Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«ЎЗбек ЛИЗИНГ ИНТЕРНЕЙШНЛ АЖ» ҚЎШМА ЛИЗИНГ КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 мартдаги 149-сонли қарори таҳририда)
Республикада замонавий инфраструктурани шакллантириш ҳамда товарлар ва хизматлар бозорини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Халқаро молия корпорацияси, Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки, Мейбанк (Малайзия) билан биргаликда «Ўзбек лизинг Интернейшнл АЖ» қўшмализинг компаниясини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 мартдаги 149-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар ташкил этилаётган қўшма лизинг компаниясининг бош вазифалари ҳисобланади:
технология асбоб-ускуналарини республиканинг мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларига лизингга бериш учун сотиб олиш ва улардан фойдаланишни узоқ муддатларда маблағ билан таъминлаш;
(2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 мартдаги 149-сонли қарори таҳририда)
экспорт имкониятларини кўпайтириш ва импортнинг ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларига лизинг доирасида илғор технологияларни жалб этиш;
ўрта ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатишни кўпайтириш учун кенг кўламли лизинг хизматлари кўрсатиш;
лизинг операцияларини амалга ошириш услубиётини ҳамда лизинг хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича тавсияномаларни ишлаб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 мартдаги 149-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият миллий банки 2 ой муддатда қўшма лизинг компаниясини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатлари тайёрланишини ниҳоясига етказсин ва уларни белгиланган тартибда рўйхатга олиш учун тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк қўшма лизинг компаниясини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.
5. Кўшма лизинг компанияси операцияларни амалга ошириш бошлангандан сўнг 5 йилга фойдадан олинадиган, қўшилган қиймат солиғи ва мол-мулкдан олинадиган солиқлардан озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Ўзбек лизинг Интернейшнл АЖ» компаниясини Туроб Тўла кўчаси, 1-уйидаги Халқаро банк ва молия марказига жойлаштирсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 мартдаги 149-сонли қарори таҳририда)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў. Т. Султонов ва Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 5 январь,
6-сон