07.01.2019 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ-4086-сонли қарори ижроси ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли ҳамда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги 158/44-44-сонли, Сирдарё вилояти ҳокимининг 2018 йил 27 декабрдаги № 567-сонли, Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг 2019 йил 5 январдаги 123/41-04-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ-4086-сонли қарори (бундан буён — Президент қарори) ҳамда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги 158/44-44-сонли, Сирдарё вилояти ҳокимининг 2018 йил 27 декабрдаги № 567-сонли, Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг 2019 йил 5 январдаги 123/41-04-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2021-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ-4086-сонли қарорига мувофиқ ва Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги 158/44-44-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мирзаобод туман маҳаллий бюджетининг 2019 йилги асосий бюджет параметрлари 1-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман маҳаллий бюджетининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан ҳамда вилоят маҳаллий бюджетидан ажратиладиган мақсадли ижтимоий трансфертлар миқдорлари 2-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 3-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман маҳаллий бюджетидан вилоят маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқлари ва тушумларидан ажратмалар меъёри 4, 5-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил учун туман бюджетининг захира жамғармаси миқдорлари 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман молия бўлимига даромадлар ва харажатлар ижроси 7-иловага* мувофиқ кутилаётганлиги инобатга олинган ҳолда, вилоят молия бош бошқармасининг кўрсатмаси асосида ҳамда 2018 йилги бюджет даромадлари ва харажатлари кўрсаткичларини айрим манбалар ва соҳалари туман кесимида аниқлаштириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1 — 7-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижросини таъминлашда Президент қарори билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ҳамда 2020-2021 йилларга мақсадли мўлжаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил учун консолидациялашган бюджети жамланма параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг 2019 йилги асосий параметрлари тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2019 йил учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона солиқ тўлови ставкалари; ягона ижтимоий тўлови ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси, айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиқ ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушаётган маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказган ҳолда ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар ҳамда хорижий давлатлар автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва транзити учун йиғимлар ставкалари тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун, солиққа тортиш тизимидан қатъи назар, битта транспорт воситасига ҳисоблаганда улар томонидан тўланаётган солиқларнинг жами миқдори якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу фаолият тури бўйича тўлаётган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслиги тўғрисидаги тартиб бекор қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзларга эга бўлган юридик шахслар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунга қадар икки баравар пасайтирилган ставкада тўлаш тартиби сақлаб қолинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) белгиланган ставкадан келиб чиқиб ҳисобланган ва Давлат бюджетига тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилиши. Ушбу бадал миқдори жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан 0,1 фоиз миқдорида ҳисоблаб чиқарилиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 2019 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар хизмат кўрсатувчи банклардан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун пул маблағларини олишда (ёки пластик карталарга ўтказишда) ягона ижтимоий тўлов ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича тўлов ҳужжатларини тақдим этиши назарда тутилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) иш берувчи ташкилотларга солиқ юкининг, шу жумладан ягона ижтимоий тўловнинг камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ходимлар иш ҳақи миқдорини ошириш тавсия этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) солиқ тўловчилар 2019 йил 1 апрелга қадар ходимлар сони ва (ёки) меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ихтиёрий равишда ҳисоботларда расмийлаштирган ва акс эттирган тақдирда аввалги ҳисобот даврларида ходимлар сонини яширганлик учун жавобгарликдан, илгари кўрсатилмаган ходимлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлови суммасини қўшимча ҳисоблашдан озод қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 2019 йил 1 январдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини 4 фоиз ставкада тўлашга ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлаши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 2019 йил 1 январдан, қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир вақтнинг ўзида мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақини ойига 2000 сўмга пасайтириш хамда маблағларни 14-иловага мувофиқ нормативларга асосан тақсимлаган ҳолда кўрсатилган хизматларнинг умумий қийматидан 15 фоиз ставкада мобиль алоқа хизмати учун акциз солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир вақтнинг ўзида полиэтилен гранула бўйича қўшимча фойда солиғини бекор қилган ҳолда 25 фоиз миқдоридаги полиэтилен гранулаларга акциз солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 мартдан қатъий белгиланган солиқ билан бир қаторда адвалор ставканинг киритилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган сигареталарга акциз солиғининг аралаш ставкаси киритилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
й) 2019 йил 1 июлдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига белгиланган ставкаларни қўшимча равишда 20 фоизгача оширган ҳолда 2019 йил учун акциз солиғига тортиладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарларга (хизматларга) акциз солиғи ставкалари тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) 2019 йил 1 июлдан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олувчилар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланмайдиган етказиб берувчилардан олинган ҳисоб-фактуралар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмаслиги. Бунда, солиқ тўловчиларнинг давлат солиқ хизмати органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий сайти орқали реал вақт режимида аниқланиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) 2019 йил 1 январдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цемент ва клинкер учун қўшимча фойда солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали хизмат муддати тугаган, тўлиқ эскирган ускуналардан фойдаланиш учун тўлов бекор қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) 2019 йилда ягона ер солиғи тўловчилар учун солиққа тортишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) 2019 йил 1 январдан, тажриба тариқасида мева-сабзавотчилик маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд қилинган суғориладиган ва суғорилмайдиган ерлар учун мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан ундириладиган ягона ер солиғининг базавий ставкалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил учун маҳаллий йиғимларнинг чегараланган ставкалари тасдиқланганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) Қарзни ундиришни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларни солиққа тортиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда белгиланганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
п) Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва биринчи навбатдаги тўловларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш мақсадида бюджет маблағлари олувчиларга бюджет маблағлари ажратишни аввал ажратилган маблағларнинг амалда ўзлаштирилишига қараб амалга оширилиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
р) Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти ва манфаатдорлигини кучайтириш, уларнинг даромадлар бўйича ваколатлари ва харажатлар бўйича мажбуриятларини ошириш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги даромадлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (электр станцияларидан ташқари), ягона ер солиғи, айрим турдаги хизматларни кўрсатиш учун йиғимлар, бозорлардан тушадиган даромадлар, шунингдек, айрим норуда қурилиши материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари, қонунбузарликларнинг айрим турлари учун жарималар туманлар ва шаҳарлар бюджетлари йўналтирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят бюджети билан туман ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида тақсимлаган ҳолда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ягона солиқ тўловидан ажратмалар, алкоголь маҳсулотлари, пиво, бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг чакана реализациясига акциз солиғи вилоят маҳаллий бюджетига ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғи тушумларининг бир қисми (товарларни импорт қилишда олинадиган бунда мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бундан мустасно), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланадигани, шунингдек, норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинадигани бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети билан вилоят бюджети ўртасида тақсимланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларини молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси Республика бюджетидан вилоят, туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети билан вилоят бюджети ўртасида тақсимланадиган солиқлардан (ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи бундан мустасно) маҳаллий бюджетларга ажратмалар 50 фоиздан кам бўлган тақдирда, ушбу солиқлар бўйича даромадларнинг прогноздан ошириб бажарилишидан ҳосил бўлган маблағларнинг 50 фоизи маҳаллий бюджетларга қайтарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари ҳажмларини тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилишда халқ депутатлари мирзаобод туман Кенгашига юклатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатларнинг етишмаётган суммасини алоҳида туманлар ва шаҳарлар бюджетларини режалаштиришда шаклланадиган ортиқча даромадларни вилоят бюджети билан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида қайта тақсимлаш ҳисобидан қопланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғи (импорт қилинадиган товарларга қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан олинадиган солиқ бундан мустасно), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланадигани, шунингдек, норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинадигани бундан мустасно)нинг бир қисмини тегишли ҳудудларда қолаётган даромадлар доирасида йўналтирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган маблағлардан бир қисмини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўтказиш бўйича ваколатлар берилиши назарда тутилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) сув таъминоти ташкилотлари томонидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларининг қайтарилиши етишмаган қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
т) туман ҳокимликлиги сув таъминоти ташкилотларининг молиявий ҳолатини қатъий назорат қилиш, уларнинг молиявий оқимлари устидан мониторинг олиб боришни таъминлаш, кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча маблағларни ундириш чораларини кўриш ва маблағлар етмаган ҳолларда, асосий қарз ва фоиз тўловларининг қопланмаган қисмини вилоят маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадлари ҳисобидан молиялаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у) 2019 йил учун қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман маҳаллий бюджетининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан мақсадли ижтимоий трансфертлар миқдорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман маҳаллий бюджетларининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси миқдори тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) 2019 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини 2018 йил учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолган ҳолда 2019 йил 1 майдан бошлаб уларнинг миқдори белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
х) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори 24-бандининг амал қилиши 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ц) Президент қарорининг иловасидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳамда 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотганлиги эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Асомов бюджетга оид ваколатларига кирувчи даромадларнинг тўлиқлигини ва харажатлар ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мирзаобод туман Давлат хизматлари маркази (Р. Норматов) 2019 йил охирига қадар пенсиялар тайинланганлиги ҳолати ва уларнинг тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотномаларни бериш, шунингдек, Пенсия жамғармаси маълумотлар базаси билан интеграциялашувини амалга оширган ҳолда бола туғилганда бериладиган нафақа ва дафн маросими учун нафақалар тайинлаш юзасидан мурожаатлар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Асомовга халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашлари тегишли Кенгашлар билан келишилган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатларнинг етишмаётган суммасини туманлар ва шаҳарлар бюджетларида шаклланадиган ортиқча даромадларни вилоят бюджети билан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида қайта тақсимлаш ҳисобидан қопланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғи (импорт қилинадиган товарларга қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан олинадиган солиқ бундан мустасно), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланадигани, шунингдек, норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинадигани бундан мустасно)нинг бир қисмини тегишли ҳудудларда қолаётган даромадлар доирасида йўналтирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган маблағлардан бир қисмини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўтказиш бўйича ўрнатилган тартибда фойдаланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман Бандликка кўмаклашиш (С. Сафаров) туман солиқ инспекцияси (И. Холқўзиев) билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини асоссиз пасайтириш ҳолатларини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти мониторингини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Асомов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Х. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наврўз ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 7 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон