Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокимининг
Қарори
Боғот туманининг 2018 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) 99-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454-сон Қарори ва халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2017 йил 30 декабрдаги «Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2018 йилдаги асосий параметрлари тўғрисида»ги 24-102-сонли ҳамда Хоразм вилоят ҳокимининг 2018 йил 5 январдаги «Хоразм вилоятининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида»ги 5қ-сонли ва халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг 2017 йил 31 декабрдаги «Боғот тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий параметрлари тўғрисида»ги 36/104 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454-сон Қарори ва Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2017 йил 30 декабрдаги «Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2018 йилдаги асосий параметрлари тўғрисида»ги 24-102-сон ҳамда Хоразм вилоят ҳокимининг 2018 йил 5 январдаги «Хоразм вилоятининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида»ги 5қ-сонли ва халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг 2017 йил 31 декабрдаги «Боғот тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий параметрлари тўғрисида»ги 36/104 сон қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. 2018 йилга мўлжалланган туман маҳаллий бюджетининг:
туман маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилги даромадлари ва харажатлари ҳажмлари, вилоят бюджетидан бериладиган ижтимоий соҳа учун трансфертлар миқдорлари 2-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 3-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 4-иловага* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси миқдори 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 5-иловалар берилмайди.
3. Туман молия бўлими (Рўзметов)га (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) тегишли маҳаллий бюджетга юқори бюджетдан трансфертлар ва ссудалар олинишида, туман бўйича барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича бюджет харажатларини молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш топширилсин.
4. Туман молия бўлимининг 2017 йилги туман маҳаллий бюджети даромадларини 40,7 млрд. сўм ва харажатларини 75,9 млрд. сўм миқдорида аниқлаштириш тўғрисида таклифи қабул қилинсин.
5. Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашининг 2017 йил 31 декабрдаги «Боғот туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий параметрлари тўғрисида»ги 36/104-сонли қарори билан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Мазкур қарор Боғот туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган «Боғот садоси» газетасида эълон қилинсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Ёқубов зиммасига юклансин.
Ҳоким Ж. РАХИМОВ
Боғот т.,
2018 йил 6 январь,
12к-сон