ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 26 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3130-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 538-сон «Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳамда 2003 йил 2 декабрдаги 537-сон «Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Транспорт вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2019 йил 22 январдаги 2-2019/ҚҚ-сон, 9-сон ва 1/103-сон қарори (рўйхат рақами 3130, 2019 йил 23 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3130/2539-сон) билан тасдиқланган Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 август,
33-2019-ҚҚ-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 август,
91-сон
Транспорт вазири А. РАМАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 август,
5-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2019 йил 9 август
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлигининг 2019 йил 9 августдаги 33-2019-ҚҚ-сон, 91-сон, 5-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар
|
Енгил автомобил двигателининг литрдаги иш ҳажми; автобуснинг габарит узунлиги, метрда (автомобилнинг техник паспорти бўйича) |
Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар | ||
|
Умумий |
Тиббий хизмат автомобиллари; | ||
|
1. Енгил автомобиллар | |||
|
Ўта кичик ва кичик |
1,8 литргача |
1 |
2* |
|
Ўртача |
1,8 литрдан |
2 |
3* |
|
Катта |
3,5 литрдан ортиқ |
3 |
4* |
|
2. Автобуслар | |||
|
Ўта кичик |
5 метргача |
2 |
3* |
|
Кичик |
5 метрдан |
3 |
4* |
|
Ўрта |
7,5 метрдан |
4 |
5* |
|
Катта |
9,5 метрдан |
5 |
6* |
|
11 метрдан |
6 |
7* | |
|
15 метрдан ортиқ |
7 | ||
|
3. Мотоцикллар, мотороллерлар ҳамда бошқа икки ва уч ғилдиракли мотовоситалар | |||
|
Ҳар қандай синфдаги |
- |
1 |
- |
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги балансида бўлган енгил автомобиллар ҳайдовчиларига разрядлар мазкур жадвалда белгиланган разрядга нисбатан уч разряд, бошқа автомобиллар ҳайдовчиларига икки разряд юқори белгиланади.
Қонун ҳужжатларида ташкилотга ўзи учун алоҳида разряд белгилаш ваколати берилган бўлса, ушбу ташкилотда мазкур жадвалда белгиланган разряддан бошқа разрядлар қўлланилиши мумкин.
* Тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳайдовчиларига разрядлар мазкур жадвалда белгиланган разрядга нисбатан бир разряд юқори белгиланади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 10/19/3130-1/3649-сон)