Ҳужжат кучини йўқотган 23.08.2019 02.05.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1677
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг қарори, 02.05.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1677
Кучга кириш санаси
12.05.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 23.08.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини Бошқариш давлат қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

БИРЖА САВДОЛАРИДА ЦЕМЕНТ СОТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 2 майда 1677-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 23 августдаги 358-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1677-3, 23.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 5-сон, 57-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Биржа савдоларида цемент сотиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2007 йил 9 апрель,

23-сон

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 9 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-сон

Давлат мулки қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 9 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/УзРТСБ-18/11-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитасининг
2007 йил 9 апрелдаги 23, 50, 01/УзРТСБ-18/11-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа савдоларида цементни сотиш тартиби ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) мувофиқ цементни сотиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом цементни ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва ундан фойдаланувчи — Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган корхона ва ташкилотларга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган цемент фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Цементни сотиш товар-хом ашё биржаларида (кейинги ўринларда Биржа деб юритилади) электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот — ишлаб чиқариш ва фойдаланишнинг тасдиқланган балансига мувофиқ биржа савдоларида истеъмолчиларга сотиладиган цемент;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа савдолари электрон тизими — биржа аъзоларига республиканинг ҳар бир географик нуқтасидан аниқ вақт режимида узоқ масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат глобал тақсимланган ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲККП деб юритилади) — биржа битишувлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи Биржанинг тузилмавий бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчи — маҳсулот ишлаб чиқарувчи, уни биржа савдоларига қўювчи ва сотувчи Ўзбекистон Республикаси корхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидор — ишларни бажариш ва маҳсулот ишлаб чиқариш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сотиш учун цементни харид қилувчи юридик ва жисмоний шахслар.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитасининг 2012 йил 8 февралдаги 3, 14, 01/19-18/03-сонли қарори (рўйхат рақами 1677-2, 02.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 93-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
закалат — Биржада амалга ошириладиган битишувлар бажарилиши кафолатини таъминлаш учун харидорлар ва сотувчилар томонидан Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи депозит ҳисобварағига киритиладиган битишувларни кафолатли таъминлаш маблағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битишув баённомаси — харидор ва сотувчига биржа савдоларини ўтказиш якунлари бўйича бериладиган, сотувчи, харидор ва биржа брокери томонидан имзоланган, тарафларни белгиланган муддатда талаб ва таклиф нархи бўйича биржа савдолари натижаларига кўра харид қилинган ҳажмда маҳсулотнинг олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини юклайдиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархлар котировкаси — биржа савдоларининг бир куни учун Биржада ўтказилган савдо сессиялари натижалари бўйича аниқланган маҳсулотга ўртача нарх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўланган битишувлар реестри — тузилган олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ қопланилишини таъминлайдиган миқдордаги маблағларнинг харидорнинг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Цемент ҳажмларини шакллантириш ва уни сотиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Цементни сотиш ҳажмлари ҳар йили тасдиқланадиган цемент ишлаб чиқариш ва фойдаланиш кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сотувчилар навбатдаги йил учун тасдиқланган цемент ишлаб чиқариш ва фойдаланиш балансидан келиб чиқиб, ҳар чоракда, кейинги чорак бошланишидан ўн кун олдин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси билан келишилган, декадалар бўйича тақсимланган, биржа савдолари орқали ҳар ойда сотилиш учун мўлжалланган маҳсулот ҳажми кўрсатилган жадвалларни Биржага тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сотувчилар йилига бир марта Биржа билан биргаликдаги фаолият тўғрисида сотувчиларнинг биржа савдоларида иштирок этиш шартлари, шартнома тузган томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари белгиланган шартномалар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдолар мунтазам равишда иш кунлари ўтказиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикаси «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ва биржа савдолари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Биржа савдоларининг ўтказилиши, биржа сессияларининг давомийлиги, сотувга қўйиладиган маҳсулотлар ҳажми тўғрисидаги ахборот Биржа томонидан харидорларга мажбурий тартибда брокерлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа ахборот каналлари, шу жумладан Интернет тармоғи орқали етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотга маҳсулотни жойлашган жойи, уни ишлаб чиқарган корхона, шунингдек бошланғич нархи тўғрисидаги маълумотлар киритилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Биржа барча савдо иштирокчиларига, уларнинг ҳудудий жойлашишидан қатъи назар, электрон савдоларда бир вақтда иштирок этиш имконини таъминлаб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Савдоларни ўтказиш, қўйилган закалат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича иштирокчиларни киритиш ва четлатиш, электрон биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва битишувларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Битишувни рўйхатдан ўтказиш куни Биржа брокерга битишув баённомаси ва намунавий олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Олди-сотди шартномаси битишув баённомасида назарда тутилган шартларда у олинган кунда расмийлаштирилади. Битишув баённомаси шартларининг бажарилиши томонлар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Савдода сотилмай қолган маҳсулот ҳажми кейинги савдоларга кўчирилади. Бунда, сотувчилар маҳсулотни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фақат биржа савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги биржа савдолари натижаларида вужудга келган ўртача нархлар бўйича сотиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақи сотувчи ва харидорлар учун Биржа томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Биржа хизматлари тарифларига мувофиқ ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Харидор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, сотувчи маҳсулотни қайта савдога қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Маҳсулотни тузилган олди-сотди шартномалар бўйича сотиш олдиндан тўловни тўлиқ тўлаш ёки етказиб бериладиган маҳсулотнинг ҳар бир партияси учун чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш шарти билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Цемент нархларини аниқлаш ва ўзаро ҳисоб-китоблар механизми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйишнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан декларацияланадиган нарх (монополист корхоналар учун) ва улгуржи сотиш нархи (бошқа корхоналар учун) даражасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Биржа савдоларида тузилган битишувлар бажарилишининг молиявий кафолатини таъминлаш учун биржа савдоларида тузилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар Биржа ҲККП орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида, ҲККП Биржага хизмат кўрсатувчи банкда харидорлар ва сотувчиларнинг маблағларини сақлаш ва биржа битишувлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун хизмат қиладиган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очади. Иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи Биржага хизмат кўрсатувчи банкда иккиламчи депозит ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризага мувофиқ очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Сотувчи ва харидорларнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағлари ҳаракатини назорат қилиш учун ҲККП ҳар бир сотувчи ва харидорга фойдаланувчининг шахсий рақамига (бундан кейин ФШР деб юритилади) мос келувчи алоҳида шахсий ҳисобварақ очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотувчилар ва харидорларнинг маблағлари ушбу шахсий ҳисобварақларда ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча ҳисобварағи доирасида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. ҲККП биржа савдолари иштирокчиларини уларга хизмат кўрсатиш шартлари, уларнинг маблағлари ҳолати тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиб туриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲККП томонидан мижознинг шахсий ҳисобварағи ҳолати тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этилиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Биржа мижозларнинг сўровларига кўра уларни биржа клиринги натижалари, улар маблағларининг ҳолати ва жорий кунида белгиланган савдолар лимитлари тўғрисида хабардор қилиб туриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Сотувчилар ва харидорлар Биржага хизмат қилувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига биржа савдоларига қўйилган маҳсулот умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битишув ҳажмининг 10 фоизигача бўлган миқдоридаги закалатни депозитга қўяди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитасининг 2010 йил 3 сентябрдаги 99, 73 ва 01/19-18/06-сонли қарори (рўйхат рақами 1677-1, 16.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 327-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Харидорлар Биржада депонентга қўйилган закалат ҳисобга олинган ҳолда тўлаш мўлжалланаётган маблағ ҳажмида битишувлар тузишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги сотувчилар ва харидорларнинг маблағларидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битишувлар бўйича мажбуриятлар бажарилиши ва улар ўртасида тузилган шартномалар билан боғлиқ бўлган ўзаро ҳисоб-китобларини амалга ошириш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битишув амалга оширилмаган ёки бекор қилинган тақдирда, ҲККПдаги ҳисобварақнинг эгаси — мижознинг банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депонентга қўйилган маблағлар ҳисобидан Биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Биржа битишуви рўйхатга олинганидан кейин беш банк иш кунида харидор тузилган олди-сотди шартномаси бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказиши шарт. Бунда, маблағни ўтказиш учун тўлов топшириқномасининг «тўлов мақсади» устунида харидорнинг ФШРи мажбурий тартибда кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот темир йўл транспорти орқали жўнатилганда, биржа битишуви рўйхатдан ўтказилгандан кейин беш банк куни мобайнида харидор темир йўл тарифлари қийматини тўлиқ қоплаш учун сотувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига маблағ ўтказиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. ҲККП харидордан маблағ келиб тушган вақтдан бошлаб бир банк иш кунида сотувчига тўланган битишувлар реестрини тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Агар харидор ушбу Низомнинг 27-бандида белгиланган муддатда биржа шартномасига мувофиқ маблағларни тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП кўрсатилган муддат ўтганидан кейин сотувчи ҳамда Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида дарҳол маълум қилади ва Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун сотувчининг ҳисобварағига жарима чораси сифатида закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.

30. Сотувчи томонидан маҳсулотни харидорга олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда юклаб жўнатиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаса, ҲККП шартномада белгиланган муддат ўтганидан кейин Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда маҳсулотни етказиб бериш учун белгиланган қийматдан 10 фоизигача миқдордаги маблағни жарима чораси сифатида харидор ҳисобига киритади ва харидор, сотувчи ва Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида хабар қилади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитасининг 2010 йил 3 сентябрдаги 99, 73 ва 01/19-18/06-сонли қарори (рўйхат рақами 1677-1, 16.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 327-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. ҲККП томонидан тақдим этилган тўланган битишувлар реестри сотувчининг маҳсулотни харидорга юклаб жўнатишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот сотувчи томонидан харидор ўзининг мажбуриятларини бажарганлиги фактини ҲККП томонидан тасдиқланмасдан жўнатилган тақдирда, Биржа рўйхатдан ўтказилган биржа шартномаси бўйича харидор томонидан мажбуриятлар виждонсизларча бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Маҳсулот жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги фактини харидор ва сотувчи (ёки уларнинг ваколатли вакиллари) имзолари билан тасдиқланган юк хатининг нусхаси тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот темир йўл транспорти орқали жўнатилганда маҳсулот жўнатилганлиги фактини темир йўл юк хатининг нусхаси тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк хати нусхасининг тақдим этилиши ҲККП томонидан бир банк иш кунида харидорнинг шахсий ҳисобварағидаги маблағларни сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиш ва битишувни ёпиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Маҳсулотни биржа савдолари ғолибларига юклаб жўнатиш олди-сотди шартномаларида назарда тутилган муддатларда сотувчининг нарядлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларнинг ҳал этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Харидор билан сотувчи ўртасида тузилган шартномалардаги мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Биржа аъзолари, биржа савдолари иштирокчилари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги биржа савдо қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича юзага келадиган низолар Биржа арбитраж комиссияси ёки суд орқали ҳал қилинади. Арбитраж комиссияси томонидан низоларни кўриб чиқиш учун йиғимлар ундирилиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Харидорлар ва сотувчилар ўртасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ахборот таъминоти ва мазкур Низом бажарилиши юзасидан мониторинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Биржа котировка ҳайъати ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича Биржанинг биржада сотилган маҳсулот баҳоларининг биржа котировкаларини аниқлайди ва уларни ҳар ҳафта оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи саҳифаларида эълон қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Цемент корхоналари ва Биржа ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасига маҳсулотнинг биржа савдоларига чиқариш, сотиш ва ушбу Низомга мувофиқ сотилган маҳсулотнинг ҳақиқатда етказиб берилган ҳажмлари тўғрисида маълумотни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси, «Ўзқурилишматериаллари» Компанияси ва «ЎзРМХБ» ОАЖ билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 4 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 5 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқурилишматериаллари» компанияси раиси Э. АКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 6 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси мол хом ашё биржаси» ОАЖ бошқарув раиси Т. ТЎХТАБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 7 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 190-модда; 2010 й., 37-сон, 327-модда; 2012 й., 8-9-сон, 93-модда)