29.07.2019 йилдаги 631-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Қашқадарё вилояти Китоб туманида Аёқчи сел сув омборини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш, сел-тошқин сувларининг салбий таъсирини юмшатиш, шунингдек, мева-сабзавотчилик ва чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бош лойиҳа ташкилоти «Ўзсувлойиҳа» акциядорлик жамияти томонидан 16,8 млн кубм. ҳажмдаги сел сув омбори қурилиши назарда тутилган «Қашқадарё вилояти Китоб туманида Аёқчи сел сув омборини қуриш» лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Қашқадарё вилояти Китоб туманида Аёқчи сел сув омборини қуриш» лойиҳасининг(кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) техник-иқтисодий ҳисоби иловага мувофиқ асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Қашқадарёсувқурилишинвест» давлат унитар корхонаси буюртмачи этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудрат ташкилоти белгиланган тартибда тендер савдоси асосида аниқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишни якунлаш муддати 2023 йил 1 сентябрь этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош лойиҳа ташкилоти «Ўзсувлойиҳа» акциядорлик жамияти билан биргаликда 2019 йилнинг1 декабрига қадар мазкур қарорнинг 2-банди билан тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисобга мувофиқ ишчи ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда ваколатли экспертиза органларидан белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ талаб этиладиган капитал қўйилмаларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 — 2023 йиллар давомида асосий кўрсаткичларни ҳар йили аниқлаштириб, Ўзбекистон Республикасининг келгуси йиллар учун Инвестиция дастурлари параметрларини шакллантириш жараёнида инобатга олинишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рузиев лойиҳани амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда барча зарур шарт-шароитлар яратилиши, шунингдек, лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш. Рузиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 29 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
631-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 июлдаги 631-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қашқадарё вилояти Китоб туманида Аёқчи сел сув омборини қуриш» лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

Қиймати

шу жумладан бюджет маблағлари

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати*

минг АҚШ доллари эквивалентида**

32 277,8

32 277,8

2.

Капитал қўйилмалар суммаси, ҳаммаси

минг АҚШ доллари эквивалентида

32 277,8

32 277,8

шу жумладан:

машиналар ва асбоб-ускуналар

минг АҚШ доллари эквивалентида

112,2

112,2

қурилиш — монтаж ишлари

минг АҚШ доллари эквивалентида

30 516,2

30 516,2

бошқа харажатлар

минг АҚШ доллари эквивалентида

1 649,4

1 649,4

3.

Селсув омбор ҳажми

16,8 млн кубм.

4.

Суғориладиган майдон

4,9 минг га

5.

Яратилаётган иш ўрни***

14 киши

6.

Инвестиция даври

60 ой

7.

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондлар қиймати

32 277,8 минг АҚШ доллари эквивалентида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичи ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилгандан сўнг аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** АҚШ доллари курси 2019 йил 23апрель ҳолатига — 8441,36 сўм/АҚШ доллари миқдорида олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Сув омборидан фойдаланиш хизматини ташкил этиш.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 09/19/631/3486-сон)