Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳокимининг
Қарори
Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив ва йўл қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й, 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан (рўйхат рақами 2452, 25.04. 2013 й.) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил, 17-сон, 229-модда) туманда 2019 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
1. Туманда мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина трактор-парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобдан ўтказиш жадвали 1-иловага*, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина трактор парклари устахоналари ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
1- ва 2-иловалар берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилояти бошқармасининг Сирдарё туман бўлими бошлиғи (У. Хайдаров)га:
мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик, мелиоратив ва йўл-қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;
мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик, мелиоратив ва йўл-қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;
техник кўрикдан ўтган техникларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.
3. Барча корхона, ташкилот, машина трактор парки акциядорлик жамиятлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига:
ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл-қурилиш техникаларини, машина ва асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўригига тааллуқли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.
4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Темировга тумандаги корхона, ташкилот, машина трактор парки акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари ва жисмоний шахсларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги, мелиоратив ва йўл-қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.
5. Ушбу қарор «Сирдарё» газетасида эълон қилинсин, ҳамда тегишли тартибда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Базарбаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. МУХАМАДИЕВ
Сирдарё ш.,
2019 йил 16 январь,
165-сон