Андижон вилояти Асака тумани ҳокимининг
Қарори
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарор билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низоми хамда 2017 йил 22 декабрдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1010-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 4 январдаги 2-сонли буйруғи ижросини туманда таъминлаш мақсадида, туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмасининг 2019 йил 3 янва6рдаги 6/3-4037-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 — 25 моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча юридик шахсларнинг транспорт воситалари қуйидаги босқичларда:
Биринчи босқич — 1 мартдан — 31 июнгача;
иккинчи босқич — 1 сентябрдан — 31 октябргача;
жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача бўлган муддатларда ўтказилиши белгилаб қўйилсин.
*2-илова берилмайди.
3. Туман ИИБ ЙҲХБ (У. Тошбоев)га, ташкилот, муассаса, автокорхона ва фирмаларга қарашли транспорт воситаларини белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
4. Шаҳар йўловчи ташиш транспорт фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи (Н. Мамадалиев)га аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи транспорт корхоналарига транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш топширилсин.
5. «Асака ҳаёти» газетаси бош муҳаррири (М. Азимова)га мазкур қарор матнини матбуотда эълон қилиш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7 .Комиссия ишига жалб этилган барча ходимларнинг асосий иш жойларидаги иш ўринлари, ойлик маошлари ва бошқа имтиёзлари сақлансин.
8. Ушбу қарорнинг электрон шакли туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.
9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 28 февралдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги 302-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими Э.А. ЯКУБОВ
Асака ш.,
2019 йил 22 февраль,
715-Қ-сон
Туман ҳокимининг 22 февралдаги 2019 йил 715-Қ сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Туман ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот, муассаса, кичик корхона ва фирмаларга қарашли транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси
ТАРКИБИ
|
— |
Туман ИИБ ЙХХБ бошлиғи, комиссия раиси | |
|
КОМИССИЯ АЪЗОЛАРИ: | ||
|
Ш. Ярашов |
— |
Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи |
|
И. Собиров |
— |
Асака туман автохаваскорлар кўнгилли жамияти раиси, |
|
Р. Хайдаров |
— |
Асака автокорхонаси бош муҳандиси |
|
К. Каюмов |
— |
Асака шаҳар автоҳаваскорлар кўнгилли жамияти раиси |
|
Д. Эшонов |
— |
Вилоят МЭМБ ходими |
|
А. Шерматов |
— |
Ҳамкор транс МЧЖ механиги |
|
О. Хамидов |
— |
Туман ҳокимлиги мутахассиси |