13.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1474-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи, 13.08.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1474-2
Кучга кириш санаси
13.08.2019
Ҳужжат 13.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 13 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1474-2]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 12 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Шахпахта» конини қўшимча очиш бўйича 2004 йил 14 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни (рўйхат рақами 1474, 2005 йил 2 май) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 9 августдаги 02-05/12-06692-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг 2005 йил 7 апрелдаги 01-02/20-5, НН-01/10-1213-сон «Шахпахта» конини қўшимча очиш бўйича 2004 йил 14 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1474, 2005 йил 2 май);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2013 йил 7 августдаги 01-02/20-8, 11-сон «Шахпахта» конини қўшимча очиш бўйича 2004 йил 14 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1474-1, 2013 йил 20 сентябрь).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 13 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
331-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2019 й., 10/19/1474-2/3544-сон)