Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг
қарори
Тумандаги «Хўжабулғон» маҳалла фуқаролар йиғинининг «Тиллокамар» қишлоғи ҳудудида янги маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги «Шаҳар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» ги 48-сон қарорига асосан ҳамда туман ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинини тузиш бўйича таклифларни маъқуллаш тўғрисидаги 2018 йил 27 декабрдаги 2422-сон қарорини инобатга олиб халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссияси раисининг ўринбосари С. Хожиевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тумандаги «Хўжабулғон» маҳалла фуқаролар йиғинининг «Тиллокамар» қишлоғи ҳудудида янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилсин.
3. Янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғини «Тиллокамар» деб номлансин.
4. Маҳалла ҳудудининг чизмаси илова* мувофиқ тасдиқлансин.
* Ҳужжат иловаси берилмайди.
5. Халқ депутатлари туман Кенгашининг Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссиясига бир ой муддатда янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинида белгиланган тартибда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш юклатилсин.
6. Туман молия бўлимига (Ю. Жўраев) янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғини ходимларини ойлик иш ҳақи ҳисоблаш юклатилсин.
7. Туман Ички ишлар бўлимига (Т. Хурматов) янгидан ташкил этилган «Тиллокамар» маҳалла фуқаролар йиғинига муҳр ва тамға олишга кўмаклашиш ҳамда бир ой муддатда маҳалла фуқароларининг паспортларидаги доимий яшаш манзилларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилсин.
8. Халқ банки туман филиалига (С. Нормуродов) «Тиллокамар» маҳалла фуқаролар йиғининингбанк ҳисоб рақамини очиш тавсия этилсин.
9. Туман Статистика бўлими (А. Саидов) янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинини рўйхатга олсин.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси Э.Ч. Тошбоевзиммасига юклатилсин.
11. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ў. ТЎРАЕВ
Бойсун ш.,
2018 йил 28 декабрь,
170/36-5-сон