Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимининг
Қарори
Гулистон шаҳар ҳудудидага юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
Мазкур қарор Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимининг 2020 йил 30 январдаги 94-сонли «Гулистон шаҳар ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини 2020 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»и Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашанинг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), «Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 15-сон 197-моддаси) 7-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 17-модда) ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1010-сонли қарорининг тегишли бандларига асосан мувофиқ 2019 йилда Гулистон шаҳридаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспортлар воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, қарор қиламан:
1. Шаҳар ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспортлар воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Жисмоний шахсларга тегишли М 1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари –юридик шахслар томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.
3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийлика мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлари сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган( ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари( мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари, (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда.
д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатлардан қатьий назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;
е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатьи назар ДЙҲХХ органлаида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир йил ўтгач (лойиҳанинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).
4. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
биринчи марта — 1-март — 30-июнда;
иккинчи марта — 1-сентябрь — 31-октябрда ўтказилсин.
юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1-март — 30-июнга қадар;
жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1-январ — 31-августга қадар ўтказилсин.
Транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолда транспорт воситасини техник кўрикка тақдим этиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор транспорт воситаси эгаси-юридик ёки жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ДҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси раҳбари томонидан қабул қилинади.
5. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда йиғим ундирилади.
* 2-илова берилмайди.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарорининг 3-банди талабидан келиб чиқиб, шаҳар мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими, давлат хавфсизлик хизматининг, ҳарбий бўлимлари вамиллий гвардияга тегишли транспорт воситалари ушбу идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши назарда тутилсин.
8. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ҳодимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳаққи сақланиб қолинсин.
9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2018 йил 1 мартдаги 343-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарор «улистон янгиликлари»газетасида (Ф. Ташматов) расмий эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
12. Қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж. Яриев зиммасига юклатилсин.
Шаҳар ҳокими в. б Т. ДАДАБАЕВ
Гулистон ш.,
2019 йил 22 февраль,
385-сон
Шаҳар ҳокимининг 2019 йил 22 февралдаги 385-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Гулистон шаҳар ҳудудидага юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси
ТАРКИБИ
| Ғ. Абдуллаев |
— |
Шаҳар ИИБ ЙХХТ катта инспектори ишчи гуруҳи раиси |
| | Ишчи гуруҳи аъзолари | |
| М. Ўринбоев |
— |
Шаҳар ҳокимлиги мутахассиси |
| Т. Рюхина |
— |
Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи |
| С. Сайдаев |
— |
Шаҳар мудофаа бўлими бошлиғи |
| И. Шоимов |
— |
Шаҳар «Ўзагросуғурта» ДАСК бошлиғи |
| Ф. Ташматов |
— |
«Гулистон янгиликлари» таҳририяти мухаррири |