28.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 523-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи, 28.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 523-4
Кучга кириш санаси
28.08.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 28 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 523-4]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 27 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан боғлиқ операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобининг муваққат тартибини (рўйхат рақами 523, 1998 йил 9 ноябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 22 августдаги 15-19/1085-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1996 йил 26 мартдаги 203-сон билан тасдиқланган Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан боғлиқ операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобининг муваққат тартиби (рўйхат рақами 523, 1998 йил 9 ноябрь);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 февралда 203-1-сон билан тасдиқланган Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан олиб бориладиган операциялар бўйича бухгалтерлик ҳисоби муваққат тартибига 1-сонли ўзгартиришлар (рўйхат рақами 523-1, 1999 йил 1 апрель);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 октябрда 203-2-сон билан тасдиқланган Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан олиб бориладиган операциялар бўйича бухгалтерлик ҳисоби муваққат тартибига 2-сонли ўзгартиришлар (рўйхат рақами 523-2, 1999 йил 1 декабрь);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 24 октябрдаги 37/7-сон «Тижорат банкларида давлат қисқа муддатли облигациялари билан олиб бориладиган операциялар бўйича бухгалтерлик ҳисоби муваққат тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 523-3, 2014 йил 25 ноябрь).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
374-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2019 й., 10/19/523-4/3661-сон)