14.06.2019 йилдаги 500-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.06.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, пахта хом ашёси етиштиришнинг самарали усулларини жорий қилиш, уруғлик материал ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш ва тайёрлаш, бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан чуқур қайта ишлаш асосида уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бухоропахтасаноат» ҳудудий бирлашмаси» АЖ ва унинг таркибига 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича кирадиган ташкилотларни «Ўзпахтасаноат» АЖ таркибидан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бухоропахтасаноат» ҳудудий бирлашмаси» АЖ устав капиталидаги 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича акциялар пакетини, истисно тариқасида, Бухоро вилояти ҳокимлигига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бухоропахтасаноат» ҳудудий бирлашмаси» АЖни қайта ташкил этиш ва унинг базасида таркибига ушбу қарорга 1-иловада* келтирилган ташкилотларни киритиш орқали масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Бухоро Агрокластер» замонавий агрокластерини (кейинги ўринларда Агрокластер деб аталади) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат (Бухоро вилояти ҳокимлигининг) улушини кўпайтириш ҳисобига ва кейинчалик «Ўзпахтасаноат» АЖ устав капиталидаги давлат улушини тегишли равишда камайтириш орқали «Бухоро минтақавий пахта терминали ИЧТК» МЧЖ устав капиталида Ўзпахтасаноат» АЖга тегишли улушни Агрокластер устав капиталига баланс қийматида бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 ― 2023 йилларда «Бухоро Агрокластер» МЧЖ ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг 3-иловага* мувофиқ прогноз параметрлари тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Агрокластернинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг илғор илмий ютуқлари, замонавий ва самарали усулларини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёсига бирламчи ишлов беришнинг самарали ва юқори рентабелли усулларини, шунингдек, чуқур қайта ишлаш технологияларини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта чигити ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларини давлат ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш жараёнига илғор агротехник ҳамда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри, шу жумладан хорижий инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтларининг кредитларини жалб қилиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва рақобатбардош, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштириладиган пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ҳамда миқдорини ҳисобга олиш ва назорат қилиш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ва таълим муассасалари билан биргаликда селекция ҳамда уруғчилик соҳасида тадқиқотлар ўтказиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари ва дурагайларини, шунингдек, пахта хом ашёсини бирламчи қайта ишлаш технологияларини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» АЖнинг Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги Бухоро вилоятидаги фермер хўжаликлари билан пахта хом ашёси учун ўзаро ҳисоб-китобларни молиялаштириш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган тартибда Агрокластерга ўтади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси 2018 йилги пахта хом ашёси ҳосили учун якуний ҳисоб-китоб қилишга ажратилган маблағлар бўйича қарздорлик қоплангунга қадар, Агрокластернинг барча ҳисобрақамларидаги маблағларни, шу жумладан 2017-2018 йиллардаги ҳосилнинг пахта толасини сотишдан юзага келадиган ижобий фарқ суммаларини ҳисобдан сўзсиз чиқариш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштириладиган пахта хом ашёси бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар фермер хўжаликлари билан Агрокластер таркибига кирадиган пахта тозалаш корхоналари орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга пахта толаси, пахта линти ва техник чигит Агрокластер томонидан пахта тозалаш корхоналари билан ушбу маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотишнинг белгиланган тартибига риоя қилган ҳолда тузиладиган воситачилик шартномалари, шунингдек, тўғридан-тўғри шартномалар ва маҳсулотни қайтариш асосида толлинг шартномалари бўйича сотилади. Бунда сотилган нарх ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасдиқлаган прейскурант бўйича нарх ўртасидаги фарқ Агрокластер ихтиёрида қолади ва солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди (салбий фарқлар юзага келган тақдирда, харажатлар Агрокластернинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агрокластер ўз таркибига кирадиган ташкилотларнинг сўмдаги маблағларини жамлаши ва ушбу маблағларни молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шу жумладан уларни зарур товарлар (ишлар, хизматлар) билан марказлаштирилган ҳолда таъминлаш учун улар ўртасида тақсимлаши мумкин. Бунда ушбу маблағларнинг Агрокластер таркибига кирадиган ташкилотлар ўртасидаги айланмаси солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилги пахта хом ашёси ҳосили учун якуний ҳисоб-китоблар Агрокластернинг ўз маблағлари ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар маблағлари, шунингдек, тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агрокластерга ушбу қарорга 1-иловада* кўрсатилган ташкилотлар тўлайдиган дивидендлар мазкур қарорга 3-иловада* қайд этилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларидан бири ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агрокластер таркибига кирадиган пахта тозалаш корхоналари базасида 2019 — 2021 йилларда инвесторлар, шу жумладан хорижий инвесторлар жалб этилган ҳолда пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилади. Бунда пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг бино ҳамда иншоотлари Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорига 2-иловага* мувофиқ пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига инвестициялар киритиш ва 5 йил муддатда бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан баҳолаш қийматида сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бухоро вилояти ҳокими зиммасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши, шунингдек, 2019 йилги пахта хом ашёси ҳосилини молиялаштириш ва якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилиши учун шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бухоро вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда Агрокластер ҳамда 43,7 минг гектар суғориладиган майдонларда (шунинг 10,4 минг гектари Вобкент туманида, 3,6 минг гектари Когон туманида, 5,2 минг гектари Қоровулбозор туманида, 8,5 минг гектари Пешку туманида, 6,0 минг гектари Шофиркон туманида, 9,8 минг гектари Ғиждувон туманида ва 0,2 минг гектари Бухоро шаҳрида) пахта хом ашёси етиштирадиган фермер хўжаликлари ўртасида пахта хом ашёси контрактация шартномалари тузилишига амалий ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Агрокластер ва унинг таркибига кирадиган ташкилотларга пахта хом ашёси етиштиришга мўлжалланган ер участкаларидан ташқари, ушбу қарорга 3-иловага* киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари бир ой муддатда белгиланган тартибда ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда тупроқ шўрланишини бартараф этиш мақсадида ирригация ҳамда мелиорация тизимлари мунтазам тозаланишини, капитал-режалаштириш ишлари амалга оширилишини ташкил этишни ҳамда Агрокластернинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларини сув билан узлуксиз таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» АЖ билан биргаликда пахта маҳсулоти етказиб бериш бўйича воситачилик шартномаларини ўн кун муддатда Агрокластерга қайта расмийлаштиришга кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агрокластерга йигирув ва тўқимачилик ишлаб чиқаришларини ташкил этиш ва ишга тушириш даврида 30,0 минг тоннагача миқдордаги пахта толасини, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри ёки фьючерс шартномалари бўйича экспортга сотишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси Агрокластер буюртманомаларига биноан Агрокластер таркибига кирувчи ташкилотларга пахта хом ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнини учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда самарали бошқариш, назорат қилиш ва мониторинг олиб боришда белгиланган тартибда амалий кўмак берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги материал балансларни шакллантиришда моддий ресурслар, шунингдек, Агрокластер ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган пахта толаси ҳамда линти миқдорларини ҳар йили алоҳида сатрда ҳисобга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агрокластер ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техника, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, қурилиш материаллари, иссиқхона комплекслари, ҳайвонлар, уруғликлар ва ўсимликлар, ветеринария препаратлари, шунингдек, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини олиб киришда 2022 йил 1 июлгача бўлган муддатга божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тижорат банкларига Агрокластер ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда имтиёзли кредит линияларини очиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Агрокластер ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар қарз олувчилар ва инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, жалб этиладиган кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, уларнинг ўз вақтида қайтарилиши учун масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агрокластер томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларда иштирок этиш учун юқори малакали хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган) Агрокластер буюртманомаларига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар белгиланган тартибда берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агрокластер буюртманомаларига биноан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи турдош ўқув, илмий-тадқиқот марказлари ва ташкилотларида Агрокластернинг ўқиш, стажировка ўташ ва малака ошириш учун юбориладиган мутахассисларига визалар олиш ва расмийлаштириш масалаларида ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агрокластер томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга Агрокластер буюртманомаларига биноан кўп марталик визалар давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойи бўйича вақтинча прописка қилиниши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бухоро вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
500-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2019 й., 09/19/500/3299-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)