16.07.2019 йилдаги 593-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий КМК» давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий КМК» давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолатини барқарорлаштириш ва янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Навоий КМК» давлат корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда «Навоий КМК» давлат корхонасининг активлари хатловдан ўтказилганлиги ва унинг натижалари бўйича «Навоий КМК» давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активлари рўйхати тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Навоий КМК» давлат корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва вилоятлар ҳокимликларининг «Навоий КМК» давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган активларини иловага* мувофиқ рўйхат бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Навоий КМК» давлат корхонаси икки ой муддатда ушбу қарорга иловада кўрсатилган соҳага оид бўлмаган активларни жорий ҳолатида топширишни, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар эса белгиланган тартибда — қабул қилинишини таъминласин ва улардан янада самарали фойдаланиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Навоий КМК» давлат корхонасига қайта ўзгартириш даврида физик емирилган ва маънан эскирган асосий воситаларни балансдан чиқаришга ва бунинг натижасида ҳосил бўлган қора металлар парчалари ва чиқиндиларини белгиланган тартибда «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятига топширишга рухсат берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ берилаётган ва қабул қилинаётган активларнинг қиймати солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Навоий КМК» давлат корхонаси бош директори Қ.С. Санақулов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 16 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
593-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2019 й., 09/19/593/3440-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)