04.09.2019 йилдаги ПФ-5809-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нукус» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини комплекс ривожлантириш, минерал хом ашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш орқали юқори технологик ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришларини ташкил этишга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда шу асосда республикамизнинг экспорт ҳажмларини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда ҳудуд аҳолиси фаровонлигини юксалтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг «Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонасини «Нукус» эркин иқтисодий зонасига (кейинги ўринларда — «Нукус» ЭИЗ) айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Нукус» ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бозорларда талаб кучли бўлган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан, шу жумладан кейинчалик қайта ишлаш мақсадида доривор ўсимликлар хом ашёсини ўзига хос табиий шароитларда етиштириш имкониятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, шунингдек, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, озиқ-овқат, электротехника, машинасозлик, автомобилсозлик, кимё саноати, қурилиш материаллари тармоқларида, биринчи навбатда белгиланган тартибда ташкил этилган плантацияларда етиштирилган доривор ўсимликлар хом ашёси ва доривор препаратлар (субстанциялар) негизида юқори қўшилган қийматли замонавий фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш асосида эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари ўртасида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нукус» ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, шунингдек, ушбу ҳудудда сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нукус» ЭИЗнинг ихтисослашган кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан уларнинг «Нукус» ЭИЗ ҳудудида жойлашган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи орқали тайёрлашда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доривор ўсимликлар хом ашёси интродукцияси ва культивациясини ўрганиш бўйича тажриба-синов лабораторияларига эга илмий-тадқиқот марказларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нукус» ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нукус» ЭИЗ ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Нукус» ЭИЗ иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4853-сон Фармонининг 3, 4 ва 5-бандлари қоидалари татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Нукус» ЭИЗнинг бош режаси белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда «Нукус» ЭИЗ ҳудудларининг чегараларини белгилашни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Нукус-фарм» ЭИЗ дирекцияси» давлат унитар корхонаси «Нукус» ЭИЗ дирекцияси» давлат унитар корхонаси деб қайта номлансин ва унга «Нукус» ЭИЗ фаолиятини оператив бошқариш функцияси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нукус-фарм» ЭИЗ дирекцияси» давлат унитар корхонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган тартибда «Нукус» ЭИЗ дирекцияси» давлат унитар корхонасига ўтади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси иштирокчилари қўшимча тартиб-таомиллардан ўтмаган ҳолда «Нукус» ЭИЗ иштирокчиси мақомига эга бўлади ва улар учун қонунчиликда аввал назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ билан биргаликда «Нукус» ЭИЗни муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш юзасидан таклифларни уларнинг аниқ молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасининг мавжуд минерал-хом ашё ресурсларини инобатга олган ҳолда, импорт таркибини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида «Нукус» ЭИЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни жойлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда уларга «Нукус» ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларнинг белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Т. Ерниязов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 4 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5809-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги ПФ-5809-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5032-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номидан «Нукус-фарм» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) преамбуладан «Қорақалпоғистон Республикаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 1-банддан «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши», «Нукус-фарм» ва «Нукус-фарм» ЭИЗ» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидан «Нукус-фарм» ЭИЗ» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидан «Қорақалпоғистон Республикаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидан, 4, 9, 10, 14, 15, 18, 19 ва 20-бандлардан «Нукус-фарм» ЭИЗ» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидан «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидан «Нукус-фарм» ЭИЗ» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 11 ва 13-бандлардан «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши» ва «Нукус-фарм» ЭИЗ» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидан «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши» ва «Нукус-фарм» ЭИЗ» сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидан «Нукус-фарм» ЭИЗ» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидан «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши» ва «Нукус-фарм» ЭИЗ» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидан «Нукус-фарм» ЭИЗ» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги «Сирдарё» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5412-сон Фармонининг 8-бандидан «Нукус-фарм» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 06/19/5809/3687-сон)