Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қулай шароит яратиш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 4-сон, 90-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 июнь,
502-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 502-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарор 2-бандининг «б» кичик бандида:
а) иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «икки, уч қаватли» сўзлари «кўп қаватли» сўзлари билан, «2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан» сўзлари «жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:
«0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
кўп қаватли уйлар (2-3 хонали) қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;».
2. Қарор 2-бандига қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд қўшилсин:
«туман (шаҳар)ларда 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ҳамда кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланмаган бўлса ёки ажратилган уй-жойлар сонидан кам талабгорлар мавжуд бўлса, талабгорлар кўп бўлган туман (шаҳар)ларга тоифалар бўйича белгиланган тақсимотга, истисно тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилади».
3. Қарор 4-бандининг «а» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «25» ва «75» рақамлари тегишлича «10» ва «90» рақамлари билан алмаштирилсин.
4. Илованинг 3-бандида:
а) иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «икки, уч қаватли» сўзлари «кўп қаватли» сўзлари билан, «2-3 хонали бир қаватли уй-жойлардан» сўзлари «жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:
«0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
кўп қаватли уйлар (2-3 хонали) қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.06.2019 й., 09/19/502/3294-сон)