01.01.1997 йилдаги 3.01.09-97-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қурилиш меъёрлари ва қоидалари, 01.01.1997 йилдаги 3.01.09-97-сон
Кучга кириш санаси
01.01.1997
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш меъёрлари ва қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал таъмирланиши тугалланган турар жой ва жамоат бинолари ҳамда иншоотларни ишлатишга қабул қилиш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қоидалар капитал таъмирланиши тугалланган турар жой ва жамоат биноларини ҳамда иншоотларни (келгусида объектлар деб аталувчи) ишлатишга қабул қилишнинг умумий тартибини Ўрнатади ҳамда давлат бошқаруви ва назорати маҳкамалари, буюртмачилар, маблағ ажратувчилар, қурувчилар, корхоналар, ташкилотлар, бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахслар қурилишга жамғарма ажратиш жараёни қатнашчилари фойдаланишлари учун мЎлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Капитал таъмирланиши тугалланган объектларни буюртмачи, инвестор ёки қурувчи (келгусида буюртмачи деб аталувчи) томонидан қабул учун давлат ҳайъатига кЎрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Агар капитал таъмирлаш лойиҳаси объектни кенгайтириш, қайта қуриш ва замонавийлаштириш унсурлари кўзда тутилган бўлса, у ҳолда ишлатишга қабулда ҳайъатга Ўзбекистон Республикаси Давлат табиат қўмитаси билан келишилган атроф муҳитга таъсирини баҳолаш материаллари топширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Таъмирланган объектларни давлат ҳайъатига кўрсатиш олдиндан топширув ва қабулни буюртмачи тайинлаган ишчи ҳайъат амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар лойиҳа бинонинг айрим унсурларини(том ёпмаси, фасад, ташқи коммуникациялар, муҳандисий ускуналарнинг айрим турлари, ташқий ободонлаштириш) таъмирлаш кўзда тутилган бўлса, уларнинг ишга қабулини буюртмачи тайинлаган ҳайъатлар амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Капитал таъмирланиш тугалланган объектларнинг ишга қабули лойиҳа-смета ҳужжатларида тасдиқланган барча таъмир қуриш ишлари бажарилганидан, ҳамда ишчи ҳайъат ошкор қилган барча нуқсонлар ва чала ишлар бартараф қилинганидан сўнггина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Бошқа хизматли қўшилган (мосланган) хоналарга эга бўлган объектларни, таъмирлаш қурилиш ишлари, жумладан қўшилган (мосланган) хоналар бўйича, агар шартномада бошқа ҳол кўзда тутилган бЎлмаса, тугаллангандан кейингина қабулга тошириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшилган (мосланган) хоналарда жойлашган объектларнинг ишга қабулини тегишли ҳайъат томонидан алоҳида далолатнома бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. Объектнинг қабул вақти сифатида давлат қабул ҳайъатининг далолатномаси имзоланган муддат олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.7. Маҳаллий ўз-ўзини бошқарув маҳкамалари ушбу қоидаларни такомиллаштира бориб, маҳаллий шароитларга боғлиқ равишда ўз қарорлари билан ишчи ва давлат ҳайъатлари таркибини ҳамда шу ҳайъатларга кЎрсатилувчи ҳужжатлар рўйхатини аниқлаштиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. БУЮРТМАЧИНИНГ, ЛОЙИҲА, ТАЪМИР-ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ, ИШЧИ ВА ДАВЛАТ ҲАЙЪАТЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Буюртмачилар капитал таъмири тугалланган объектларни белгиланган муддатларда тайёрлаш ва ишга топширишга масъулдирлар, мутахассислашган ташкилотлар томонидан, ҳайъат ишлатишга қабул тайёргарлигини бошлагунча, ишга тушириш созлаш ишларини ўтказишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Лойиҳа ташкилотлари капитал таъмирланиши тугалланган объектларнинг таъмирланиши ва ишга қабули жараёнида юзага келувчи лойиҳалаш билан боғланган барча масалаларни ечишга масъулдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муаллифлик назоратини амалга оширувчи лойиҳа ташкилотлари муаллифлик назорати ҳақидаги мавжуд қоидаларга мос тарзда масъулиятлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Пудратчи қурилиш ташкилотлари лойиҳада тасдиқланган ва мавжуд меъёрий ҳужжатларга мос шартномада кўрсатилган муддатларда таъмирлаш-қурилиш ишларини сифатли бажаришга, шунингдек, ишларни бажаришда экологик хавфсиз усулларга риоя қилишга ҳамда давлат (ишчи) қабул ҳайъати ошкор қилган нуқсонларни ва камчиликларни ўз вақтида бартараф қилишга масъулдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Ушбу қоидаларни бузган ҳолда объектларни ишлатишга қабулга мажбур қилувчи ҳайъат аъзолари ва шахслар Ўзбекистон Республикасининг мавжуд қонунчилигига мос тарзда маъмурий ва бошқа жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ИШЧИ ҲАЙЪАТЛАР, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ИШЛАШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Ишчи ҳайъатлар буюртмачининг қарори (буйруғи) асосида тузилади. Ишчи ҳайъатларнинг иш тартиби ва давомати бош пудратчи билан келишилган ҳолда буюртмачи томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Ишчи ҳайъатлар таркибига буюртмачининг вакиллари (ҳайъат раиси), бош пудратчининг, субпудратчи ташкилотларнинг, муаллифий назоратни амалга оширувчи лойиҳа ташкилотининг, давлат санитария, экология ва ёнғин назорати маҳкамаларининг, маҳалла қўмитасининг вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлатилишга мутахассислашган ташкилотлар томонидан амалга оширилувчи лифтларни, иссиқлик-, энергия, газ таъминоти ва ш.ў. ишлатишга қабул қилишда ишчи ҳайъатлар таркибига қўшимча равишда шу ташкилотлар вакиллари ҳам киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Ишчи ҳайъатлар бош пудратчининг объектнинг топширишга тайёрлиги ҳақидаги ёзма хабарини олингандан сўнг кўпи билан беш кун ичида тузилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Ишчи ҳайъатлари объектларни ишлатишга давлат қабули ҳайъатига тақдимигача қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро ҳужжатларининг таркиби ва тўлиқлигини, бажарилган таъмир-қуриш ишлари сифатининг лойиҳа-смета ҳужжатларига, стандартларга, ишларни бажариш меъёрлари ва қоидаларига мослигини текшириши ва уни баҳолаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларнинг ишлатишга тайёрлигини текшириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни давлат қабул ҳайъатига тақдим қилиш ҳақида қарор қабул қилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Ишчи ҳайъатлари зарур бўлган холларда, бажарилган яширин ишларни назорат қилиш учун айрим конструкция ёки уларнинг тугунларини очиш, шунингдек, айрим конструкцияларни ва муҳандисий ускуналар тизимини (сувўтказгичлар, канализация, иситиш ва ш.ў.) синашни тайинлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Конструкцияларни ва (ёки) уларнинг тугунларини очиш ва кейин тузатиб қўйиш, конструкциялар ва тизимларнинг ишчи ҳайъатлар кўзда тутган синовлари бЎйича ишлар, лозим бўлганда, субпудратчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда, бош пудратчи томонидан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Ишчи ҳайъатнинг ўтказган текширувлари асосида объектнинг капитал таъмири тугалланганлиги ҳақида давлат қабул ҳайъатига тақдим қилиш учун 1-иловада келтирилган шаклда далолатнома тузилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.8. Бош пудратчи ишчи ҳайъатларга қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъмирлаш-қуриш ишларини амалга оширишда қатнашувчи ташкилотларнинг, улар бажарган ишларининг турларини, ҳамда буларнинг бажарилишига масъул муҳандис-техник ходимларнинг фамилияларини кўрсатган ҳолда, рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабулга тақдим қилинаётган объектнинг лойиҳа ташкилоти ишлаб чиққан капитал таъмирига оид лойиҳа-смета ҳужжатлари мажмуаси, амалда бажарилган ишларнинг ҳужжатларида кўрсатилганларга ёки таъмирлаш-қуриш ишларини бажаришга масъул шахслар томонидан унга киритилган ўзгаришларга мослиги ҳақидаги ёзувлар билан бирга (кўрсатилган ҳужжатлар ижроия ҳужжатлари ҳисобланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳодатномалар, техникавий паспортлар ёки таъмирлаш-қуриш ишларини бажаришда қўлланилган материалларнинг ва қисмларнинг сифатини кафолатловчи бошқа ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яширин ишларни шаҳодатловчи далолатномалар ҳамда айрим масъул конструкцияларнинг (қайта қурилган ёки кучайтирилган кўтарувчи деворларнинг, ғишт равоқлар ва гумбазларнинг металл ёки темирбетон кўтарувчи конструкцияларнинг ва б.) оралиқ қабули далолатномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совуқ ва иссиқ сув таъминоти, канализация, газ таъминоти, иситиш, шунингдек, шамоллатиш ва зовур қурилмалари ички тармоқларининг синовлари далолатномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ва ташқи электр қурилмалари ва электр тармоқларининг синовлари далолатномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телефонлаштириш, радиолаштириш, телевидение, хабарлагич, автоматлаштириш қурилмаларининг синаш далолатномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портлаш ва ёнғин хавфсизлигини, яшиндан ҳимоя қурилмаларининг синаш далолатномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тош биноларнинг қайтадан қурилган кўтарувчи деворлари (ёки уларнинг қисмларининг) тахламидаги тутиниш мустаҳкамлигини синашларнинг далолатномалари, ишларни олиб бориш ва лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати қайд дафтари, таъмирлаш жараёнида давлат назорати маҳкамалари томонидан ўтказилган ўрганишлар ва текширишлар материаллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ушбу бандда саналган синаш далолатномалари, кўрсатилган тегишли тизимларнинг (тузилмалар, қурилмалар, тармоқлар ва ҳакозо) таъмири ёки синовлари лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларгина тақдим қилинишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.9. Банд 3.8. да саналган барча ҳужжатлар ишчи ҳайъатининг иши тугаллангандан сўнг буюртмачига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.10. Капитал таъмирланиши тугалланган объект қисми ёки навбатини 1.3. бандга (2-абзац) мос тарзда ишлатишга қабулида ишчи ҳайъатини шакллантириш ва ишлаши тартиби ушбу қоидаларнинг 4.2, 4.4, 4.5 (3 — 5 абзацлар), 4.7, 4.9, 4.11 ва 4.13-бандлари талабларига ўхшашдир. Қабул 3-иловада келтирилган шаклда тузиладиган ҳамда ишчи ҳайъат ошкор қилган барча нуқсонлар ва чала жойлар тузатилганидан кейингина тасдиқланувчи далолатномалар тарзида расмийлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.11. Объектнинг 1.3-бандга (2-абзац) мос тарзда айрим унсурларини ишлатишга ёки ташқи ободонлаштириш ва фасадларини таъмири бўйича ишларнинг қабулини амалга оширувчи ҳайъат қабулини 3-иловада келтирилган шаклда далолатномаларини расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.12. Объектнинг қисмларининг, навбатларининг ва унсурларининг қабули бўйича ишчи ҳайъат далолатномалари ҳамда бу ҳайъатларга бериладиган бошқа ҳужжатлар буюртмачида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.13. Объектларнинг капитал таъмирланиши бажарилгани ҳақидаги ҳисоботга, объектнинг ишлатишга қабули ҳақидаги далолатномалари ишчи ҳайъат томонидан имзоланган ҳамда ушбу қоидалар талабларига мос тарзда тасдиқланган қисмлари, навбатлари ва унсурларигина киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ДАВЛАТ ҚАБУЛИ ҲАЙЪАТЛАРИ, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ИШЛАШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Капитал таъмирланиши тугалланган объектларнинг ишга қабул қилиниши, мулкчилик шаклидан қатъий назар, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув ижроия ташкилотлари томонидан тайинланган давлат қабул ҳайъатлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Давлат қабул ҳайъати таркибига буюртмачилар ишлатиш ташкилоти, бош пудратчи, кичик пудратчи ташкилотларининг, муаллифлик назоратини амалга оширувчи лойиҳа ташкилотининг, давлат санитария, экология, давшаҳтех ва ёнғин назоратлари маҳкамаларининг, маҳалла қўмитасининг вакиллари киритилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Капитал таъмирланиши тугалланган объектларни ишга қабули давлат қабул ҳайъатларининг раиси вазифасига маҳаллий ўз-ўзини бошқарув ижроия ташкилотининг ёки ишлатиш ташкилотининг раҳбар ходимларидан бирини тайинлаш тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Объектнинг тийнати ва мураккаблигига қараб, давлат қабул ҳайъати барвақт, лекин капитал таъмирланиши тугалланган объектни ишга топширилиши тайинланган муддатдан камида ўн кун олдин тайинланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат қабул ҳайъати доимий аъзоларини, одатга кўра, уни тайинлаган ташкилот томонидан ҳайъат иши бошлангунча, жалб қилинган ташкилотлар вакиллари эса, тегишли ташкилотлар раҳбарияти буйруғи билан алмаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Буюртмачи давлат қабул ҳайъатига 3.8-бандда саналган, шунингдек, яна қуйидагиларни тошириши шартдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи ҳайъатлар далолатномаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи ҳайъатлар ошкор қилган нуқсонлар ва чала ишларни бартараф қилинганлиги ҳақидаги маълумотномани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий техникавий инвентарлаш ташкилотининг ишлатишга қабул қилинаётган объектнинг қайта режалаш ёки қайта қуриш билан боғлиқ капитал таъмирлашни бажариш олдиндан умумий ва яшаш сатҳи ҳақидаги маълумотномасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинаётган таъмирлаш объектини лойиҳалашда иштирок қилган лойиҳа ташкилотлари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ишлатиш ташкилотларининг совуқ ва иссиқ сув таъминоти, канализация, алоқа, иссиқлик, газ ва электр таъминоти ташқи коммуникациялари объектни меъёрий ишлашини таъминлашлари ҳамда таъмирлашдан сўнг, уни хизмат кўрсатиш учун қабул қилганликлари ҳақида маълумотнома (тегишли коммуникацияларни таъмирлаш лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолдагина маълумотномалар берилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат назоратининг вакиллари давлат қабул ҳайъатига кирмаган тегишли маҳкамалари назоратидаги объектларни ва ускуналарни ишлатишга рухсат берилганлиги ҳақидаги ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Объектни ишлатишга қабул қилинганидан сўнг 4.5 бандда саналган ҳужжатлар буюртмачида сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Давлат қабул ҳайъатлари қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи ҳайъатлар томонидан ошкор қилинган камчиликларининг бартараф қилинганлигини текшириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектнинг ишлатиш учун қабулга тайёрлигини текшириши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8. Давлат қабул ҳайъатлари, лозим бўлганда, 3.5-бандда кўрсатилган қўшимча тарзда синаш ва текширишни тайин қилишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.9. Агар давлат қабул ҳайъати фикрига кўра, объект ишлатишга қабул қилиниши мумкин эмас, деб ҳисобланса, у ҳолда ҳайъат ўзини тайинлаган ташкилотга асосланган хулосани, буюртмачи ва бош пудратчига эса, нусхаларини топшириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ҳолларда давлат қабул ҳайъати лойиҳалашда ва таъмирлаш-қуриш ишларини сифатсиз бажарган буюртмачи, пудратчи ва объектни лойиҳалашни ва таъмирлашни бажарган бошқа ҳуқуқий шахсларни мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун тегишли материалларни юқори ташкилотларга топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.10. Капитал таъмирланиши тугалланган объектларнинг ишлатишга қабулини давлат қабул ҳайъатлари мажбурий 4-иловада келтирилган шаклда тузилган далолатнома тарзда расмийлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.11. Объектларни ишлатишга қабули ҳақидаги далолатномалар раис ва барча аъзолар томонидан имзоланиши лозим. Айрим ҳайъат аъзоларининг эътирозлари, ҳайъат аъзолари вакили бўлган ташкилотлар иштирокида, қабул ҳақидаги далолатнома тасдиқлангунча, қаралишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.12. Объектни ишлатишга қабули ҳақидаги далолатномани давлат қабул ҳайъати раиси шу ҳайъатни тайинлаган ташкилотга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишларни пудрат усулида бажарилган ҳолда кўрсатилган далолатнома камида беш нусхада тузилади, улар иккитаси давлат ҳайъатини тайинлаган ташкилотга, иккитаси буюртмачига ва бир нусхаси бош пудратчига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.13. Капитал таъмирланиши тугалланган объектларни ишлатишга қабули ҳақидаги далолатномаларнинг, ҳайъат айрим аъзоларининг эътирозларини қараш натижалари бўйича қарорлар қабулининг қаралиши ҳамда далолатноманинг тасдиқланиши ушбу ҳайъатни тайинлаган ташкилот томонидан, далолатномаларга имзолар қўйилганидан кейин кўпи билан етти кун муддат ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.14. Объектларнинг капитал таъмирланиши бажарилганлиги ҳақидаги ҳисоботга ишлатишга қабул ҳақидаги далолатномалари ҳайъатни тайинлаган ташкилот томонидан тасдиқланган объектларгина киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. КАПИТАЛ-ҚУРИШ ИШЛАРИ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал таъмирланиши тугалланган объектларнинг қабули жараёнида ҳайъатлар томонидан таъмирлаш-қуриш ишлари сифатига қуйидаги баҳолар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қаноатланурли», агарда қурилиш-таъмирлаш ишлари сифати қурилиш ишларини бажаришга тузилган шартнома (контракт) шартларини, лойиҳавий ечимларни, меъёрий ва қонунчилик актлари талабларини, тегишли ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатларни меъёрий қаноатлантирса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қаноатланурсиз», агарда қурилиш-таъмирлаш ишлари сифати юқорида кўрсатилган ҳужжатларни қаноатлантирмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ИЛОВА
(тавсия қилинади)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишчи ҳайъатнинг капитал таъмирланиши тугалланган объектни давлат қабул ҳайъатига топширишга тайёрлиги ҳақида

ДАЛОЛАТНОМАСИ

______________ ш.

«____» _______________200__ й

«____» _____________ 200___ й. қарори (буйруғи) билан тайинланган ишчи ҳайъат

_________________________________________________________________________________________

(ишчи ҳайъатни тайинланган буюртмачи-ташкилот номи)

Ушбу таркибда:

Раис — буюртмачи вакили

________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

Ҳайъат аъзолари — вакиллар:

Бош пудратчи

________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

кичик пудратчи ташкилотлар

________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

лойиҳа ташкилоти

________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

ишлатувчи ташкилот

________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

давлат санитария назорати ташкилотлари

________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

давлат экология назорати ташкилотлари

________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

давлат ёнғин назорати ташкилотлари

________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

маҳалла қўмитаси

________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

мутахассислашган ишлатувчи ташкилотлар (корхоналар)

________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

«Капитал таъмирланиши тугалланган турар жой ҳамда жамоат бинолари ва иншоотлари ишлатишга қабули қоидалари»га риоя қилган ҳолда қуйидагиларни АНИҚЛАДИ:

1. Бош пудратчи ___________________________________________________________________________

(кичик пудратчилар номи ҳам кўрсатилсин)

________________________________________________________________________ томонидан капитал

таъмирланиши тугалланган объектни _________________________________________________________

(объект номи ва жойлашган манзили)

ишлатишга қабулини тавсия қилди.

2. Капитал таъмирлаш ишлари бош пудратчи томонидан ________________________________________

(бажарилган иш номлари кўрсатилсин)

ва унинг кичик пудратчи ташкилотлари _______________________________________________________

(ташкилотлар номлари, уларнинг эгалари кўрсатилсин)

_________________________________________________________________________________________

қуйидаги ишларни бажарди _________________________________________________________________

(бажарилган ишлар номлари кўрсатилсин)

3. Капитал таъмирлашга лойиҳавий-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди ____________________________

_________________________________________________________________________________________

(лойиҳа ташкилоти ва унинг эгаси кўрсатилсин)

ва тасдиқланди ____________________________________________________________________________

(лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаган маҳкама номи кўрсатилсин)

_________________________________________________________________________________________

«____» _____________ 200___ й

4. Таъмирлаш-қуриш ишлари ушбу муддатларда амалга оширилди:

ишларнинг бошланиши _______________________ ишларнинг тугалланиши _______________________

5. Ишчи ҳайъатга, ушбу далолатномага илова № ___________да санаб ўтилган, капитал таъмирланиши тугалланган турар жой ва жамоат бинолари ва иншоотларни ишлатишга қабули қоидаларида кўзда тутилган ҳажмда ҳужжатлар топширилди.

6. Тақдим қилинган объект қуйидаги кЎрсаткичларга эга:

_________________________________________________________________________________________

(умумий майдонини ёки лойиҳада ва режада кўзда тутилган бошқа кўрсаткичлар келтирилсин)

_________________________________________________________________________________________

7. Тақдим қилинган объект бўйича меъморий қурилиш ечимлари қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади:

_________________________________________________________________________________________

(қисқача режалаш, қаватлар, асосий материаллар ва конструкциялар бўйича техник

_________________________________________________________________________________________

тавсифномалар, капитал таъмирлаш олдиндан ва ундан кейин — муҳандисий ускуналар

_________________________________________________________________________________________

бўйича таъмирлашни бажараётганда конструкцияларни алмаштириш қайта

_________________________________________________________________________________________

режалаш, мухандисий ободонлаштириш савиясини кўтариш)

8. Мавжуд нуқсонлар ва чала қолдирилган ишлар ушбу далолатномага № ________ иловада кўрсатилган муддатларда бартараф қилинишлари лозим .

9. Тасдиқланган лойиҳасида ҳужжатлар бўйича капитал таъмирланиши смета баҳоси ________________

_________________________________________________________________________________________

(амалда бажарилган ишлар ҳажми бўйича аниқлаштирилган смета бўйича

_________________________________________________________________________________________

сметавий баҳо кўрсатилсин)

минг сўм., жумладан қурилиш-йиғув ишлари _____________________ минг сўм

10. Тақдим қилинган объектни аслида кўздан ўтказиш ва тегишли ҳужжатлар билан танишиш натижасида таъмирлаш-қурилиш ишларининг сифати баҳоси аниқланади.

_________________________________________________________________________________________

(қаноатланурли, қаноатланурсиз)

Ишчи ҳайъатнинг қарори

Объект __________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(объект номи ва жойлашган манзили)

Бош пудратчидан қабул қилинган ва давлат қабул ҳайъатига тақдим қилишга тайёр, деб ҳисоблансин.

Далолатномага илова:

1. _______________________________________________________________________________________

2. _______________________________________________________________________________________

3. _______________________________________________________________________________________

4. _______________________________________________________________________________________

ва ҳоказо.

Ишчи ҳайъат раиси

___________________________________

(имзо, фамилия, и.ш.)

Ҳайъат аъзолари

___________________________________

(имзолар, фамилия, и.ш.)

Топширдилар

Қабул қилдилар

Бош пудратчи ва кичик пудратчи

ташкилотлар вакиллари

Буюртмачи вакиллари

_____________________

_____________________

(имзолар, фамилия, и.ш.)

(имзолар, фамилия, и.ш.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ИЛОВА
(тавсия қилинади)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ТАСДИҚЛАЙМАН:

____________________________________________________

(сана, далолатномани тасдиқловчи шахснинг

____________________________________________________

фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

Объектнинг капитал таъмирланиши тугалланган қисми (навбати)ни ишчи Ҳайъат томонидан ишлатишга қабули ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

_____________ ш.

«____» _______________ 200__ й

«____» _____________ 200___ й. қарори (буйруғи) билан тайинланган ишчи ҳайъат

_________________________________________________________________________________________

(ишчи ҳайъатини тайинланган буюртмачи-ташкилот номи)

Ушбу таркибда:

Раис — буюртмачи вакили

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

Ҳайъат аъзолари — вакиллар:

Бош пудратчи

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

кичик пудратчи ташкилотлар

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

лойиҳа ташкилоти

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

ишлатувчи ташкилот

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

давлат санитария назорати ташкилотлари

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

давлат экология назорати ташкилотлари

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

давлат ёнғин назорати ташкилотлари

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

маҳалла қўмитаси

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

мутахассислашган ишлатувчи ташкилотлар (корхоналари)

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

«Капитал таъмирланиши тугалланган турар жой ҳамда жамоат бинолари ва иншоотлари ишлатишга қабули қоидалари»га риоя қилган ҳолда қуйидагиларни АНИҚЛАДИ:

1. Бош пудратчи ___________________________________________________________________________

(номи ва маҳкамавий оидлик кўрсатилсин)

капитал таъмири тугалланган объектни ишлатишга қабул учун тақдим қилди _______________________

_________________________________________________________________________________________

(бир қисми (навбати) ишлатишга топширилаётган объектини номи ва унинг манзили)

2. Капитал таъмирлаш ишлари бош пудратчи томонидан ________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(бажарилган ишлар номи кўрсатилсин)

ҳамда кичик пудратчи ташкилотлар __________________________________________________________

(ташкилотлар номлари, уларнинг оидлиги кўрсатилсин)

_________________________________________________________________________________________

қуйидагиларни бажардилар _________________________________________________________________

(иш турлари кўрсатилсин)

3. Капитал таъмирлашга лойиҳавий-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди ____________________________

_________________________________________________________________________________________

(лойиҳа ташкилоти ва у оид ташкилот)

ва тасдиқланди ____________________________________________________________________________

(бутун объектга яхлит тарзда лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаган

_________________________________________________________________________________________

маҳкаманинг номи кўрсатилсин).

«____» _____________ 200___ й

4. Таъмирлаш-қуриш ишлари ушбу муддатларда амалга оширилди:

ишларнинг бошланиши ______________________ ишларнинг тугалланиши ________________________

Капитал таъмирлаш давомати (ойлар ёки кунлар) меъёр ёки лойиҳа бўйича __________________________________________, амалда ________________________________________

5. Ишчи ҳайъатга, ушбу далолатномага илова № _____________да санаб ўтилган, «Капитал таъмирланиши тугалланган турар жой ва жамоат бинолари ва иншоотларини ишлатишга қабули қоидалари»да кўзда тутилган ҳажмда ҳужжатлар топширилди.

6. Қабулга тақдим қилинган, капитал таъмирланиши тугалланган объект ___________________________

_________________________________________________________________________________________

(объектнинг ишлатишга топширилаётган қисми ёки навбати номи)

қуйидаги кўрсаткичларга эга: _______________________________________________________________

(умумий майдонини ёки лойиҳада ва режада

_________________________________________________________________________________________

кўзда тутилган бошқа кўрсаткичлар келтирилсин)

7. Капитал таъмири тугалланган, ишлатишга қабулга тақдим қилинган

_________________________________________________________________________________________

(объектнинг ишлатишга топширилаётган қисми ёки навбати номи)

бўйича меъморий, қурилиш ечимлари қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади:

________________________________________________________________________________________

(қисқача режалаш, қаватлар, асосий материаллар ва конструкциялар бўйича техник

_________________________________________________________________________________________

тавсифномалар, капитал таъмирлаш олдиндан ва ундан кейин муҳандисий ускуналар

_________________________________________________________________________________________

бўйича таъмирлашни бажараётганда конструкцияларни алмаштириш қайта режалаш,

_________________________________________________________________________________________

муҳандисий ободонлаштириш савиясини кўтариш)

8. Совуқ ва иссиқ сув таъминоти, канализациянинг, иссиқлик таъминотининг, газ таъминотининг, энергия таъминотининг ташқи коммуникациялари топширилаётган меъёрий ишлашини таъминлайди.

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(ишлатишга топширилаётган объект қисми ёки навбатининг номи)

Уларни ишлатиш шаҳар ташкилотлари (муассасалари) томонидан рухсат қилинган. Шаҳар ишлатиш ташкилотларининг рухсатномалари рўйхати ушбу далолатномага № _______ иловада келтирилган.

9. Лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган ишлар бўйича чала ишлар ва нуқсонлар бартараф қилинган.

10. Тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича капитал таъмирланиши смета баҳоси: жами ________________________________________ минг сўм.

жумладан қурилиш-йиғув ишлари _____________________________ минг сўм.

11. Капитал таъмири тугалланиб ишлатиш учун қабулга тақдим қилинган

_________________________________________________________________________________________

(ишлатишга тақдим қилинаётган объектнинг қисми ёки навбати номи)

бутунлайин кўздан ўтказиш ва тегишли ҳужжатлар билан танишиш асосида таъмирлаш-қурилиш ишларининг сифати баҳоси аниқланади.

_________________________________________________________________________________________

(қаноатланурли, қаноатланурсиз)

Ишчи ҳайъатининг қарори

Капитал таъмирдан сўнг қабулга тақдим қилинган

_________________________________________________________________________________________

(ишлатишга топширилаётган объектнинг қисми ёки номи ва унинг манзили)

_________________________________________________________________ ишлатишга қабул қилинсин.

Далолатномага илова:

1. _______________________________________________________________________________________

2. _______________________________________________________________________________________

3. _______________________________________________________________________________________

4. _______________________________________________________________________________________

ва ҳоказо.

Ишчи ҳайъат раиси

_______________________________

(имзо, фамилия, и.ш.)

Ҳайъат аъзолари

_______________________________

(имзолар, фамилия, и.ш.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-ИЛОВА
(тавсия қилинадиган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишчи ҳайъатнинг капитал таъмирланиши тугалланган объектни унсурларини ишлатишга қабули ҳақида

ДАЛОЛАТНОМАСИ

______________ ш.

«____» _______________ 200__ й.

«____» _____________ 200__ й. қарори (буйруғи) билан

_________________________________________________________________________________________

(ишчи ҳайъатни тайинланган буюртмачи-ташкилотнинг номи)

томонидан тайинланган ушбу таркибдаги ишчи ҳайъат:

Раис — буюртмачи вакили

_____________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

Ҳайъат аъзолари — вакиллар:

пудратчи ташкилотники

_____________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

мутахассислашган ташкилотники

_____________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

ишлатувчи ташкилотники

_____________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

маҳалла қўмитасиники

_____________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

мутахассислашган ишлатувчи ташкилотлар (корхоналар)ники

_____________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

«Капитал таъмирланиши тугалланган турар жой ҳамда жамоат бинолари ва иншоотлари ишлатишга қабули қоидалари»га амал қилган қуйидагиларни АНИҚЛАДИ:

1. Капитал таъмирлашдан сўнг қабулга _______________________________________________________

(объект унсурлари номи ва унинг манзили)

__________________________________________________________________________ тақдим қилинди.

2. Капитал таъмирлашни ___________________________________________________________________

___________________________________________________________________________ амалда оширди.

(ташкилотлар номлари, кўрсатилсин)

3. Капитал таъмирлаш лойиҳавий-смета ҳужжатларини _________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(лойиҳа ташкилоти ва унинг эгаси кўрсатилсин)

томонидан тайёрланди ва ___________________________________________________________________

(лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаган ташкилот номи кўрсатилсин)

томонидан «____» _____________ 200___ й. тасдиқланди.

4. Таъмирлаш-қуриш ишлари ушбу муддатларда амалга оширилди:

ишларнинг бошланиши ____________________________________________,

ишларнинг тугалланиши ___________________________________________

Капитал таъмирлаш давомати (ойлар ёки кунлар) меъёр ёки лойиҳа бўйича _______________________________________, амалда __________________________________________

5. Тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бЎйича капитал таъмирлашнинг сметавий баҳоси: жами __________________________________________ минг сўм.

жумладан қурилиш-йиғув ишлари __________________________________ минг сўм.

6. Капитал таъмири тугалланиб ишлатиш учун қабулга тақдим қилинган ___________________________

______________________________________________________________________ яхлит кўздан ўтказиш

(объект унсурлари номи)

ва тегишли ҳужжатлар билан танишиш асосида таъмирлаш-қуриш ишларининг сифати баҳоси аниқланади.

_________________________________________________________________________________________

(қаноатланурли, қаноатланурсиз)

Ишчи ҳайъатнинг қарори

Капитал таъмирдан сўнг қабулга тақдим қилинган

_________________________________________________________________________________________

(объектнинг унсурлари номлари ва унинг манзили)

_________________________________________________________________________________________

ишлатишга қабул қилинсин.

Далолатномага илова:

1. _______________________________________________________________________________________

2. _______________________________________________________________________________________

3. _______________________________________________________________________________________

4. _______________________________________________________________________________________

ва ҳоказо.

Ишчи ҳайъат раиси

___________________________________

(имзо, фамилия, и.ш.)

Ҳайъат аъзолари

___________________________________

(имзолар, фамилия, и.ш.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-ИЛОВА
(мажбурий)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ТАСДИҚЛАЙМАН:

___________________________________________________

(қарор № ва санаси, қарорга имзо қўйган

___________________________________________________

шахснинг фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

Давлат қабул ҳайъатининг капитал таъмирланиши

тугалланган объектни ишлатишга қабули бўйича

ДАЛОЛАТНОМАСИ

«____» ___________ 200___ й.

___________________________________________

(объектнинг манзили)

«____» ___________ 200___ й. қарори билан _________________________________

_________________________________________________________________________________________

(ҳайъати тайинлаган ташкилот номи)

томонидан тайинланган Давлат қабул ҳайъати:

ушбу таркибда:

Раис

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

Ҳайъат аъзолари — вакиллар:

буюртмачиники

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

бош пудратчиники

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

кичик пудратчи ташкилотлардан

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

лойиҳа ташкилотидан

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

ишлатувчи ташкилотдан

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

давлат санитария назорати ташкилотларидан

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

давлат экология назорати ташкилотларидан

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

давлат шаҳар техника назорати ташкилотларидан

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

давлат ёнғин назорати ташкилотларидан

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

маҳалла қўмитасидан

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

мутахассислашган ишлатувчи ташкилотлардан (корхоналардан)

_______________________________________

(фамилияси, исми, шарифи, лавозими)

«Капитал таъмирланиши тугалланган турар жой ҳамда жамоат бинолари ва иншоотлари ишлатишга қабули қоидалари»га риоя қилган ҳолда қуйидагиларни АНИҚЛАДИ:

1. Буюртмачи _____________________________________________________________________________

(номи ва эгаси кўрсатилсин)

томонидан ишлатишга қабул учун таъмирланиши тугалланган объект

_________________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________ тақдим қилинган.

(объектнинг номи ва манзили)

2. Капитал таъмирлаш бош пудратчи _________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(номи ва унинг эгаси кўрсатилсин)

томонидан _______________________________________________________________________________

(иш турлари кўрсатилсин)

ҳамда кичик пудратчи ташкилотлар томонидан ________________________________________________

(барча ташкилотлар номлари,

_______________________________________________________________________________ бажарилган

(уларнинг эгалари ҳамда ҳар бир ташкилот бажарган иш турлар кўрсатилсин)

3. Капитал таъмирлаш лойиҳа-смета ҳужжатлари ______________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(лойиҳа ташкилоти номи ва унинг эгаси номи кўрсатилсин)

томонидан ишлаб чиқилди ва _______________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаган маҳкама номи кўрсатилсин)

томонидан тасдиқланди.

«____» _____________ 200__ й.

4. Таъмирлаш-қуриш ишлари қуйидаги муддатларда амалга оширилди:

ишларнинг бошланиши ____________________________________________________________________,

ишларнинг тугалланиши ___________________________________________________________________

Капитал таъмирлаш (ой ёки кун) давом этди:

меъёр ёки лойиҳа бўйича ___________________________________________________________________

амалда ___________________________________________________________________________________

5. Давлат қабул ҳайъатига, ушбу далолатномага №1 иловада санаб ўтилган, «Капитал таъмирланиши тугалланган турар жой ҳамда жамоат бинолари ва иншоотларини ишлатишга қабул қоидалари» да кўзда тутилган ҳажмда ҳужжатлар тақдим этилган.

6. Ишлатишга қабул учун тақдим қилинган капитал таъмирланиши тугалланган объект қуйидаги кўрсаткичларга эга:

_________________________________________________________________________________________

(умумий майдони ёки лойиҳада ва режада кўзда тутилган

_________________________________________________________________________________________

бошқа кўрсаткичлар келтирилсин)

7. Тақдим қилинаётган объект бўйича меъморий-қурилиш ечимлари қуйидаги маълумотлар бўйича тавсифланади:

_________________________________________________________________________________________

(қисқача режалар, қаватлар, асосий материаллар ва конструкциялар бўйича техник

_________________________________________________________________________________________

тавсифномалар, капитал таъмирлаш олдидан ва ундан кейин — муҳандисий

_________________________________________________________________________________________

ускуналар бўйича — таъмирлашни бажараётганда конструкцияларни алмаштириш,

_________________________________________________________________________________________

қайта режалаш, муҳандисий ободонлаштириш савиясини кўтариш).

8. Совуқ ва иссиқ сув таъминоти, канализациянинг, иссиқлик таъминотининг, газ таъминотининг, энергия таъминотининг ташқи коммуникациялари бинонинг меъёрий ишлатилишини таъминлайдилар, ҳамда шаҳар ишлатиш ташкилотлари томонидан қабул қилинган. Шаҳар ишлатиш ташкилотларининг маълумотномалари рўйхати ушбу далолатноманинг №2 иловасида келтирилган.

9. Ишчи ҳайъат ошкор қилган, лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган ишлар бЎйича чала жойлар ва нуқсонлар бартараф қилинган.

10. Ташқи ободонлаштириш ва фасадларни таъмирлаш бўйича ишларни қуйидаги муддатларда бажаришга рухсат берилади:

Ишларнинг номи

Сатҳи

Смета баҳоси

Ижрочи

Бажариш муддати

11. Капитал таъмирлашнинг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлар бўйича смета баҳоси: жами ______________________________________ минг сўм.

жумладан қурилиш-йиғув ишлари __________________________ минг сўм.

Жумладан ишчи ҳайъатлар қабул далолатномалари бўйича олдин тўлангани _______________________________________________ минг сўм.

12. Капитал таъмири тугалланиб ишлатиш учун қабулга тақдим қилинган объект яхлит кўздан Ўтказиш ва тегишли ҳужжатлар билан танишиш асосида таъмирлаш-қурилиш ишларининг сифати баҳоси аниқланади

_________________________________________________________________________________________

(қаноатланурли, қаноатланурсиз)

Давлат қабул ҳайъати қарори

Қабулга тақдим қилинган капитал таъмирланиши тугалланган объектни

_________________________________________________________________________________________

(объектнинг номи ва манзили)

____________________________________________ ишлатишга қабул қилинсин.

Бош пудратчи икки йиллик муддат ичида (қурилиш ишларини бажариш шартномасида бошқа шарт кўрсатилган бўлмаса), лойиҳа-смета ҳужжатларига мос тарзда бажарилган таъмирлаш-қурилиш ишлари сифатини кафолатлайди ҳамда ўзи таъмирлаган объектда ишлатиш жараёнида ошкор бўлган, унинг айби билан йўл қўйилган нуқсонларни бартараф қилади.

Далолатномага иловалар:

1. Давлат қабул ҳайъатига тақдим қилинган ҳужжатлар рўйхати.

2. Шаҳар ишлатиш ташкилотларининг (корхоналарнинг) маълумотномалари рўйхати.

Давлат ҳайъат раиси

________________________________

(имзо, фамилия, и.ш.)

Давлат ҳайъати аъзолари

________________________________

(имзолар, фамилия, и.ш.)