17.08.2019 йилдаги 686-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, илғор халқаро тажрибани амалиётга самарали жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг илмий ва инновацион фаолиятини жадаллаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази негизида белгиланган штат бирликлари сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифга розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 106-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2025 й., 09/25/106/0182-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 106-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2025 й., 09/25/106/0182-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика дастури доирасида статистика органлари ходимларининг малакасини ошириш ва инновацион статистик тадқиқотларни ташкил этиш учун институтни сақлаб туришга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2025 й., 09/25/106/0182-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт томонидан шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ишлар, таълим ва бошқа хизматларни кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ва танловга асосан шакллантириладиган давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро статистика, молия ва бошқа институтларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат статистика қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт уставининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги низом, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт ҳузурида хўжалик фаолияти ҳисобига молиялаштирилувчи «Ўзбекистон статистик ахборотномаси» илмий-оммабоп журналини белгиланган тартибда ташкил этсин ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этиладиган докторлик диссертацияларининг асосий илмий-амалий натижалари чоп этиладиган илмий нашрлар рўйхатига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтни ўқитишнинг замонавий услубларини қўллаш кўникмаларига ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича амалий тажрибага эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Институт билан биргаликда уч ой муддатда Институтнинг қуйидаги вазифаларни бажаришни назарда тутувчи 2019 — 2021 йилларга мўлжалланган статистика тадқиқотлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий статистика кўрсаткичларининг, шу жумладан миллий ҳисоблар, давлат молияси, пул-кредит соҳаси, тўлов баланси ва меҳнат бозори статистикасининг ўзаро мувофиқлиги ва илмий асосланганлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чораклик ва йиллик кўрсаткичлари статистикаси ва ҳисобининг тўлиқлилигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий фаолият турлари бўйича норасмий бандликни статистик ҳисобга олишнинг тўлиқлилигини таъминлаш бўйича услубий воситалар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-иқтисодий жараёнларни акс эттиришда математик статистика ва экометрика усулларини кенг қўллашнинг услубий базасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда «рақамли иқтисодиёт»нинг жорий ҳолатини ўрганиш ва қисқа ва узоқ муддатли ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги масалаларда Институт фаолиятини мувофиқлаштирсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат статистика органлари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимларининг статистика соҳаси бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш, статистик таҳлил соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича янги ўқув дастурларини ишлаб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор статистика усуллари ва технологиялари асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб борилиши ва инновацион ишланмаларни амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика соҳасидаги илғор тажрибага эга маҳаллий ва хорижий илмий ҳамда таълим муассасалари, халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиниши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат статистика қўмитаси 2020-2021 йилларда Институт ўқув биносини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Институт ўқув биносини капитал таъмирлаш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилишни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Давлат статистика қўмитасига 2020-2021 йиллар учун Давлат статистика ишлари дастурини бажаришга ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат статистика қўмитасининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Институт ўқув биносини капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларга қўшимча маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Институтга 2 та, шу жумладан, 1 та хизмат ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-103-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 07/26/103/0226-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 07/26/103/0226-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2025 й., 09/25/106/0182-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларни шакллантириш доирасида Статистика агентлигининг буюртмаси бўйича миллий ва халқаро статистика услубиёти ҳамда амалиётига доир илмий тадқиқотлар лойиҳаларининг танловларини доимий равишда ташкил этилишини таъминласин;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2025 й., 09/25/106/0182-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилдан эътиборан Институт учун «Эконометрика ва статистика» ва «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» йўналишлари бўйича таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталарининг ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Институт Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 42б-уй манзилига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин ва унга Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари марказининг асбоб-ускуналари, мебеллари, компьютер техникаси ва бошқа мол-мулки ўтказиб берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 17 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
686-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 106-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2025 й., 09/25/106/0182-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 686-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтининг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Молиялаштириш миқдори ва манбалари

Масъул ижрочилар

I. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил қилиш

1.

Институтнинг уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.

Уставни тасдиқлаш тўғрисида буйруқ, Рўйхатга олиш гувоҳномаси

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

2.

Институтнинг штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Давлат статистика қўмитаси
буйруғи

2019 йил

1 сентябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

3.

Институт кафедра ва бўлимларини малакали профессор-ўқитувчилар, илмий ва бошқа ходимлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

комплекси

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

4.

Институт Илмий кенгаши таркибини тасдиқлаш, унинг таркибига Давлат статистика қўмитасининг раҳбар ходимлари, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари олимлари ва ходимларини киритиш.

Давлат статистика қўмитаси
ва Институт буйруқлари

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

5.

Институтнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш.

Институт буйруғи

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

II. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш

6.

2020-2021 йилларда Институтнинг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 42б-уй манзилида жойлашган ўқув биносини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш.

Техник топшириқ лойиҳаси

2020-2021 йилларда

1050,0 млн. сўм*

Давлат статистика қўмитасига
давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Институт

7.

Институт моддий-техника ва ўқув базасини мустаҳкамлаш (зарур мебель, инвентарлар, замонавий ўқув ускуналари, компьютер ва бошқа техника жихозлари билан таъминлаш).

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2020 — 2024 йилларда

315,0 млн. сўм*

Давлат статистика қўмитаси
ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат статистика қўмитаси, Институт

8.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг ахборот кутубхона фондига, етакчи маҳаллий ва хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига киришни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябргача

Давлат статистика қўмитаси
ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ўзбекистон миллий кутубхонаси,
Давлат статистика қўмитаси,
Институт

9.

Институтнинг расмий сайтини янгилаш ва такомиллаштириш, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 декабргача

Институтнинг бюджетдан ташқари

маблағлари

Давлат статистика қўмитаси, Институт

10.

Институтнинг Ахборот-ресурс марказини зарур ускуналар ва замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 декабргача

Институтнинг

бюджетдан ташқари

маблағлари

Давлат статистика қўмитаси, Институт

11.

Иккита енгил автотранспорт воситасини (битта шахсан бириктирилган ва битта навбатчи) сақлаш учун лимит белгилаш ва Давлат статистика қўмитаси томонидан бир дона хизмат автомашинасини (мавжуд битта автомашинани ҳисобга олган ҳолда) ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 декабргача

-

Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,

Институт

III. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ўқув-услубий фаолиятини ташкил этиш

12.

Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича амалдаги ўқув курсларини қайта кўриб чиқиш, қайта кўриб чиқилган ўқув курслари бўйича ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Институт Илмий кенгаши

қарори

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

13.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш:

кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисида низом;

Институт профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини меъёрлаштириш тартиби;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг билимини баҳолаш тартиби.

Институт

Илмий кенгаши қарори

2019 йил

1 октябргача

-

Институт, Давлат статистика қўмитаси

14.

Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурига киритилган ўқув курслари бўйича ўқув қўлланмалар ва ўқув-методик материалларни тайёрлаш ва нашр қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар

режаси

2019 йил

1 октябргача

-

Институт, Давлат статистика қўмитаси

15.

Институт фаолиятига давлат статистика органлари ходимларини видеоконференцалоқа ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий ўқитиш тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2022 йилдан бошлаб

-

Давлат статистика қўмитаси,

Институт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ри�ожлантириш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

16.

Институтнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар (шу жумладан электрон шаклида) билан жиҳозлаш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий иқтисодий ва ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обуна бўлишни таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябргача,

келгусида доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий кутубхонаси

IV. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш

17.

Макроиқтисодий кўрсаткичларнинг илмий асосланганлиги ва мувофиқлиги, норасмий фаолиятни статистик ҳисобга олишнинг тўлиқлилиги, қашшоқлик даражасини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш, математик статистика ва эконометрика усулларини кенг қўллаш, «рақамли иқтисодиёт»нинг ривожланиши, мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш ва бошқа масалаларни ўз ичига олган статистика соҳасининг долзарб муаммолари бўйича 2019 — 2021 йилларга мўлжалланган институтнинг статистик тадқиқотлар дастурини (шу жумладан, миллий ва халқаро грантларни жалб қилиш ҳисобига) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Дастурни тасдиқлаш бўйича Институт Илмий кенгаши қарори

2019 йил

1 ноябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

18.

Институт ҳузурида «Эконометрика ва статистика» ва «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгашни ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябргача

-

Олий аттестация комиссияси,

Давлат статистика қўмитаси,

Институт

19.

Институт негизида 2020 йилдан бошлаб 08.00.06 — «Эконометрика ва статистика» ва 08.00.14 — «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» йўналишлари бўйича таянч доктарантура ва фан докторини тайёрлашни йўлга қўйиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

2020 йилдан

эътиборан

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

20.

Ҳар йили белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларни шакллантириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг буюртмаси бўйича миллий ва халқаро статистика услубиёти ҳамда амалиётига доир илмий тадқиқотлар лойиҳаларининг танловларини доимий равишда ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

Ҳар йили, белгиланган муддатда

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси, Институт

21.

Хўжалик фаолияти ҳисобидан молиялаштириладиган «Ўзбекистон статистик ахборотномаси» илмий-оммабоп журналини ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган докторлик диссертацияларининг асосий илмий-амалий натижалари чоп этиладиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш.

Журнални рўйхатга олиш гувоҳномаси

2019 йил

1 октябргача

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Институт, Давлат статистика қўмитаси

22.

Институтнинг етакчи маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари билан меморандумлар ва ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, малака ошириш курсларини ташкил этиш ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича қўшма дастурларни амалга оширишни назарда тутувчи ҳалқаро ҳамкорлигини кенгайтириш.

Ҳамкорлик бўйича меморандум ва келишувлар имзолаш

Доимий асосда

Томонларнинг ўз маблағлари

Иинститут, Давлат статистика қўмитаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. * Якуний қиймати тендер натижалари бўйича ўзгариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Комплекс чора-тадбирларда кўзланган умумий харажатлар қиймати:

1 365,0 млн.сўм

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига

1050,0 млн.сўм

Давлат статистика қўмитаси ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

315,0 млн.сўм

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/686/3579-сон; 07.11.2020 й., 09/20/690/1473-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон; 25.02.2025 й., 09/25/106/0182-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 13.03.2026 й., 07/26/103/0226-сон)