Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг
буйруғи
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1919-8]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 4 мартдаги 2009-18-сон буйруғи (рўйхат рақами 1919, 2009 йил 9 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 июль,
2019-47-сон
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 2019 йил 26 июлдаги 2019-47-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 10-банднинг иккинчи хатбошисидан ва 20-банддан «, бунда юридик шахс ваколатли вакилининг имзоси у ифодалаётган юридик шахснинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 11-банднинг биринчи хатбошисидан «рўйхатга олувчининг асосий муҳри ёки рўйхатга олувчи филиалининг муҳри билан тасдиқланадиган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 21-банддан «трансфер-агентнинг асосий муҳри билан тасдиқланадиган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 34-банддан «ва муҳрларининг (юридик шахслар учун)» ва «ва муҳрлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 35-банддан «ва муҳрларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/1919-8/3525-сон)