13.09.2018 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контрабанда ва божхона қонунчилигининг бузилиши ўз давлатларининг молиявий, савдо, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларига зиён етказишидан, шунингдек, миллий хавфсизлигига таҳдид солишидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни олиб кириш ва олиб чиқишда ундириладиган божхона божлари, солиқлар ва йиғимларни тўғри ҳисоблашни ҳамда ундиришни таъминлаш, шунингдек, уларга нисбатан тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилишга доир шартларнинг белгиланган тартибда ижросини таъминлаш муҳимлигини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари ўртасида яқиндан ҳамкорлик орқали божхона ҳуқуқбузарликлари билан курашишни янада самарали амалга ошириш мумкинлигини англаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1953 йил 5 декабрдаги Божхона ҳамкорлиги кенгашининг ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисидаги Тавсияларини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1961 йил 30 мартдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Ягона конвенция ва 1972 йил 25 мартда қабул қилинган 1961 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Ягона конвенцияга тузатишлар тўғрисидаги Протокол, 1971 йил 21 февралдаги Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция, шунингдек, 1988 йил 20 декабрдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш тўғрисидаги Конвенциясининг қоидаларини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим мақсадларида қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунчилиги — товарлар, йўловчиларнинг қўл ва багаж юклари, валюта ва бошқа бойликлари, халқаро почта жўнатмаларини олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит олиб ўтиш, божхона божи, йиғимлари ҳамда бошқа тўловларни ундириш, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар беришни, тақиқ ва чекловлар ўрнатишни тартибга солувчи ҳамда қўлланилиши ва амал қилишини таъминлаш бевосита Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари зиммасига юклатилган Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг норматив- ҳуқуқий ҳужжатлари мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳуқуқбузарлиги — божхона қонунчилигининг ҳар қандай бузилиши ёхуд уни бузишга ҳар қандай уриниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида — Давлат божхона қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Беларусь Республикасида — Давлат божхона қўмитаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўраётган божхона органи — мазкур Битимга мувофиқ божхона ишларида кўмаклашиш тўғрисида сўровнома йўллайдиган божхона органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган божхона органи — мазкур Битимга мувофиқ божхона ишларида кўмаклашиш тўғрисида сўровнома оладиган божхона органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот — тақдим этиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги ҳар қандай маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаси — 1961 йил 30 мартдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Ягона конвенциянинг I ва II Рўйхатларига кейинги ўзгартириш ва қўшимчалар билан киритилган ҳар қандай табиий ёки синтетик модда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психотроп модда — 1971 йил 21 февралдаги Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенциянинг I, II, III ва IV Рўйхатларига киритилган ҳар қандай табиий ёки синтетик модда ёхуд ҳар қандай табиий материал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прекурсорлар — 1988 йил 20 декабрдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш тўғрисидаги Конвенциясига Илованинг I ва II жадвалларига киритилган ҳар қандай модда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остида етказиб бериш — ноқонуний муомалага қаратилган ёки бунда гумон қилинаётган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини, шунингдек, бошқа товарлар олиб ўтилишида иштирокчи бўлган ёхуд бунда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш мақсадида Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари рухсати билан ҳамда назорати остида уларни олиб кириш, олиб чиқиш, транзит олиб ўтишга рухсат берувчи услуб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий маълумотлар — аниқланган ёки аниқланаётган жисмоний шахснинг шахсини аниқлаш имконини берадиган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битимнинг қўлланилиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатларининг божхона органлари орқали мазкур Битим қоидаларига мувофиқ қуйидагилар бўйича бир-бирларига ўзаро ёрдам кўрсатадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона қонунчилигининг лозим даражада қўлланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш, суриштириш ва унга қарши курашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона қонунчилигини қўллашга доир ҳужжатларни тақдим этиш ва улар ҳақида хабар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мазкур Битимни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа ахборот ва маълумотлар алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим доирасидаги ёрдам, сўралаётган божхона органи давлатининг ҳудудида амал қилаётган қонунчиликка мувофиқ, унинг ваколати ва имкониятлари доирасида амалга оширилади. Зарур бўлганда, сўралаётган божхона органи давлатининг ҳудудида амал қилаётган қонунчиликка мувофиқ, божхона органлари ёрдам бошқа ваколатли орган томонидан кўрсатилиши учун чоралар кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ахборот тақдим этиш ва ундан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона органлари сўровномага асосан, қуйидагиларни таъминлашда ёрдам бериши мумкин бўлган ахборотни бир-бирларига тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона органлари томонидан божхона божлари, солиқлари, тўловлари ва йиғимларини ундириш, товарларнинг божхона қиймати ва уларнинг тарифли таснифланишини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг божхона ҳудуди орқали ҳаракатланадиган товарларга тааллуқли тақиқлар ва чеклашларга амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бир ёки иккала Аҳдлашувчи Томон тарафидан тузилган бошқа шартномаларда белгиланмаган товарларнинг келиб чиқиш миллий қоидаларини қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган божхона органи сўралаётган ахборотга эга бўлмаган тақдирда, сўралаётган божхона органи давлатининг ҳудудида амал қилаётган қонунчиликка мувофиқ, у ушбу ахборотни олиш учун тегишли чораларни кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган божхона органи мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган ахборотни ўз номидан ҳаракат қилиб, сўраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Товарларнинг ҳаракатланиши тўғрисида ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари сўровномага мувофиқ бир-бирларига қуйидагиларни тасдиқловчи ҳар қандай ахборотни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлати божхона ҳудудига олиб кирилган товарлар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати божхона ҳудудидан қонуний олиб чиқилганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлати божхона ҳудудидан олиб чиқилган товарлар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати божхона ҳудудига қонуний олиб кирилганлигини, башарти бундай ҳолатлар мавжуд бўлса, бу товарларга қўлланилган божхона тартиб- таомилларини кўрсатган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлати божхона ҳудудидан имтиёзлар тақдим этилган ҳолда олиб чиқилаётган товарлар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати божхона ҳудудига лозим тарзда олиб кирилганлигини, мазкур товарларга нисбатан қўлланилган божхона назоратининг чоралари бўйича ахборот тақдим этган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний муомаласи ҳақидаги ахборотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона органлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний муомаласининг олдини олиш, уни бартараф этиш ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласини суриштириш бўйича ҳаракатларни фаоллаштириш мақсадида, бир-бирларига сўровномаларсиз ва қисқа муддатда қуйидагилар тўғрисида ахборот тақдим қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний муомаласи билан шуғулланаётганлиги маълум бўлган ёки бунда гумон қилинаётган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний муомаласи учун фойдаланилаётганлиги маълум бўлган ёки бундай фойдаланишда гумон қилинаётган транспорт воситалари ва контейнерлар, почта ва курьерлик жўнатмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона органлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний муомаласида қўлланилаётган усуллар, шунингдек, уларни назорат қилишнинг янги услублари тўғрисида бир-бирларини дастлабки сўровсиз хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларига мувофиқ божхона органлари томонидан олинган ахборот Аҳдлашувчи Томоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ҳамда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний муомаласига қарши курашиш ваколатига эга бўлган бошқа давлат органларига тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Бошқа ахборотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари ўз ташаббуси ёки сўровномага мувофиқ бир-бирларига божхона ҳуқуқбузарлиги билан боғлиқ бўлган, хусусан, қуйидагиларга тааллуқли ахборотларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона ҳуқуқбузарлигини содир этган ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амал қилаётган божхона қонунчилигини бузишда гумон қилинаётган жисмоний ва юридик шахсларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ноқонуний муомалада бўлган товарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги амалдаги божхона қонунчилигини бузиш мақсадида фойдаланилган, фойдаланилаётган ёки фойдаланилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот ёки шубҳалар мавжуд бўлган транспорт воситалари ва контейнерларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) божхона ҳуқуқбузарлигини содир этишнинг янги усуллари ва воситаларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатларни топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона органлари ўз ташаббуси ёки сўровномага мувофиқ бир-бирларига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амал қилаётган божхона қонунчилигининг бузилишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилган ҳаракатлар тўғрисидаги ахборотни ўзида ифодалаган гувоҳлик кўрсатмаларининг ёзувлари ёки ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим доирасида тақдим этиладиган ҳужжатлар ушбу мақсадлар учун тақдим этилган ҳар қандай шаклдаги компьютер ахбороти билан ҳам алмаштирилиши мумкин. Шу билан бирга, ушбу ахборотни талқин қилиш ва фойдаланиш учун зарур бўлган материаллар ҳам тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Божхона расмиятчиликларини соддалаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўзаро келишув бўйича божхона операциялари (божхона расмийлаштируви)нинг амалга оширилишини тезлаштириш бўйича ҳамда божхона назорати самарадорлигини ошириш бўйича, шу жумладан, хавфни бошқариш тизимини қўллаган ҳолда зарур чораларни кўрадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир-бирларининг божхона идентификация белгиларини (пломбалар, муҳр, штамплар), божхона ҳужжатларини тан оладилар, зарурат туғилганда, ташилаётган товарларга ўзларининг божхона таъминлов белгиларини қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Товарлар ва транспорт воситалари устидан мақсадли назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг божхона органи ўз ташаббуси ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг божхона органи сўровига биноан ўз ваколатлари ва имкониятлари доирасида, қуйидагилар устидан мақсадли назоратни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) товарлар, сўраётган божхона органининг ахборотига кўра, божхона ҳуқуқбузарлигини содир этган ёки бунда гумон қилинувчи ҳаракатланаётган шахслар, шу жумладан, бундай шахслар томонидан товарларни сўралаётган божхона органи давлати божхона ҳудудига ёки ушбу ҳудуддан ташқарига олиб ўтилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўраётган божхона органининг ахборотига кўра, унинг давлати божхона ҳудудига ноқонуний олиб ўтилган, транспорт воситасида ёхуд омборда бўлган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўраётган божхона органи тарафидан Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлати божхона ҳудудида божхона ҳуқуқбузарлигини содир этиш учун фойдаланилганликда гумон қилинаётган транспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сўраётган божхона органи тарафидан Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлати божхона ҳудудида божхона ҳуқуқбузарлигини содир этиш учун фойдаланилганликда гумон қилинаётган бинолар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Назорат остида етказиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона органлари ўзаро келишувга кўра, миллий қонунчилик билан белгилаб берилган ўз ваколатлари доирасида, божхона қонунчилиги бузилишига дахлдор шахсларни аниқлаш мақсадида, назорат остида етказиб бериш усулидан фойдаланишлари мумкин. Башарти назорат остида етказиб бериш усулини қўллаш тўғрисидаги қарор божхона органи ваколатига кирмаса, у бунинг учун тегишли ваколатга эга бўлган миллий орган томонидан бундай қарор қабул қилиниши масаласи юзасидан ташаббус билан чиқади ҳамда у билан ҳамкорлик қилади ёки бу ишни бундай органга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар божхона органларининг ўзаро келишувига мувофиқ амалга ошириладиган назорат остида етказиб бериш услуби қўлланилган ноқонуний товарлар партияси ушлаб қолиниши ва гиёҳвандлик воситалар ҳамда психотроп моддалар олиб қолинмасдан ёки олиб қолиниб, бутунлай ёки қисман алмаштирилган ҳолда ўз ҳаракатини давом эттиришга ижозат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Назорат остида етказиб беришдан фойдаланиш тўғрисидаги қарор ҳар бир алоҳида ҳолат учун қабул қилинади ва зарур ҳолларда унда молиявий харажатларни тартибга солиш юзасидан келишувлар ҳисобга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Суриштирув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўровномага кўра сўралаётган божхона органи сўраётган божхона органи давлатининг ҳудудида амалда бўлган божхона қонунчилигини бузаётган ёки бузиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга тааллуқли суриштирувни ўтказади ҳамда суриштирув натижаларини сўраётган божхона органига маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган суриштирувлар сўралаётган божхона органи давлатининг ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Бунда сўралаётган божхона органи ўз номидан ҳаракат қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган божхона органи сўраётган божхона органининг мансабдор шахсларига суриштирувлар ўтказилаётганда ҳозир бўлиш учун рухсат бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлар давлатларидан бирининг божхона органи вакиллари мазкур Битим доирасида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида бўлсалар, улар ҳар қандай пайтда ҳам ўзларининг расмий ваколатларини тасдиқлашга тайёр бўлишлари лозим. Улар формали кийим-бошда бўлмасликлари ва ўзлари билан қурол олиб юрмасликлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Экспертлар ва гувоҳлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томон давлатларидан бирининг божхона органи сўровига кўра, божхона қонунчилигининг бузилиши муносабати билан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг божхона органи ўз мансабдор шахсларига сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органларида улар томонидан ўз хизмат мажбуриятларини бажариш пайтида аниқланган фактлар бўйича эксперт ёки гувоҳ сифатида иштирок этишга, шунингдек, сўралаётган божхона органи давлатининг божхона қонунчилигига мувофиқ далиллар тақдим этишга ваколат бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўровномада сўралаётган божхона органининг мансабдор шахси қайси ваколатли органда, қайси иш юзасидан, қайси босқичда ва ким сифатида иштирок этиши аниқ кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Зарурат бўлганда, сўралаётган божхона органи берилаётган ваколатларда ўз мансабдор шахси кўрсатма бериши ва далиллар келтириши мумкин бўлган чегарани аниқ кўрсатишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Эксперт ёки гувоҳ сифатида жалб қилинаётган мансабдор шахс, агар ўз давлати ёки сўраётган Аҳдлашувчи Томон давлати қонунларига мувофиқ бундай ҳуқуқ унга берилган бўлса, гувоҳлик кўрсатмаси ёки баёнот беришдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ахборот ва ҳужжатлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзаро ёрдам кўрсатиш доирасида олинган ахборот, ҳужжат ва бошқа маълумотлардан фақатгина мазкур Битимни амалга ошириш мақсадларида фойдаланилади ва уларни тақдим этган божхона органининг ёзма розилигисиз ўзгаларга тақдим этилиши ҳамда улардан бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимга мувофиқ ҳар қандай шаклда тақдим қилинган барча ахборот махфийлик хусусиятига эга бўлиши лозим. Унга хизмат сири режими кафолатланган бўлиши ҳамда бундай ахборотни олган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амал қилувчи қонунчиликка мувофиқ ўхшаш ахборот ва ҳужжатлар учун мавжуд бўлган ҳимоя билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари божхона қонунчилигининг бузилиши билан боғлиқ қўзғатилган ҳар қандай суд ёки маъмурий ишларни олиб бориш давомида ахборот, ҳужжатлар ва бошқа маълумотлардан фойдаланишни чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Битим мақсадларига мувофиқ ва унинг қўлланилиши доирасида божхона органлари қуйидаги ҳолларда ахборот ва ҳужжатлардан далиллар сифатида фойдаланишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) улар баённомалар, ҳисоботлар ва гувоҳлик кўрсатмаларида келтирилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишларни кўриб чиқишда ва суд ишларини кўришда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) улар божхона текширувларини ўтказиш тўғрисидаги далолатномаларда келтирилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ахборот ва ҳужжатлардан суд органларида далил сифатида фойдаланиш ва уларнинг далил кучи миллий қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Шахсий маълумотларнинг муҳофазаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга мувофиқ шахсий маълумотлар тақдим этилганда, Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг миллий қонунчилигига мувофиқ ва мазкур Битимнинг 13-моддаси 2-банди қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу маълумотларнинг муҳофазасини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Тақдим этиш ва хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган божхона органи сўровномага асосан ва ўз давлати ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ, сўраётган божхона органининг мазкур Битим доирасига тааллуқли ҳужжатлари ва қарорлари тўғрисида сўралаётган божхона органи давлатида бўлган ёки ташкил этилган манфаатдор жисмоний ёки юридик шахсни хабардор этади ёки уларни бундай шахсга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Сўровноманинг шакли ва мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимга мувофиқ юборилган сўровномалар, ёзма шаклда рус тилида баён этилиши лозим. Сўровномаларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар уларга илова қилиниши мумкин. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда оғзаки сўровнома қабул қилиниши мумкин, аммо у дарҳол божхона органи раҳбари ёхуд раҳбар ўринбосари имзоси билан ёзма шаклда тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимга мувофиқ юборилган сўровномаларда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўраётган божхона органи ва сўралаётган божхона органининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Битимга ҳавола;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўровноманинг предмети ва сабаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ишга алоқадор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек, бошқа ҳужжатларга ҳаволалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) текширув ўтказилаётган шахслар тўғрисидаги аниқ ва тўлиқ маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ишга тааллуқли ҳолатлар баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) сўралаётган ахборотлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) божхона органи раҳбари ёхуд раҳбар ўринбосари имзоси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўровнома у олингандан бошлаб бир ойдан ошмаган муддатда ижро этилади. Сўровномани ижро этиш муддатини икки ҳафтагача қисқартириш зарурати бўлганда, сўровнома матнида бундай қисқартириш сабабини кўрсатган ҳолда алоҳида шарт назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти сўровнома уни расмийлаштириш бўйича талабларга мос бўлмаса, бундай сўровномани тўғирлаш ёки қайта ишлаш талаб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ёрдам кўрсатиш бўйича мажбуриятлардан истиснолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўралаётган божхона органи сўровномани бажариш ўз давлатининг суверенитети, жамоат тартиби, хавфсизлиги ёки бошқа муҳим манфаатларига зарар етказади ёхуд ишлаб чиқариш, тижорат ёки касбга оид сирларнинг ошкор бўлишига олиб келади деб ҳисобласа, бундай ҳолда сўровномани бажариш рад этилиши, сўровнома қисман бажарилиши ёки муайян талаб ёки шартларга риоя этилган ҳолда бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти сўровномани бажариш мумкин бўлмаса, у ҳолда сўраётган божхона органи бу ҳақида сабаблар кўрсатилган ҳолда кечиктирмасдан хабардор этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти сўраётган божхона органи сўровнома юборса, аммо шу каби сўровнома сўралаётган божхона органидан келиб тушган тақдирда ўзи бундай ёрдам кўрсата олмаса, у ҳолда мазкур орган сўровномада бу ҳолатни кўрсатиши лозим. Бундай сўровномани бажариш сўралаётган божхона органи ихтиёрига қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимни бажариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича барча талабларни рад этадилар, экспертлар, гувоҳлар хизмати, оғзаки ва ёзма таржимонлар хизмати учун ҳақ тўлаш юзасидан харажатларни ундириш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Битимни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимни амалга ошириш божхона органлари зиммасига юкланади, улар мазкур Битимни амалга ошириш учун зарур бўлган аниқ тадбирларни ўзаро келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона органлари ўзларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бўлинмалари ўртасида бевосита алоқалар ўрнатишни назарда тутишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битим қоидаларини қўллаш мақсадида, божхона органлари ўз ваколатлари доирасида ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича, шу жумладан, ишлаб чиқилган ва келишилган техник шартлар асосида ахборот алмашиш ҳақида алоҳида идоралараро хусусиятдаги халқаро шартномалар (ҳужжатлар) тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Битимнинг ҳудудий амал қилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллашда юзага келадиган ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида музокара ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига кўра мазкур Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Битимнинг кучга кириши ва амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида дипломатик каналлар орқали охирги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб олтмиш кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири дипломатик каналлар орқали унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида ёзма хабарнома юбориш орқали тугатиши мумкин. Мазкур ҳолатда ушбу Битимнинг амал қилиши бундай хабарнома олинган санадан бошлаб олти ой ўтгач тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2018 йил 13 сентябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, рус тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)