Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.1998 19.06.1996 йилдаги 221-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.1998
Ҳужжат 20.05.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМ ВА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ АСОСЛАРИ БЎЙИЧА МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 декабрдаги 516-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий таълимнинг иқтисодий ислоҳотлар вазифалари ва талабларига мос янги тизимини ташкил этиш ва аҳолининг иқтисодий билимларини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш 1-иловага* мувофиқ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, АҚШ халқаро ривожлантириш агентлиги (ЮСЭЙД), К. Аденауэр фондининг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган ваколатхоналарининг, шунингдек ЎзБюроКЕСнинг Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишида қатнашиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин ва уларнинг экспертлари Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг тузилмаси ва унинг 1996 йилги иш режаси 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашга қуйидаги функциялар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларда, махсус ва олий ўқув юртларида иқтисодий таълим тизимини ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва ишлаб чиқилган йўналишларни амалга оширишга оид ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий таълим соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва ишлаб чиқилган йўналишларни амалга оширишга оид ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий фанлар бўйича ўқув дастурларини шакллантириш ва бозор муносабатлари иқтисодиёти бўйича ўқув-услубий материаллар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш, шунингдек етакчи хорижий иқтисодчиларнинг ўқув адабиётлари ва монографияларини таржима қилиш ҳамда республикада нашр этишни ташкил қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ихтисосликдаги илмий-тадқиқот институтларининг иқтисодий билимларни ва амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотни тарғиб қилишга оид фаолиятини фаоллаштириш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг университетлари, ўқув марказлари ҳамда бошқа таълим ва ўзга тизимлари билан иқтисодий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 майдаги 248-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Фан ва техника давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда республикада иқтисодий таълимни комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсинлар ва Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг кўриб чиқиши учун киритсинлар, бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар хил иқтисодий ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мақбул тузилмасини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълимнинг янги шаклларини ривожлантириш, иқтисодий ихтисосликдаги ўқув юртларининг тузилмасини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ихтисосликдаги мутахассисларни чет тилларга ўқитишни кенгайтириш ва чуқурлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий таълим халқаро стандарт таснифи ва касбларнинг халқаро стандарт таснифи асосида иқтисодий ихтисосликлар бўйича Давлат мажбурий стандартларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда ўзбек, рус ва чет тилларда оммавий нусхада нашр этиладиган иқтисодий ихтисосликдаги замонавий ўқув-услубий ва илмий адабиётлар, шу жумладан хорижий ўқув-услубий ва илмий адабиётлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг моддий базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш ҳамда ўқитишнинг пулли шаклларини кенгайтириш ҳисобига илмий-педагогик кадрларнинг муқим ўрнашиб қолиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ва Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда иқтисодий таълимнинг барча шакллари ва даражалари (мактаблар, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари) учун дастур ва мажбурий иқтисодий фанлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда илмий-ўқитувчи кадрларни ва талабаларни чет элда ўқитиш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий адабиётлар харид қилиш, мутахассислар айирбошлаш, шунингдек иқтисодий ихтисосликдаги кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга оид чет эл ўқув ва илмий марказлари билан биргаликда қўшма ўқув юртлари, илмий бўлинмалар ва курслар ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Иқтисодий билимлар асослари» мактаб курси дастурини ишлаб чиқсин ва Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг кўриб чиқиши учун киритсин, ушбу фан бўйича мутахассис ўқитувчилар тайёрлаш чора-тадбирларини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда ушбу фан 1996/97 ўқув йилидан бошлаб жорий этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда бир ой муддатда ўрта ва олий бўғин раҳбар кадрларининг иқтисодий қайта тайёргарлиги ва уларнинг малакасини оширишнинг махсус тизимини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсинлар ва Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг кўриб чиқиши учун киритсинлар, унда БМТ, Жаҳон банки, Европа Иттифоқи, ЮСЭЙД, К. Аденауэр фонди ва бошқа халқаро, минтақавий ва миллий ташкилотларнинг республикага кўрсатаётган молиявий имкониятларидан фойдаланишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзтелерадио» компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда иқтисодчи олимлар, раҳбар ходимлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда 1996 йил сентябргача бўлган муддатда бозор иқтисодиёти асослари ва республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек хорижий мамлакатлардаги иқтисодий ислоҳотлар тажрибаси билан таништириш бўйича ўқув теле- ва радиоэшиттиришларнинг махсус туркумини тайёрласин ва намойиш қилишни бошласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилаб қўйилсинки, Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорлари барча вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 19 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
221-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
19 июндаги 221-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
19 июндаги 221-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚИСМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассисларнинг иқтисодий тайёргарлик даражаси республикада ислоҳотларни муваффақиятли олиб боришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва унинг меҳнат фаолиятини фаоллаштириш муаммоларини ҳал этиш кўп жиҳатдан кишиларда қадриятларга янгича қарашларни шакллантириш, уларнинг янги иқтисодий шароитларга мослашувини тезлаштириш билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўйилган муаммоларни ҳал этишнинг комплекс хусусияти вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва жамоатчилик кенг табақаларининг аниқ мақсадли ва келишилган фаолияти зарурлигини келтириб чиқаради. Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз ишини иқтисодий таълимнинг ва аҳолининг Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий ислоҳотлар вазифалари ва талабларига мос бўлган иқтисодий билимларини шакллантиришнинг замонавий тизимларини яратишга йўналтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар мувофиқлаштирувчи кенгаш функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларда, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида иқтисодий таълим тизимини ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва ишлаб чиқилган йўналишларни амалга оширишга оид ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий таълим соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва ишлаб чиқилган йўналишларни амалга оширишга оид ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт йўналишидаги илмий-тадқиқот институтларининг иқтисодий билимларни ва амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни тарғиб қилиш бўйича фаолиятини жадаллаштиришга оид ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг иқтисодий таълим соҳасидаги университетлари, ўқув марказлари ва бошқа таълим ҳамда ўзга тузилмалари билан халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз функцияларига мувофиқ қуйидаги вазифаларни ҳал этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг асосий гуруҳлари бўйича уларнинг иқтисодий билими ҳолатини ўрганиш ва уни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда иқтисодий таълимни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг ягона давлат дастурини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олиб иқтисодий таълимнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув муассасаларида, корхоналарда, бизнес, тадбиркорлик ва инвестиция фаолияти соҳасида, яшаш жойи бўйича ва оилада иқтисодий таълим ва ўқитиш шаклларининг асосий босқичларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимлар ва мутахассисларни жаҳон стандартлари ва таълимнинг турли даража ва шакллари талабларига жавоб берувчи янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув-услубий ҳамда кўргазмали қўлланмалар, ўқув технологияларини ишлаб чиқишга жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаблар, лицейлар, коллежлар, техникумлар ва олий ўқув юртлари мутахассислари, раҳбарлари ва ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг комплекс дастурини яратиш ҳамда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли вазирликлар ва идораларда иқтисодий таълимнинг моддий-теxника базасини ривожлантиришга оид тавсияномалар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув кадрларини тестдан ўтказишнинг самарали усуллари асосида аттестация қилишнинг янги тизимини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг халқаро ҳамкорликни ташкил этишдаги, иқтисодиёт мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишдаги, шунингдек талабалар, ўқитувчилар, ўқув дастурлари ва материаллар алмашишдаги, биргаликда илмий бўлинмалар яратишдаги фаолиятларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий фанларнинг устувор йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини ва иқтисодиёт соҳасининг илмий-педагогик кадрларини тайёрлашни мувофиқлаштириш ҳамда иқтисодий таълимдаги фан ютуқларидан фойдаланишга оид тавсияномалар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий таълим ислоҳотларининг устувор йўналишларини биринчи навбатда молиялаштириш, таълим соҳасидаги актив фаолиятни моддий барқарорлаштириш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нашриётларнинг иқтисодий адабиётлар нашр этишга оид фаолиятини келишиш, таълим эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда уларни нашр этиш навбатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий иқтисодий ўқитиш ягона дастурига мувофиқ оммавий ахборот воситаларида иқтисодий билимларни тарғиб қилишнинг асосий йўналишлари, шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва муассасаларнинг иқтисодий таълим соҳасида тажриба алмашувини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий таълим ва бозор иқтисодиёти асослари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий таълимни ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари юзасидан таклифларни тайёрлаш ва ҳукуматга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг иқтисодий таълим масалалари юзасидан ахборотларини тинглаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурларнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда вазирликлар ва идораларнинг айрим таълим дастурларини молиялаштиришга оид таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий таълимни ислоҳ қилишнинг ҳамда иқтисодий таълим давлат дастури бажарилишининг якунлари ва боришини муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий йўналишдаги ўқув юртларининг илмий-педагогик, ўқув-услубий ва моддий-техник базаларини такомиллаштиришга оид таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ватанимиздаги ва хорижий илмий ҳамда таълим муассасалари, фондлар ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигининг барча шаклларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тизимини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш иши унинг умумий мажлислари, секциялари ва вақтинчалик ишчи гуруҳлар мажлислари шаклида амалга оширилади. Секциялар ишнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур бўлган ҳолларда вақтинчалик секциялараро ишчи гуруҳлари тузилади. Секциялар ва ишчи гуруҳлари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг умумий мажлисида тасдиқланади ва унга ҳисоб беради. Секциялар раҳбарлари Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси томонидан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишини унинг раиси, у бўлмаганда эса ўринбосар бошқаради. Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси умумий раҳбарликни амалга оширади, Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятининг бош йўналишини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис ўринбосари Мувофиқлаштирувчи кенгаш иши режаси ва унинг қарорлари бажарилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш Котибияти унинг мажлисларини тайёрлайди, унинг қарорларини манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказади, қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш иши унинг календарь йил учун тузилган режасига мувофиқ ташкил этилади. Секциялар иши тегишли режалар бўйича амалга оширилади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси йилнинг ҳар чорагида ўтказилади. Мажлиснинг кун тартиби унинг бошланишидан 30 кун олдин белгиланади. Секциялар мажлиси ҳар ойда ўтказилади. Секциялар аъзоларига бажарилиши учун улар шахсан жавобгар бўлган аниқ ишлар бириктириб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ва унинг алоҳида секциялари таркибидаги кадрларни янгилаб туриш Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси томонидан амалга оширилади.