Булунғур тумани ҳокими
Қарори
Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил, 17-сон, 229-модда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган)га асосан тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда; техника деб юритилади) йиллик техник кўрикдан мажбурий ўтказиш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
*1-2 иловалар берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти Булунғур тумани бўлимининг (бундан кейин матнда Инспекция деб юритилади) қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича туман инспектори (Л. Бахриев) рўйхатдан утган техникаларни 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштиришда қуйидагиларни:
техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборилишини;
техник кўрикдан утмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатмалар берилишини;
мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда хамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни қуриш учун туман ҳокимлигига юборилишини таъминласин.
3. Инспекция рўйхатдан утган техникаларни йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга — 0,18;
қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10;
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 миқдорда йиғимлар ундирилсин.
Техник кўрикдан ўтказиш учун йигим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, техника доимий рўйхатдан утган жойдаги давлат инспекторига тақдим — этилади. Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йигим ундирилмайди.
4. Мазкур қарор «Булунғур ҳаёти» газетасида эълон қилинсин хамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 31 январдаги 133-К-сонли қарори уз кучини йўқотган деб топилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
7. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни уз зиммамда қолдираман.
Ҳоким Б. БАХРАМОВ
Булунғур т.,
2019 йил 4 март,
410-Қ-сон