25.06.2019 йилдаги 525-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини фаоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвестицияларни, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, замонавий юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосида Бекобод шаҳри аҳолисининг даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини қўшиш ҳисобига «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда «Ангрен» ЭИЗ деб аталади) ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 23 майдаги ПФ-5728-сон Фармони билан зарурат бўлганда «Ангрен» эркин иқтисодий зонасига кирадиган ҳудуд ва унинг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгартирилиши мумкинлиги белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш учун умумий қиймати 24,5 млн АҚШ долларилик истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда «Ангрен» ЭИЗнинг бирлаштирилаётган ҳудудининг бош режаси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига ишлаб чиқилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболли инвестиция лойиҳаларини «Ангрен» ЭИЗнинг бирлаштирилаётган ҳудудида жойлаштириш юзасидан уларнинг ҳужжатлари Тошкент вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминласин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда янгидан қўшилаётган ҳудудда «Ангрен» ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар унга белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш назарда тутилган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг белгиланган тартибда бизнес-режалари комплекс экспертизадан ўтказилишини ва техник-иқтисодий асосланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги ПҚ-4436-сон Фармони билан тасдиқланган «Ангрен» эркин иқтисодий зонасига кирадиган ҳудудлар рўйхатига иловага* мувофиқ қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 25 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
525-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 09/19/525/3340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)