Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг
қарори
Тошкент шаҳридаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудий чегараларини ўзгартириш ва янги маҳалла фуқаролар йиғинларини ташкил этиш тўғрисида
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 111-модда;), Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4944-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 69-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 48-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 107-модда) талабларидан келиб чиққан ҳолда, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши ва туман ҳокимликларининг айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ва янги маҳалла фуқаролар йиғинларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари мақуллансин.
2. Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳалла фуқаролар йиғинлар рўйхати ва уларнинг номлари 1-иловага, бўлиниши ҳисобига ташкил этилаётган маҳалла фуқаролар йиғини чегаралари тавсифлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 508 та деб ҳисоблансин.
4. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудига ўзгартириш киритилган туман ҳокимликлари ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (Ф. Махмудхўжаев):
янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинларининг тўлиқ шаклланиши ва фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилсин.
ҳудудларга ўзгартириш киритилган маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилсин.
5. Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси (Л. Исматуллаев):
янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун зарур маблағларни маҳаллий бюджетдан белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўрилсин.
6. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (Ф. Махмудхўжаев), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ. Расулов), Давлат солиқ бошқармаси (Н. Турсунов): мазкур қарорга асосан ҳужжатларга ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
7. «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари таҳририяти (А. Акромов), Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Ф. Аминов): мазкур қарор расмий эълон қилинсин ҳамда www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан сўнг кучга киради.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий, ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Э. Шукуров зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Т. МАТИБАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 январь,
417/47-5-сон
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 12 январдаги 417/47-5-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги маҳаллаларнинг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳаллалар рўйхати ва уларнинг
номлари
|
Т/р |
Маҳалланинг ҳозирги номи |
Мавжуд маҳаллаларни бўлиш ҳисобига янги ташкил этилган маҳаллалар номи |
Изоҳ |
|
Сергели тумани бўйича: | |||
|
|
«Меҳригиё» маҳалласи |
«Бунёдобод» маҳалласи |
Ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2660 қарорига билан учун 23 та янги уй аҳолига фойдаланишига топширилган. |
|
|
«Нўғай-Қўрғон» маҳалласи |
«Қубай тепа» маҳалласи |
Жойга оид тарихий номлардан бири |
|
Яшнобод тумани бўйича: | |||
|
|
«Маърифат» маҳалласи |
«Ўқчи-Олмазор» маҳалласи |
Ҳудуддаги аҳолини Шайхонтоҳур туманидаги номи билан уйғунлаштириш мақсадида |
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2019 йил 12 январдаги 417/47-5-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Бўлиниши ҳисобига ташкил этилаётган маҳалла чегаралари
тавсифлари
Сергели тумани
«Меҳригиё» маҳалла фуқаролар йиғини
«Меҳригиё» маҳалла фуқаролар йиғини
Янги Сергели кўчасидан Меҳригиё кўчасигача, Янги Сергели кўчаси билан Меҳригиё кўчаси кесишган жойдан Жахонаро кўчасигача, Жахонаро кўчасидан Каналбўйи ҳудудигача, Каналбўйи ҳудудидан 32,33,34 уйларни қамраб олган ҳолда Янги Сергели кўчасигача, Янги Сергели кўчасидан Меҳригиё кўчасигача бўлган ҳудудларда.
«Бунёдобод» маҳалла фуқаролар йиғини
Янги Сергели кўчасининг чап томони бўйлаб Канал бўйигача. Канал бўйи ҳудудининг чап томони бўйлаб Ҳабибий маҳалласи маъмурий-ҳудудий чегарасигача. Ҳабибий маҳалласи маъмурий-ҳудудий чегарасининг чап томони бўйлаб Ўзгариш маҳалласи маъмурий-ҳудудий чегарасигача. Ўзгариш маҳалласи маъмурий-ҳудудий чегарасининг чап томони бўйлаб Кичик ҳалқа йўлигача. Кичик халқ йўлининг чап томони бўйлаб Янги Сергели кўчасигача бўлган ҳудудларда.
«Нўғайқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғини
Тошкент ҳалқа йўли кўчасидан ўнг томон бўйлаб Янги Сергели кўчасигача, Янги Сергели кўчасининг ўнг томони бўйлаб Саъдиий кўчасигача, Саъдиий кўчаси ўнг томони бўйлаб Кубайтепа кўчасигача, Кубайтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб Паризод кўчасигача. Паризод кўчасининг ўнг томони бўйлаб Мохидил тор кўчасигача. Мохидил тор кўчасининг ўнг томони бўйлаб Тошкент ҳалқа йўли кўчасигача бўлган чегараларда.
«Қубай тепа» маҳалла фуқаролар йиғини
Янги Сергели кўчаси билан Саъдиий кўчаси кесишган жойдан ўнг томон бўйлаб Тошкент-Самарқанд темирйўли ҳудудигача. Тошкент-Самарқанд темирйўли ҳудудининг ўнг томони бўйлаб Тошкент-Қўқон темирйўли ҳудудигача. Тошкент-Қўқон темирйўли ҳудудининг ўнг томони бўйлаб Тошкент ҳалқа йўли кўчасигача. Тошкент ҳалқа йўли кўчасининг ўнг томони бўйлаб канал бўйидан Мохидил тор кўчасигача. Мохидил тор кўчасининг ўнг томони бўйлаб Паризод кўчасигача. Паризод кўчасининг ўнг томони бўйлаб Кубайтепа кўчасигача. Кубайтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб Саъдиий кўчасигача. Саъдиий кўчасининг ўнг томони бўйлаб Янги Сергели кўчасигача.
Яшнобод тумани
«Маърифат» маҳалласи фуқаролар йиғини
«Маърифат» маҳалласи фуқаролар йиғини
Фарғона йўли кўчасидан Фарғона йўли тор кўчаси бўйлаб Ахсикат кўчаси билан Мурғоб кўчаси кесишган жойгача, Мурғоб кўчасининг чап томони бўйлаб Радишев кўчасигача, Радишев кўчаси бўйлаб Фарғона йўли кўчасигача бўлган ҳудуд билан чегараларда.
«Ўқчи-Олмазор» маҳалласи фуқаролар йиғини
Қашқадарё 2-тор кўчаси ва Қашқадарё кўчаси кесишган жойдан, Қашқадарё кўчасининг чап томони бўйлаб, Қашқадарё 1-тор кўчасигача, Қашқадарё 1-тор кўчасининг чап томони бўйлаб Мурғоб тор кўчасигача, Мурғоб тор кўчасининг чап томони бўйлаб Қашқадарё 2-тор кўчасигача бўлган ҳудудда янги қурилган 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16 ва 17, 18, 19, 20, 21 кўп-қаватли уйларни ўз ичига олган чегараларда.