21.05.1992 йилдаги 240-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.05.1992 йилдаги 240-сон
Кучга кириш санаси
21.05.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.1994
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори амал қилиш ва ижро этиш учун қабул қилинсин, унда:
1. Мазкур Низом мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарга (ташкилотларга) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) тақдим этиш тартибини йўналтириб туради.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Фаолият турлари

Органнинг номи

Қурол-яроғ ва унга ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, агар улар бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, уларга бутловчи элементлар ва приборлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва махсус асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотишЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Портловчи моддалар ва улар қўлланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (мудофаа эҳтиёжлари учун), Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси (халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун)
Жанговар заҳарловчи моддалар ва улардан ҳимояланиш воситаларини ишлаб чиқариш ва сотишЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ракета-космик комплекслар, алоқа тизимлари ва уларни бошқариш воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотишВазирлар Маҳкамаси
Уранни ва бошқа бўлинувчи материалларни қазиб олиш ҳамда улардан тайёрланган буюмларни ишлаб чиқариш, транспортда ташиш, қайта ишлаш, кўмиш ва сотишВазирлар Маҳкамаси
Ягона энергетика тизимига уланадиган доимий электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқаришЎзбекистон Республикаси Энергетика ва
электрлаштириш вазирлиги
Портлаш хавфи бўлган ва заҳарли моддаларни транспортда ташишЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги «(мудофаа эҳтиёжлари учун), Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси (халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун)
Бўшаб қолган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиш, фойдали мақсадда ишлатиш, кўмиш) ва қайта ишлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ҳарбий маҳсулотларни намойиш этиш ва реклама қилишЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ов ва спортга оид ўқ отадиган қуролларни ва улар учун ўқ-дориларни, шунингдек, совуқ қуроллар (пичоқларнинг миллий турларидан бошқа) ишлаб чиқариш, тузатиш ва сотиш

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Нефть ва газни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда сотишВазирлар Маҳкамаси
Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олишВазирлар Маҳкамаси
Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқиндиларни тайёрлаш ва қайта ишлаш Вазирлар Маҳкамаси
Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлашВазирлар Маҳкамаси
Радиоактив моддалар ва изотоплардан фойдаланган ҳолда рентген асбоб-ускуналари, приборлар ва жиҳозларни ишлаш, ишлаб чиқариш ва сотиш Вазирлар Маҳкамаси
Атом энергетикаси объектларини (асбоб-ускуналар, тизимлар ва аппаратураларни), магистраль трубопроводлар, кўприклар, туннелларни, шунингдек, мудофаа объектларини лойиҳалаш, қуриш-монтаж қилиш, ишлатиш ва тузатишВазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг мудофаа объектлари қисми
Ўта хавфли объектлар ва потенциал хатарли корхоналарни қуриш ва ишлатиш, улар учун асбоб-ускуналар,назорат қилиш ва аварияга қарши ҳимоя тизимларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларнинг
бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва
кончилик назорати қўмитаси
Йўловчилар ва юкларни ташиш:
темир йўл транспорти биланЎрта Осиё темир йўл бошқармаси
ҳаво транспорти биланВазирлар Маҳкамаси
денгиз транспорти биланАризачининг турар жойидаги ҳокимликлар
Юклар ва йўловчиларни автомобилларда халқаро (МДҲ мамлакатлари ҳудудидан ташқарида) ташишларЎзбекистон Автомобиль транспорти
давлат акционерлик корпорацияси
Хазина ва банк билетлари,тангалар,орден ва медаллар ишлаб чиқаришЎзбекистон Республикаси Марказий банки
Қимматдор қоғозлар (акциялар, облигациялар ва ҳоказолар) ишлаб чиқаришЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Почта тўлов белгиларини ишлаб чиқаришЎзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги
Магистраль ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишЎзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги
Топография-геодезия ва картография ишларини бажаришВазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия ва
картография бошқармаси
Метрология асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ва сотишЎзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва
сертификатциялаш маркази
Шифрлаш техникасини ишлаб чиқариш, тузатиш, сотиш ва ишлатишЎзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати
Таркибида наркотик моддалар бўлган экинларни экиш, ўстириш ва сотишЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Наркотик моддаларни ишлаб чиқариш ва сотишЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Фармакология препаратларини ишлаб чиқариш ва сотишЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Қиморхоналар ташкил этишЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Лотерия ўйинларини ўтказишЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Қурилиш лойиҳаларини экспертиза қилишЎзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси
Биржа фаолияти — биржада брокерлик ўринларига эга бўлган ва қуйидагилар билан аъмолларни амалга оширувчи брокерлик ва дилерлик идоралари биржа фаолиятининг бошқа қатнашчилари
қимматдор қоғозлар биланЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
валюта биланЎзбекистон Республикаси Марказий банки
кўчмас мулклар биланЎзбекистон Республикаси Давлат мулкини
бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси
интеллектуал мулк биланЎзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси
Воситачилик фаолияти (биржадан ташқари), шу жумладан, савдо-воситачилик ва савдо-харид фаолиятиАризачининг турар жойидаги ҳокимликлар
Ёнғинга қарши автоматика, қўриқлаш, ёнғин ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини лойиҳалаш ,тузатиш, монтаж қилиш,уларга техника хизмати кўрсатишЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Тиббий ёрдам кўрсатишЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғломлаштириш ва бошқа болалар, ўсмирлар ва ёшлар лагерларини ташкил этишЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Атторлик ва пардоз-андоз буюмлари, маиший кимё моллари тайёрлашЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши керак бўлган мол-мулкнинг қийматини ва таркибини дастлабки баҳолаш, мулкчилик шаклини ўзгартириш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлашга доир ишларЎзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси
Аудиторлик фаолиятиЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Фуқароларга ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ишларни амалга оширишЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, манзарали, мультипликацион киновидеофильмлар ва дастурлар ишлаб чиқаришЎзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси
Киновидео дастурларни кўпайтириш, дубляж қилиш, сотишЎзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси
Киновидео маҳсулотларини ижарага бериш, намойиш этиш ва кўрсатишЎзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси
Кинога олиш ишларини ва бошқа киновидео фаолиятни ташкил этиш бўйича хизматлар, шу жумладан, воситачилик хизмати кўрсатишЎзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси
Ишлаб чиқариш, уй-жой-хўжалик ва қишлоқ хўжалиги мақсадларидаги бинолар қурилиши учун лойиҳалаш ва муҳандислик-техникавий қидирув ишлариЎзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси
Баландликларда саноат альпинизми услубида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси ҳузуридаги республика тез ҳаракат қилиш кўп профилли маркази
3. Махсус рухсатнома (лицензия) 1-иловага мувофиқ форма бўйича берилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори билан кўзда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи давлат корхоналари ва ташкилотларига улар учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан белгиланган ишлаб чиқариш ихтисосига мувофиқ лицензиялар ариза берилган вақтдан бошлаб 15 кун муддатда, йиғим ва давлат пошлинаси тўламасдан, берилади.