Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш), юридик шахсларга хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалари бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) учун тарифларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 1 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1398-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2019 йил 25 мартдаги 244-сон «Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2004 йил 4 августдаги 81-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш), юридик шахсларга хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалари бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) учун тарифларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1398, 2004 йил 16 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004й., 33-сон, 377-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 июнь,
27-2019-сон
Келишилган:
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2019 йил 24 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2019 й., 10/19/1398-1/3351-сон)