Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокимининг
қарори
Ширин шаҳар ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 15-сон 197-моддаси) 7-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 17-модда) ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1010-сонли қарорининг тегишли бандларига асосан мувофиқ 2019 йилда Ширин шаҳридаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспортлар воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, қарор қиламан:
1. Шаҳар ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспортлар воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.
3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлари сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган( ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта;
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари, (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда.
д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатлардан қатъий назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;
е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъий назар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир йил ўтгач (лойиҳанинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).
4. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
биринчи марта — 1-март — 30-июнда;
иккинчи марта — 1-сентябрь — 31-октябрда ўтказилсин.
юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 30 июнга қадар;
жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь — 31 августга қадар ўтказилсин.
Транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолда транспорт воситасини техник кўрикка тақдим этиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор транспорт воситаси эгаси-юридик ёки жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ДҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси раҳбари томонидан қабул қилинади.
5. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда йиғим ундирилади.
*1- ва 2-иловалар берилмайди.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарорининг 3-банди талабидан келиб чиқиб, шаҳар мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими, давлат хавфсизлик хизматининг, ҳарбий бўлимлари ва миллий гвардияга тегишли транспорт воситалари ушбу идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши назарда тутилсин.
8. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақи сақланиб қолинсин.
9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2018 йил 1 мартдаги 343-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарор «Ширин садоси» газетасида (О. Аширқулов) расмий эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
12. Қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари З. Абдувохидов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким И. БЕГАЛИЕВ
Ширин ш.,
2019 йил 18 февраль,
63-сон