Хоразм вилояти ҳокимининг
қарори
Урганч шаҳри ҳудудидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ хизматлар учун тўлов тарифларини белгилаш тўғрисида
«Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган «Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги «Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги 381-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. «URGANCH AVTO EKO TRANS» маъсулияти чекланган жамиятининг Урганч шаҳар ҳудудидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар, шунингдек, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўз техникаси билан марказий чиқинди сақлаш объектига қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб бориб жойлаштирганлиги учун тўлов тарифлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
2. Урганч шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини раисларига ҳамда кўп хонадонли уйларга хизмат кўрсатувчи хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига «URGANCH AVTO EKO TRANS» маъсулияти чекланган жамияти томонидан аҳолидан чиқиндиларни тўплаб олиб кетганлиги учун тўловларни вақтида тўланишида яқиндан амалий ёрдам кўрсатишлари тавсия қилинсин.
3. Вилоят молия бош бошқармаси (М. Искандаров) вилоят Ғазначилик бошқармаси (Б. Панаев) билан биргаликда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг ҳаражатлар сметасида қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш харажатлари бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни режалаштирилишини таъминласинлар.
4. Мазкур қарор «Хоразм ҳақиқати» ва «Хорезмская правда» газеталарида эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш ҳамда «Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси» (lex.uz)да расмий эълон қилиш учун уч кунлик муддатда вилоят адлия бошқармасига юборилсин.
5. Хоразм вилоят ҳокимлигининг «Ахборот хизмати» (Ш. Қарриев) мазкур қарорни ҳокимликнинг веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинганидан кейин кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари К. Игамбергенов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ф. ЭРМАНОВ
Урганч ш.,
2019 йил 18 апрель,
185қ-сон