Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 23 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1677-3]
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 19 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
1. «Биржа савдоларида цемент сотиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни (рўйхат рақами 1677, 2007 йил 2 май) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 2 августдаги БУ-1-7/6-3427-5-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 9 апрелдаги 23, 50 ва 01/УзРТСБ-18/11-сон «Биржа савдоларида цемент сотиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1677, 2007 йил 2 май);
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2010 йил 3 сентябрдаги 99, 73 ва 01/19-18/06-сон «Биржа савдоларида цементни сотиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1677-1, 2010 йил 16 сентябрь);
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2012 йил 8 февралдаги 3, 14 ва 01/19-18/03-сон «Биржа савдоларида цементни сотиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1677-2, 2012 йил 2 март).
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 23 август,
358-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.08.2019 й., 10/19/1677-3/3619-сон)