Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокимининг
Қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига ҳамда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Боғот туманида 2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйиладиган иш ўринлари яратадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган корхоналар, муассаса ва ташкилотларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 185 нафар кишини ташкил этадиган иш ўрни 100 фоизи миқдорида, шу жумладан:
а) ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 11 фоиз (21 киши);
б) умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 75 фоиз (139 киши);
в) сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 3 фоиз (5 киши);
г) ногиронлиги бўлган шахслар учун 3 фоиз (5 киши);
д) пенсияолди ёшидаги шахслар учун 3 фоиз (6 киши);
е) жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 4 фоиз (7 киши);
ё) одам савдоси қурбонлари учун 1 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.
3. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:
а) 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
б) умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
в) сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;
г) ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;
д) пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
е) жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
ё) одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.
4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун заҳирага қўйилаётган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-2-иловалар берилмайди.
5. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.
6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги мазкур қарор ижросини бажармаган, шунингдек, уларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланиши уқтирилган.
7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази беш кун муддатда ушбу қарорни 1-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.
8. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Боғот туман ҳокимининг 2017 йил 12 октябрдаги 2218к-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган «Боғот Садоси» газетасида эълон қилинсин ва расман элон қилинган кучга кириши белгилансин.
10. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (З. Матяқубов):
а) мазкур қарорни туман ҳокимлигининг bogothokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;
б) туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида тушунтириш ишларини олиб борсин.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Қурбонов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким в.б. О. ХОЛБОЕВ
Боғот т.,
2018 йил 29 сентябрь,
10-2884-сон