Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 24.07.2019 йилдаги 625-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республикада болалар ва аёллар ҳолатини халқаро даражада баҳолаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида «Мультииндикатор кластер кузатуви» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади), Давлат статистика қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (кейинги ўринларда ЮНИСЕФ деб аталади) ўртасида уч томонлама келишув имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатуви»ни (кейинги ўринларда Кузатув деб аталади) ўтказиш учун Миллий соҳалараро мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатувни ўтказиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
глобал «Multiple Indicator Cluster Survey» (кейинги ўринларда MICS деб аталади) дастури талабларига мувофиқ Кузатувга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув ўтказиш учун ваколатли орган ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
глобал MICS дастурининг умумий тавсияларига мувофиқ Кузатув режаси ва бюджетини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатувга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказилиши устидан назорат олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув саволномаларини тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат статистика қўмитаси деб аталади) Кузатувни ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин ва ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда қуйидаги вазифаларни амалга оширилишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатилиши лозим бўлган уй хўжаликлари сони ва рўйхатини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
глобал MICS дастурининг умумий тавсияларига мувофиқ Кузатув режаси ва бюджетини ишлаб чиқиш ва кенгашга тасдиқлаш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув саволномаларини ишлаб чиқиш ва кенгашга тасдиқлаш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатувни ўтказиш учун экспертларни, шу жумладан халқаро экспертларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саволномаларни тўлдириш бўйича интервьюерлар учун йўриқномаларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув ўтказиш учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув тренинглар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда Кузатувни ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат статистика қўмитаси Кузатувни 2020-2021 йиллар учун мўлжалланган Давлат статистика ишлари дастурига киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кузатувга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва натижаларини қайта ишлаш билан боғлиқ ишларни бажаришга жалб қилинган шахслар учун Кузатув ўтказилиши белгиланган муддатларда асосий иш жойидаги иши (лавозими) ва ўртача иш ҳақи миқдори сақланиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги Давлат статистика қўмитасига Кузатувни амалга ошириш доирасида халқаро ва донор ташкилотлар маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат статистика қўмитасига, зарур ҳолларда, Кузатувда иштирок этувчи мутахассисларни ўқитиш учун хорижий экспертларни жалб қилиш масалаларида амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кузатувни ўтказишда иштирок этадиган ходимларга болаларнинг иммунизация ҳолатини ўрганиш мақсадида Кузатув ўтказиладиган жойлардаги оилавий поликлиникаларда беш ёшгача бўлган болаларнинг индивидуал тиббий карталаридан фойдаланиш учун шароит яратиб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кузатувни ўтказишда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги — жойларда ишларни ташкил этиш юзасидан;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси — кузатиладиган маҳаллаларнинг картасини тайёрлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан ваколатли органга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 1 октябргача Кузатув натижаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли йўналишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига Кузатувни ўтказишнинг муҳимлигини кенг ёритилишини ташкил этиш, шунингдек, телерадиоканалларда Кузатув ўтказиш билан боғлиқ ахборот роликларини жойлаштириш ва уларнинг мунтазам эфирга узатиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.И. Боситхонова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
625-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 625-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш учун Миллий соҳалараро мувофиқлаштирувчи кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Абдухакимов А.А.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, кенгаш раиси

Боситхонова Э.И.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси раиси, кенгаш ҳамраиси

Ли Д.Р.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори (келишувга асосан)

Бегалов Б.А.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси, кенгаш раисининг ўринбосари

Грауманн С.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили (келишувга асосан)

Шадманов А.К.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

Кудбиев Ш.Д.

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Шерматов Ш.Х.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

Шин А.В.

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири

Абдуллаев А.Х.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

Усмонов Б.Ш.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари

Ашрафханов Б.Б.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

Маматов Р.Т.

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

Ташмухаммедова Д.Г.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори

Зиядуллаев М.Ж.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари, кенгаш котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 625-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Ижрочи

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I босқич

Давлат статистика қўмитаси,
ЮНИСЕФ

Кузатувни ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари (кузатилиши лозим бўлган уй хўжаликлари сони ва рўйхатини шакллантириш, Кузатув режаси, бюджети ва саволномаларини ишлаб чиқиш ва Кенгашга тасдиқлаш учун киритиш, саволномаларни тўлдириш бўйича интервьюерлар учун йўриқномаларни ишлаб чиқиш, ўқув тренинглар ташкил этиш).

2019 йил август —

2020 йил июнь

II босқич

Давлат статистика қўмитаси,
ЮНИСЕФ

Жойларда Кузатувни ўтказиш.

2020 йил
июль — ноябрь

III босқич

Давлат статистика қўмитаси,
ЮНИСЕФ

Кузатув маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш.

2020 йил декабрь — 2021 йил февраль

IV босқич

Давлат статистика қўмитаси,
ЮНИСЕФ

Кузатув натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш ва Кенгашга тақдим этиш.

2021 йил май


V босқич

Давлат статистика қўмитаси,
ЮНИСЕФ

Кузатув натижаларини эълон қилиш.

2021 йил июнь

VI босқич

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги,

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги

Кузатув натижаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли йўналишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил октябрь

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/625/3480-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)