29.04.2019 йилдаги ПҚ-4301-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг 2019 йил 18 — 21 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи Ўзбекистон — Жанубий Корея ҳамкорлиги тарихидаги ғоят муҳим воқеалардан бири бўлди ва икки мамлакатнинг ўзаро муносабатларини «алоҳида стратегик шериклик» даражасига олиб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат раҳбарлари иштирокида дўстона ва амалий муҳитда ўтказилган самарали музокаралар ҳамда тадбирлар олий даражадаги фаол сиёсий мулоқотни янада давом эттириш муҳимлигини тасдиқлади, бу эса иккала мамлакат ўртасидаги ўзаро ишонч ва очиқликни сақлаб қолишнинг белгиловчи омили ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларация, 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда 12 миллиард доллардан кўпроқ миқдорда битимлар тўплами имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларация сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳаларда иккала мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни чуқурлаштиришга қаратилган Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатлари тарихида янги босқични бошлаб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи давомида имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган аҳдлашувларнинг тўла-тўкис ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи давомида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни, шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи давомида имзоланган савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жанубий Корея компаниялари билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Жанубий Кореянинг ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форумлар ва аниқ инвестиция лойиҳаларининг тақдимотларини ўтказиш жадвали 5-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи давомида имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган аҳдлашувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилиши мониторинги ҳамда назоратини таъминлаш механизми 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 3-иловасига* киритилган инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи давомида эришилган аҳдлашувларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш масалалари бўйича 7-иловага* мувофиқ Ишчи гуруҳ тузилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар оғишмай ва сифатли ижро этилишини, шу жумладан, айрим ҳужжатларнинг кучга кириши бўйича давлат ички тартиб-таомилларининг ҳамда эришилган аҳдлашувларнинг ўз вақтида бажарилишини доимий ва тизимли мониторинг ҳамда назорат қилинишини ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарларининг мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)ни сўзсиз бажариш бўйича қабул қилаётган амалий чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, инновацион, ҳарбий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш, шунингдек, мазкур масалалар бўйича, аввало савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Жанубий Корея Ҳукуматлараро қўмитаси доирасида мунтазам ва самарали ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича музокаралар олиб бориш, жорий масалаларни тезкор ҳал этиш ва олға силжитиш учун Корея Республикасига Ишчи гуруҳ раҳбарларини тегишли вазирликлар, идоралар ва компанияларнинг вакиллари билан бирга хизмат сафарларига мунтазам юбориб туриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Л.Ш.Қудратовнинг 2019-2020 йиллар давридаги фаолиятининг асосий вазифаси этиб Корея Республикаси билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳаларини ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга ошириш юзасидан вазирлик ва идораларнинг ишини самарали мувофиқлаштириш, шунингдек, корейс томони билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида штатлар сонини 5 нафарга кўпайтириш ҳисобидан Корея Республикаси билан Инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилсин ва унинг асосий вазифаси этиб Корея Республикаси билан савдо-иқтисодий ва молиявий-техник ҳамкорлик дастурлари ҳамда лойиҳаларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 4-иловасига* киритилган инвестиция лойиҳаларининг сифатли инвестициявий таклифларини, паспортлари ва тақдимотларини инглиз тилида 8а ва 8б-иловаларга* мувофиқ шаклларда тайёрлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 8б-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro gov.uz» тизимидан фойдаланган ҳолда, тармоқ жадвалларини ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)ни ўз вақтида ва сифатли бажаришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)нинг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборот ушбу қарорнинг 1- ва 2-иловаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига, 3- ва 4-иловаларига мувофиқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тааллуқли қисмлари ҳисобот ойидан кейинги ҳар бир календарь ойининг 3-санасига қадар тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ҳар бир календарь ойининг 7-санасига қадар мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)нинг амалга оширилиши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси ҳисобот ойидан кейинги ҳар бир календарь ойининг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига ушбу қарор ва тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари») бажарилишининг танқидий таҳлилини тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4301-сон