Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2021 04.04.2018 йилдаги 147к-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини қайта кўриб чиқиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 253-сонли қарори ҳамда вилоят Молия бош бошқармаси, вилоят Давлат Солиқ бошқармаси ва «Хоразм бозорлари ва савдо комплекслари» вилоят уюшмасининг бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови, кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисидаги таклифига асосан вилоят ҳудудидаги бозорлар ва савдо комплекслари бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, улар томонидан кўрсатиладиган хизмат турларини кенгайтириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида пул оқимларини тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят Молия бош бошқармаси (М. Давлатов) ва вилоят Давлат Солиқ бошқармалари (Ж. Темуров) ҳамда «Хоразм бозорлари ва савдо комплекслари» вилоят уюшмаси (Ш. Раззақов) таклифлари асосида «Бозорлар ва савдо комплекслари» маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови, кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят Молия бош бошқармаси (М. Давлатов), вилоят Давлат Солиқ бошқармаси (Ж. Темуров) бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган йиғимларни белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, бино ва иншоат ва бошқа мол-мулкдан ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари йиғим миқдорларини кўпайтириш эвазига тушадиган тушумларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга йўналтирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туманлар ва Урганч, Хива шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларидаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, бино ва иншоат ва бошқа мол-мулкдан ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг тўлиқ ундирилиши ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтирсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 253-сон қарори асосида иш ташкил қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қарор иловасидаги 2-бўлимнинг 3.10-бандида транспорт воситаларининг юк ортиш ва юк тушириш учун бозорлар ва савдо комплексларига кирганлик учун ҳақ ундириш (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олиб кириш бундан мустасно) назарда тутилган сабабли мазкур қарор «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Ҳалқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашнинг тасдиғига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор қабул қилиниши билан вилояти ҳокимининг 2017 йил 10 мартдаги 130қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Хоразм ҳақиқати» ва «Хорезмская прaвда» газеталарида мазкур қарор эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Вилоят компьютерлаштириш маркази» ДУК (Садиқов) мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Сапаев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокими И. САБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 4 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147к-сон