15.06.1999 йилдаги 791-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ТАКЛИФЛАР ТАЙЁРЛАШ КОМИсСИЯСИНИ ТУЗИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг Олий Мажлис ўн тўртинчи сессиясидаги нутқи юзасидан» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 14 апрелдаги қарорига мувофиқ ва суд-ҳуқуқ ислоҳотини чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида доимий асосда ишлайдиган Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш комиссияси тузилсин (1-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш комиссиясига ўзининг фаолиятига вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ходимларини, олимлар ва мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш комиссияси ҳақидаги Низом тасдиқлансин (2-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш комиссияси бир ойлик муддат ичида ўз фаолиятининг дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 15 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
791-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Кенгашининг 1999 йил
15 июндаги 791-1-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Комиссия раиси

Полвонзода Абдусамат Абдухамидович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари‎

‎‎Комиссия раисинииг ўринбосари

Ўразаев Шавкат Закариевич‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги‎

‎‎Комиссия котиби‎

Йўлдошев Абдуқаҳҳор Абдураҳмонович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қотибияти Юридик бўлимининг мудири‎

‎‎Комиссия аъзолари:

Азимов Мурод Каримович ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари‎
Асатов Сайфулла Асатович ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари‎
Ашуров Файзулло‎ —‎ Ўзбекистон Адвокатлар ассоциациясининг президенти‎
Асқарова Муаттар‎ —‎ Ўзбекистон Телерадиокомпанияси «Ахборот» дастурининг сиёсий шарҳловчиси, юрист-журналист‎
Давлетов Абдулла‎ —‎ Тошкент давлат юридик институти жиноят процесси кафедрасининг доценти, юридик фанлар номзоди‎
Ёқубов Санжар Аҳмаджонович ‎ —‎ Тошкент шаҳар адвокатлар ҳайъатининг раиси, юридик фанлар номзоди‎
Иноғомжонова Зумрад‎ —‎ Тошкент давлат юридик институти жиноят процесси кафедрасининг мудири вазифасини бажарувчи, юридик фанлар номзоди‎
Мирбобоев Бахтиёр Шамсутдинович ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари, юридик фанлар номзоди‎
Миренский Борис Аронович ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг жиноят процесси кафедраси бошлиғининг ўринбосари, юридик фанлар доктори‎
Мустафоев Бўритош Мустафоевич ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари‎
Муҳитдинова Фарруха Фахриддиновна ‎ —‎ Ўзбекистон Рсспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, юридик фанлар номзоди‎
Назаров Йўлдош Аҳмсдович ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, Ўзбекистон Рсспубликаси Президенти девонининг Қонунчилик ва суд ҳокимияти органлари билан алоқалар бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари‎
Отахонов Фозилжон‎ —‎ Тошкент шаҳар хўжалик суди раиси, юридик фанлар номзоди‎
Ражабова Мавжуда Абдуллаевна‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси Қонунчиликни мустаҳкамлаш муаммолари ва прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосари, юридик фанлар номзоди ‎
Рашидова Сайёра Шарофовна‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)‎
Раҳмонқулов Ҳожиакбар Раҳмонқулович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, юридик фанлар доктори, профессор‎
Саидов Акмал Холматович ‎ —‎ Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори, юридик фанлар доктори, профессор‎
Турсунов Аҳтам Саломович ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг директори, юридик фанлар номзоди‎
Тўхташев Абдил Қосимович ‎ —‎ Ўзбекистон Судьялар ассоциациясининг раиси‎
Хоменкер Лев Моисеевич ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси‎
Эргашев Азимжон‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари‎
Қаршибоев Назар‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги судлар фаолиятини ташкилий таъминлаш бошқармасининг бўлим бошлиғи‎
Қодиров Собир Солиҳович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳарбий ҳайъатининг аъзоси, адлия подполковниги‎
Ғуломов Бахтиёр Ҳисомович ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Кенгашининг 1999 йил
15 июндаги 791-1-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш комиссияси ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида тузилади ва доимий асосда иш олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия жамоатчилик асосида ишлайдиган Комиссия раиси, раис ўринбосари, котиб ва аъзолардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркиби Олий Мажлиси Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссиянинг асосий вазифаси суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия асосий вазифасига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятининг дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга, судья кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш механизмини такомиллаштиришга, суд процессининг тортишув, судларда ишларни кўришда давлат айбловчиси ва ҳимоячининг ҳуқуқлари тенглиги принципларини амалий жиҳатдан рўёбга чиқаришга қаратилган таклифлар тайёрлайди ва, зарурат бўлганда, тегишли қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органлари, судлар, адвокатура, илмий муассасалар ҳамда бошқа ташкилотлардан суд-ҳуқуқ ислоҳотини ўтказишга тааллуқли ҳужжатлар, ёзма хулосалар, ҳисобот маълумотлари ва бошқа материалларни талаб қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифлар ва қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини келишиб олиш ёки экспертиза ўтказиш учун тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, шунингдек олимлар ва мутахассисларга юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда ўз мажлисларига судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотларнинг вакилларини таклиф этади ҳамда Комиссиянинг суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлари қандай бажарилаётганлиги тўғрисида уларнинг ахборотини тинглайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоларининг топширилган ишни бажаришга оид ахборотларини тинглайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўзининг асосий вазифасини бажариш билан боғлиқ бошқа фаолиятни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия ўз ишини ошкоралик, масалаларни эркин муҳокама этиш ва коллегиал тарзда қарор қабул қилиш, ўз аъзоларининг кенг ташаббускорлиги асосида олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия аъзолари Комиссия фаолиятида қатнашишлари, белгиланган вазифалар амалга оширилишига ёрдамлашишлари, Комиссия топшириқларини бажаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия масалаларни тайёрлаш ва чуқур ишлаб чиқиш учун вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ходимларини, олимлар ва мутахассисларни жалб этишга, шунингдек Комиссия фаолияти билан боғлиқ у ёки бу масалаларни тайёрлаш учун улар орасидан ишчи гуруҳлари тузишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия мажлислари заруратга қараб, аммо ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия мажлислари, башарти уларда Комиссия таркибининг камида ярми ҳозир бўлган бўлса, ваколатлидир. Комиссия аъзоси мажлисга келишга имкони бўлмаган тақдирда бу ҳақда Комиссия раисини олдиндан хабардор этиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарор қабул қилади. Комиссия қарори унинг мажлисида ҳозир бўлган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия томонидан тайёрланган таклифлар Олий Мажлис раҳбариятига маълум қилинади ва зарур бўлса, Олий Мажлис Кенгаши муҳокамасига киритилади, шунингдек тегишли давлат органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар Комиссия томонидан юборилган, суд-ҳуқуқ ислоҳотини амалга ошириш билан боғлиқ таклифларни кўриб чиқиши ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида Комиссияга хабар қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур материалларнинг тайёрланишини ташкил этади, Комиссия мажлисини чақиради ва мажлисларда раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия фаолияти дастурини амалга ошириш жараёни устидан назорат олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раисининг ўринбосари, котиб ва аъзоларга топшириқлар беради, уларга Комиссия фаолияти билан боғлиқ материаллар ва ҳужжатлар йўллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан Комиссия тайёрлаган таклифлар тўғрисида Олий Мажлис раҳбариятига ва Олий Мажлис Кенгашига ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорларини имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Комиссия раисининг ўринбосари раис топшириғига биноан унинг айрим вазифаларини бажаради ҳамда раис йўқлигида ёки унинг ўз вазифаларини амалга ошириши мумкин бўлмаган ҳолларда раиснинг вазифасини бажариб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссия котиби Комиссия фаолиятининг ташкилий жиҳатдан таъминланишини амалга оширади ҳамда унинг иш юритувини олиб боради.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 6-сон, 159-модда)