Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимининг
Қарори
Сергели туман ҳокимининг 2019 йил 7 январдаги «Сергели туманининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги 7-қ-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 31 декабрь, 52-(1)-сон) 143-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда;) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжаллари тўғрисида»ги 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил 31 декабрь, 52-сон, 996-модда), Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги «Тошкент шаҳрининг 2019 йилги маҳаллий бюджети даромадлари ва харажатлари ҳажмлари тўғрисида»ги 402/46-5-сонли қарори, Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги «Сергели туманининг 2019 йилги маҳаллий бюджети даромадлари ва харажатлари ҳажмлари тўғрисида»ги 126/1-13-қ-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги ЖК/20-01-32-10/724-сонли хати ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 5 мартдаги «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 27 декабрдаги «Тошкент шаҳрининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги 1865-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 357-сонли қарорига асосан, қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 5 мартдаги «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 27 декабрдаги «Тошкент шаҳрининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги 1865-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 357-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Сергели туман ҳокимининг 2019 йил 7 январдаги «Сергели туманининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги 7-қ-сонли қарорининг 3-иловаси мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ янги таҳрирда баён қилинсин.
3. Сергели туман Молия бўлими (Ф.Ш. Валиханов) :
Сергели туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
4. Туман Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (М. Зияев), Матбуот хизмати (Ж. Акбаров):
«Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталарида мазкур қарор расман эълон қилиниши ва www.sergeli.poytaxt.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.М. Яркулов зиммасига юклансин.
Туман ҳокими Н.Б. ҲУСАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 апрель,
920-қ-сон
Сергели туман ҳокимининг 2019 йил 30 апрелдаги 920-қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Давлат солиқларидан Сергели тумани маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёрлари
|
фоизда | ||||||||
|
Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар |
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи |
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ |
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи |
Акциз солиғи |
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ |
Жарималар |
Бозорлар даромадидан тушум |
Маҳаллий йиғимлар |
|
бензин, дизел ва газ реализациясидан солиқ | ||||||||
|
100 |
100 |
100 |
25 |
100 |
100 |
100 |
100 |
100 |