28.06.2019 йилдаги 541-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» (2-қўшимча молиялаштириш)» лойиҳаси доирасида Европа инвестиция банки маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш учун қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилиш, энергия самарадорлигини оширишни таъминлаш ҳамда энергияни тежайдиган асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 9 октябрда Ўзбекистон Республикаси билан Европа инвестиция банки (кейинги ўринларда ЕИБ деб аталади) ўртасида Жаҳон банки кредитлари иштирокидаги «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) доирасида амалга оширилаётган энергия самарадорлигини ошириш бўйича сублойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун 100,0 млн евро миқдоридаги кредитни ва 2,0 млн еврогача техник кўмаклашиш маблағларини жалб этишга молиявий контракт имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕИБ маблағларини жалб қилиш даври 48 ой (2019 — 2022 йиллар) этиб белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» (2-қўшимча молиялаштириш)» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 2 октябрдаги 785-сон қарорида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (Жаҳон банки)нинг 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзини саноат корхоналари томонидан энергия самарадорлигини оширишни ва энергияни тежайдиган асбоб-ускуналар ва технологиялар жорий этилишини жадаллаштириш бўйича сублойиҳаларни молиялаштириш учун жалб этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕИБнинг 100,0 млн евро миқдоридаги кредит маблағлари саноат корхоналарининг энергия жиҳатидан самарали асбоб-ускуналарни харид қилиш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, «Ҳамкорбанк» АТБ, «Asia Alliance Bank» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБ тижорати банкларига (кейинги ўринларда иштирок этувчи тижорат банклари деб аталади) револьвер кредит линияси («Б» компоненти — «Иштирок этувчи тижорат банклари учун кредит линияси») шаклида қайта молиялаштирилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 657-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ЕИБ билан бошқача тарзда келишилмаган бўлса, ЕИБ кредити ҳисобига битта ташкилотга — субқарз олувчига саноат корхоналарига бериладиган кредитнинг максимал суммаси 10 млн АҚШ долларига тенг бўлган суммадан, саноатнинг битта тармоғида саноат корхоналарига бериладиган кредитларнинг максимал суммаси — 30 млн АҚШ долларига тенг бўлган суммадан ортиқ бўлиши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник кўмаклашишнинг 2 млн еврогача миқдорда ажратиладиган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 25 июлдаги 211-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Жаҳон банки лойиҳасини мувофиқлаштириш гуруҳи фаолиятини молиялаштириш йўли билан Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги техник кўмаклашиш лойиҳасини («А» компоненти — «Энергия самарадорлиги соҳасидаги салоҳиятни ошириш ва лойиҳани бошқариш)» лойиҳасини амалга оширишни қўллаб-қувватлашга, лойиҳани амалга оширишни умумий мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш бўйича комплекс чора-тадбирларга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа маблағларидан кредитлар олган корхоналар — субқарз олувчилар томонидан қопланадиган маблағлар иштирок этувчи тижорат банклари томонидан маблағлар қолдиғи доирасида револьвер асосида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар бўйича қайтариш ҳисобга олинган ҳолда саноат корхоналарининг энергия жиҳатидан самарали асбоб-ускуналарни харид қилиш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Европа инвестиция банки кредитини жалб қилиш жадвали 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа инвестиция банки кредитини қайтариш ва «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида фоиз тўловларининг индикатив прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирок этувчи тижорат банклари ижро этувчи органлар ҳисобланади ва ЕИБнинг қайта молиялаштириладиган кредитидан улар томонидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавоб берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирок этувчи тижорат банклари ЕИБнинг қайта молиялаштириладиган кредити ҳисобига энергия жиҳатидан самарали инвестиция сублойиҳаларини молиялаштириш учун қайтариш, тўлов ва муддатлилик шартларида ўз номидан кредитлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сублойиҳаларнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларидан келиб чиқиб иштирок этувчи тижорат банклари томонидан лойиҳа доирасида 10 йилгача муддатли хорижий валютадаги кредитлар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕИБ кредитини қайтариш, шунингдек, фоизларни тўлаш ва у бўйича бошқа харажатлар иштирок этувчи тижорат банкларининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва ЕИБ банки билан келишган ҳолда, зарурат бўлганда, лойиҳани амалга ошириш доирасида иштирок этувчи тижорат банклари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш якунлари бўйича уларнинг таркибини қайта кўриб чиқишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва иштирок этувчи тижорат банклари билан ЕИБнинг кредитини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ЕИБ ўртасидаги молиявий контракт, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва иштирок этувчи тижорат банклари ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда кредитларни бериш, молиялаштириладиган сублойиҳаларни баҳолаш ва танлаш мезонлари тартибини, шунингдек, лойиҳа амалга оширилиши ҳисобга олинган ҳолда сублойиҳалар амалга оширилишини молиявий бошқариш, харидлар, мониторинг ва баҳолаш тартиботларини белгилайдиган тегишли қўлланмани ЕИБ билан келишишни белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа талабларига мувофиқ сублойиҳалар ва суб қарз олувчи корхоналарнинг атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги баёнотлари давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини, шунингдек, атроф муҳитга таъсир юзасидан сублойиҳаларнинг тоифавийлигини аниқлашни белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 28 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
541-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2019 й., 09/19/541/3347-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й., 09/23/657/0935-сон)