18.09.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.07.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Люксембург Герцоглиги ўртасида 1997 йил 2 июлда Люксембург шаҳрида имзоланган иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Буюк Люксембург Герцоглиги Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Люксембург Герцоглиги ўртасида 1997 йил 2 июлда Люксембург шаҳрида имзоланган иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенцияга (бундан кейинги ўринларда Конвенция деб юритилади) ўзгартиришлар киритиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция Муқаддимаси чиқариб ташлансин ва қуйидагиларга алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Буюк Люксембург Герцоглиги Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ва солиқ масалаларида ҳамкорликни кенгайтириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқларни тўлашдан қочиш ва бош тортиш йўли билан солиққа тортилмаслик ҳамда солиқ солинишини камайтириш имкониятини (жумладан, учинчи мамлакатлар резидентларининг билвосита манфаатлари учун мазкур Конвенция томонидан тақдим этиладиган имтиёзлар берилишига йўл очадиган имкониятларни) яратмаслик учун Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Люксембург Герцоглиги ўртасида даромад ва фойда солиқларига нисбатан икки ёқлама солиқ солишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузиш мақсадида, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенциянинг 25-моддаси 1-банди (ЎЗАРО КЕЛИШУВ ТАРТИБЛАРИ) чиқариб ташлансин ва қуйидагиларга алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1.Агар бирор-бир шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ёки ҳар иккаласининг хатти-ҳаракатлари уни мазкур Конвенция қоидаларига мувофиқ бўлмаган тарзда солиққа тортилишига олиб келмоқда ёки олиб келади деб ҳисобласа, у мазкур Давлатларнинг ички қонунчилигида кўзда тутилган ҳуқуқий ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз ишини Аҳдлашувчи Давлатлардан исталган бирининг ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Иш Конвенция қоидаларига мувофиқ бўлмаган тарзда солиққа тортилишга олиб келган ҳаракат ҳақида биринчи марта хабар олинган пайтдан бошлаб уч йил давомида тақдим этилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенциянинг 26-моддаси (АХБОРОТ АЛМАШИШ) чиқариб ташлансин ва қуйидагиларга алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«26-модда
АХБОРОТ АЛМАШИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Конвенция қоидаларини амалга ошириш ёки Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари фойдасига солиқ солиниши билан боғлиқ мазкур Конвенцияга зид бўлмаган тарзда ундириладиган ҳар қандай тур ва тавсифдаги солиқларга оид миллий қонунчиликни татбиқ этиш ёки уни қўллашга алоқадор ахборотни алмашадилар. Ахборот алмашинуви 1 ва 2-моддалар билан чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ олинган ҳар қандай ахборот ушбу Давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ олинган ахборот сингари махфий ҳисобланади ҳамда фақат мазкур модданинг 1-бандида қайд этилган солиқларни баҳолаш ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд таъқиби ёки ушбу солиқларга нисбатан даъволар бўйича қарорлар қабул қилиш ёхуд юқоридагиларни назорат қилиш билан шуғулланувчи шахслар ёки органларгагина (жумладан, судлар ва маъмурий органлар) ошкор этилиши мумкин. Бундай шахслар ёки органлар ахборотлардан фақат кўрсатилган мақсадлардагина фойдаланадилар. Улар бундай ахборотни очиқ суд мажлисида ёки суд қарорларида ошкор этишлари мумкин. Юқоридагилардан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлат томонидан олинган ахборот бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин, башарти бундай ахборот ҳар иккала Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ бошқа мақсадларда фойдаланишга рухсат этилган бўлса ҳамда ахборотни тақдим этувчи Давлат ваколатли органининг бундай фойдаланишга розилиги мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳеч қандай ҳолатда мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари Аҳдлашувчи Давлатларга қуйидаги мажбуриятларни юклайдиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ва маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий чораларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига ёки маъмурий амалиётига мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ҳар қандай савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касб сирини ёхуд савдо жараёнини ошкор қилувчи ёхуд ошкор этилиши жамоат тартибига (ordre public) хилоф бўлган ахборотни тақдим қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ахборот Аҳдлашувчи Давлат томонидан ушбу модда қоидаларига мувофиқ сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат ўз солиқ мақсадлари учун бундай ахборотга эҳтиёж мавжуд бўлмаса ҳам сўралаётган ахборотни йиғиш бўйича ўзининг имкониятларидан фойдаланиши лозим. Аввалги жумлада назарда тутилган мажбурият 3-банд қоидаларига мувофиқ чекланиши мумкин, бироқ ҳеч қандай ҳолатда, бундай чекловлар фақатгина ички манфаатлар мавжуд эмаслиги сабабли ахборот тақдим этишни рад қилиш учун Аҳдлашувчи Давлатга ижозат берадиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 3-банд қоидалари ҳеч қандай ҳолатда бундай ахборот фақатгина банк, бошқа молия ташкилоти, номинал сақловчи ёхуд агент ёки ишончли бошқарувчи сифатида иштирок этаётган шахснинг ихтиёрида эканлиги ёки бундай ахборот бирор бир шахснинг мулкий ҳуқуқларига тааллуқли эканлиги сабабли Аҳдлашувчи Давлатга ахборот тақдим қилишни рад этишга рухсат сифатида талқин қилиниши мумкин эмас.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги 26А-модда (СОЛИҚЛАРНИ УНДИРИШДА КЎМАКЛАШИШ) Конвенцияга 26-моддадан кейин қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«26А-модда
СОЛИҚЛАРНИ УНДИРИШДА КЎМАКЛАШИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлар ўзларига тегишли солиқ даъволарини ундиришда бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар. Бундай ёрдам Конвенциянинг 1 -моддаси қоидалари билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур моддани қўллаш тартибини ўзаро келишув йўли билан белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур моддада қўлланилган «солиқ даъвоси» атамаси Конвенцияда назарда тутилган барча солиқлар бўйича тўланиши керак бўлган ҳар қандай суммани, шунингдек шундай сумма билан боғлиқ фоизлар, маъмурий жарималар, йиғиш ёки ундиришга кетган харажатларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига тааллуқли солиқ даъвоси ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ундирилиши мумкин бўлса ва ушбу Давлатнинг қонунчилигига кўра айни шу пайтда ундирилишига тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўланиши лозим бўлса, бу ҳолда ушбу Давлатнинг ваколатли органлари сўровномасига биноан бундай даъво мажбурияти иккинчи Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари томонидан ундирув учун қабул қилинади. Бундай солиқ даъвоси иккинчи Давлат томонидан, айни мазкур Давлатга тааллуқли солиқ. даъвоси каби, унинг ўз солиқларини ундириши учун қўлланадиган ўзининг қонунчилиги қоидаларига мувофиқ ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар Аҳдлашувчи давлатларнинг бирига тааллуқли солиқ даъвоси уни ундириш учун ушбу Давлат қонунчилигига мувофиқ ундиришни таъминлаш чораларини кўришни тақозо қиладиган мажбурият ҳисобланса, бундай солиқ даъвоси ушбу Давлат ваколатли органларининг сўровномаси билан иккинчи Аҳдлашувчи Давлат ваколатли органлари томонидан таъминот чораларини кўриш мақсадида қабул қилиниши лозим. Мазкур иккинчи Давлат бундай солиқ даъволарига нисбатан, ҳаттоки ушбу солиқ даъвоси, бундай чораларни қўллаш пайтида биринчи кўрсатилган Давлатда солиқ талабини ижро этишнинг имкони бўлмаса ёки уни ижросига тўсқинлик қилишга ҳақли шахс тарафидан тўланиши лозим бўлган ҳолатда иккинчи Давлатга тааллуқли бўлганидек, ўз қонунчилиги қоидаларига мувофиқ даъвони таъминлаш чораларини кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 3 ва 4-бандларнинг қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг қонунчилигига мувофиқ, солиқ даъволарига нисбатан шундай даъвонинг хусусиятига кўра қўлланиши мумкин бўлган вақт чекловлари тақдим этилган ва устуворлик ушбу Давлат томонидан 3 ва 4-бандларда назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ даъвосига нисбатан қўлланилмайди. Шунингдек, Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан 3 ёки 4-бандларда назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ даъвосига нисбатан ушбу Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ устуворликка эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи давлатларнинг бирига тааллуқли солиқ даъвосининг мавжудлиги, ҳақиқийлиги ёки миқдорини аниқлаш бўйича тартиботлар иккинчи Аҳдлашувчи Давлатнинг суд ёхуд маъмурий органлари муҳокамасига олиб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи давлатлардан бири 3 ёки 4-бандларга мувофиқ сўровнома юборганидан сўнг иккинчи Аҳдлашувчи Давлат тегишли солиқ даъвоси суммасини ундириб биринчи Аҳдлашувчи Давлатга ўтказгунига қадар бўлган ҳолларда, солиқ даъвоси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) сўровнома 3-бандга мувофиқ юборилганда — биринчи айтилган Давлатга тааллуқли, ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ундирилиши ҳамда шу пайтда ушбу Давлатнинг қонунчилигига кўра унинг ундирилишига тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўлаб берилиши лозим солиқ даъвоси ҳисобланмай қолса ёки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўровнома 4-бандга мувофиқ юборилганда — кўрсатилган биринчи Давлатга тааллуқли, уни ундириш учун ушбу Давлат ўз қонунчилигига мувофиқ таъминот чораларини кўриши мумкин солиқ даъвоси ҳисобланмай қолса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу ҳолда биринчи Давлатнинг ваколатли органи бу ҳақда дарҳол иккинчи Давлатнинг ваколатли органини хабардор қилади ва биринчи Давлат иккинчи Давлатнинг ихтиёри бўйича ўз сўровномасини тўхтатади ёки чақиртириб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу модданинг қоидалари ҳеч бир ҳолатда Аҳдлашувчи Давлат зиммасига қуйидаги мажбуриятларнинг юкланиши сифатида талқин қилиниши мумкин эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ва маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) жамоат тартибига (ordre public) зид бўлган чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ёрдам кўрсатиш, башарти бошқа Аҳдлашувчи Давлат мавжуд бўлган ҳолат бўйича ўз қонунчилиги ёки маъмурий амалиётида мавжуд бўлган ундириш ёки ундирувни таъминлашга доир барча оқилона чораларни кўрмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) кўмаклашаётган Давлат зиммасига тушаётган маъмурий сарф-харажатлар ундирув натижасида иккинчи Аҳдлашувчи Давлат олиши мумкин бўлган фойдага номутаносиб бўлган ҳолатларда кўмаклашиш.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куйидаги 27А-модда (ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛИШИ) Конвенциянинг 27-моддасидан кейин қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«27А-модда
ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларидан қатъи назар, агар барча тегишли фактлар ва шартларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар қандай келишув ёки битимнинг асосий мақсадларидан бири мазкур Конвенция доирасида имтиёз олиш бўлиб ва бевосита ёки билвосита бундай имтиёзнинг олинишига олиб келган деб хулоса қилишга асос бўлса, бундай даромад ва фойда предметига нисбатан ушбу имтиёзлар тақдим қилинмайди, башарти бундай шартларда ушбу имтиёзларнинг берилиши мазкур Конвенция тегишли қоидаларининг объекти ва мақсадига мувофиқ деб топилмаса.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатларнинг ҳар бири дипломатик каналлар орқали мазкур Баённоманинг кучга кириши учун ўз қонунчилигида белгиланган процедураларнинг бажарилгани ҳақида иккинчи Давлатни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Баённома ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган хабарномаларнинг сўнггиси олинган санадан бошлаб кучга киради. Ушбу Баённоманинг қоидалари у кучга кирган йилдан кейинги тақвим йилининг 1 январи ёки ундан кейин бошланадиган солиқ даврларига нисбатан амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Баённома Конвенциянинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Конвенциянинг амал қилиниши тугатилгунга қадар ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУНИНГ ТАСДИҒИ СИФАТИДА тегишли тартибда ваколатга эга бўлган қуйида имзо чекувчилар мазкур Баённомани имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Люксембург шаҳрида 2017 йил 18 сентябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, француз ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)