Сурхондарё вилояти Олтинсой тумaни хокимининг
қарори
Олтинсой туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2021 йил 6 июлдаги VI-29-26-8-0-K/21-сонли «Сурхондарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 8 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 йил)га асосан 2019 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда Техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Олтинсой туман бўлим томонидан рўйхатдан ўтказилган барча техникаларнинг 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
2. Тумандаги барча техникаларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг техника ҳолати ва Агротехник тадбирларни назорат қилиш катта инспектори (М. Тураев) зиммасига юклатилсин.
3. Техник кўрикдан ўтказишда:
барча техникаларнинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;
техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус техникалар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.
4. 2019 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, техникаларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлании устидан назорат қилиш инспекциясининг олтинсой туман бўлим бошлиғи (Ш. Туракулов)га 2-иловага* асосан тасдиқланган техник кўрикдан ўтказиш иш режасини ҳар бир техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнда мулкдор юеб юритилади) етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
6. 2019 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назоарт қилиш инспекциясининг Олтинсой туман бўлими томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар берилмайди.
7. Тумандаги ҳар бир мулкдор техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисидаги далолатномаларни тўлдириш ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни техника доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Олтинсой туман бўлимига тақдим этишда белгиланган муддатларга қатъий риоя қилсин.
8. Суғурта ташкилотларига тумандаги барча тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш тавсия қилинсин.
9. Туман ҳокимининг 2018 йил 17 январдаги Қ-70-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б. Худайқулов зиммасига юклатилсин.
11. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Туман ҳокими Э. БАЙНИЯЗОВ
Олтинсой т.,
2019 йил 18 февраль,
қ-1845-сон