Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида
Аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини қатъий ошириб бориш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда республика фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида:
1. 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПФ-5898-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 февралдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 06/20/5898/4258-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, 2019 йил 1 августдан бошлаб II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар — пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. 2019 йилнинг 1 августидан I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 18 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
5. Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда бюджет муассасалари ва ташкилотларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорларининг мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.
6. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин.
Иш берувчиларга иш ҳақи миқдорларини қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорларини энг кам иш ҳақига мувофиқ ошириш тавсия этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5723-сон Фармонига мувофиқ 2019 йилнинг 1 сентябридан энг кам иш ҳақи миқдори ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, базавий ҳисоблаш миқдори ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори киритилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5723-сон Фармони 1-бандида:
иккинчи хатбошидаги «577 170» рақами «634 880» рақами билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «202 730» рақами «223 000» рақами билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «202 730» рақами «223 000» рақами билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 июль,
ПФ-5765-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 06/19/5765/3418-сон; 01.01.2020 й., 06/20/5898/4258-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 30.04.2022 й., 06/22/128/0369-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)