05.01.1995 йилдаги 6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.01.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«ЎЗЛИЗИНГ ИНТЕРНЕЙШНЛ ЛТД» ҚЎШМА ЛИЗИНГ КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада замонавий инфраструктурани шакллантириш ҳамда товарлар ва хизматлар бозорини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Халқаро молия корпорацияси, Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки, Мейбанк (Малайзия) билан биргаликда «Ўзлизинг Интернейшнл Лтд» лизинг компаниясини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар ташкил этилаётган лизинг компаниясининг бош вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технология асбоб-ускуналарини сотиб олиш ва улардан фойдаланишни узоқ муддатларда маблағ билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт имкониятларини кўпайтириш ва импортнинг ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларига лизинг доирасида илғор технологияларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатишни кўпайтириш учун кенг кўламли лизинг хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизинг операцияларини амалга ошириш услубиётини ҳамда лизинг хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича тавсияномаларни ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Компания устав сармоясининг 4 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлишига ҳамда улушларнинг муассислар ўртасида қуйидаги нисбатларда тақсимланишига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро молия корпорацияси — 15 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки — 15 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мейбанк (Малайзия) — 35 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (банкнинг жорий даромадларидан тўланади) — 35 фоиз.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият миллий банки 2 ой муддатда қўшма лизинг компаниясини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатлари тайёрланишини ниҳоясига етказсин ва уларни белгиланган тартибда рўйхатга олиш учун тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк қўшма лизинг компаниясини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кўшма лизинг компанияси операцияларни амалга ошириш бошлангандан сўнг 5 йилга фойдадан олинадиган, қўшилган қиймат солиғи ва мол-мулкдан олинадиган солиқлардан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Ўзлизинг Интернейшнл Лтд» компаниясини Туроб Тўла кўчаси, 1-уйидаги Халқаро банк ва молия марказига жойлаштирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў. Т. Султонов ва Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 5 январь,

6-сон