Ҳужжат кучини йўқотган 22.03.2019 02.06.2018 йилдаги 384к-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.03.2019
Ҳужжат 06.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳудудидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Хоразм вилояти ҳокимининг 2019 йил 16 мартдаги 146қ-сонли «Вилоят ҳудудидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 августдаги «Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизмат чакана нархлари ҳамда тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги 381-сон, 2010 йил 28 октябрдаги «Товарлар (ишлар хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (Тарифлар) ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 239-сон, 2013 йил 3 декабрдаги «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 315-сон, 2014 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 194-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «2017 — 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2916-сонли қарорларига асосан вилоят ҳудудидаги чиқиндиларни фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирини олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш, туманлар ҳудудини экологик ҳамда санитария ҳолатини, тозаликни амалга ошириш, шунингдек, чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасининг туманлар филиаллари ҳудудларидаги қаттиқ ва суюқ ҳолдаги маиший чиқиндиларни олиб кетиш ва қабул қилиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов миқдорлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасининг туманлар филиаллари томонидан аҳолидан чиқиндиларни тўплаб олиб кетганлиги учун тўловларни вақтида тўланишида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда кўп хонадонли уйларда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари яқиндан амалий ёрдам кўрсатиши тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор вилоят ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган «Хоразм ҳақиқати» ва «Хорезмская правда» газеталарида эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят ҳокимлигининг «Компьютерлаштириш маркази» унитар корхонаси (С. Садиқов)га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хоразм вилояти ҳокимининг 2016 йил 13 февралдаги «Вилоят ҳудудидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Ш. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким вазифасини бажарувчи Ф. ЭРМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
384к-сон