14.06.2019 йилдаги 500-сон
«Бухоропахтасаноат» ҳудудий бирлашмаси» АЖ ва унинг таркибига 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича кирадиган ташкилотларни «Ўзпахтасаноат» АЖ таркибидан чиқариш;
«Бухоропахтасаноат» ҳудудий бирлашмаси» АЖ устав капиталидаги 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича акциялар пакетини, истисно тариқасида, Бухоро вилояти ҳокимлигига бериш;
«Бухоропахтасаноат» ҳудудий бирлашмаси» АЖни қайта ташкил этиш ва унинг базасида таркибига ушбу қарорга 1-иловада* келтирилган ташкилотларни киритиш орқали масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Бухоро Агрокластер» замонавий агрокластерини (кейинги ўринларда Агрокластер деб аталади) ташкил этиш;
Агрокластерга ушбу қарорга 1-иловада* кўрсатилган ташкилотлар тўлайдиган дивидендлар мазкур қарорга 3-иловада* қайд этилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларидан бири ҳисобланади;
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)