Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020 11.06.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1323-7
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи, 11.06.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1323-7
Кучга кириш санаси
11.06.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020
Ҳужжат 11.06.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1323-7]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2003 йил 19 декабрдаги 359-сон буйруғи (рўйхат рақами 1323, 2004 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 130-модда) билан тасдиқланган Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Ш. САДИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 27 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
198-сон

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2019 йил 27 майдаги 198-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«абонент линияси — телефон станциясидан абонентнинг телефон аппаратига борувчи, бутун узунлиги бўйича ўралган симлар жуфти;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «абонент қурилмаси» деган сўзлар «охирги (терминал) қурилма» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«абонентнинг шахсий ҳисобварағи — абонент томонидан фойдаланиладиган алоқа хизматлари учун ҳақ тўлашга мўлжалланган, алоқа хизматларидан фойдаланишда абонент томонидан киритиладиган ва сарфланадиган пул маблағлари тўғрисидаги пул эквивалентида ифодаланган ахборотдан иборат бўлган телекоммуникация операторининг автоматлаштирилган ҳисоб-китоблар тизимидаги таҳлилий электрон ҳужжат;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўртинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўн бешинчи — йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн саккизинчи хатбошидаги «олдиндан буюртмани қабул қилмасдан телефончи ёрдамида» деган сўзлар «буюртмани қабул қилгандан кейин телефончи ёрдамида зудлик билан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«олдиндан ҳисоб-китоб тизими — ҳисоб-китоб тизими, бунда хизматлар фақат абонентнинг шахсий ҳисобварағида телекоммуникация операторининг тариф режаси билан белгиланган етарли маблағлар бўлганда тақдим этилади;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма иккинчи — йигирма бешинчи хатбошилар тегишли равишда «йигирма учинчи — йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма тўртинчи хатбошидаги «абонент қурилмалари ўртасида алоқанинг ўрнатилиши. Телефон боғланишдан сўзлашувни юритиш ҳамда маълумотлар ёки факсимиль хабарларни узатиш» деган сўзлар «охирги қурилмалар ўртасида алоқанинг ўрнатилиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 14-банднинг биринчи хатбошидаги «барча абонентларга» деган сўзлар «барча абонентларга қарздорлиги сабабли телефон алоқаси хизматлари узиб қўйилганда ҳам фойдаланувчилар томонидан тенг равишда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 21-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ариза рўйхатга олингандан кундан бошлаб 10 кун ичида телекоммуникация оператори қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчига хабар қилиши керак.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 24-банднинг иккинчи хатбошисидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 66-банднинг «б» кичик бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «тўламаганда, бу ҳақда абонентни узиб қўйишдан камида 5 кун олдин телефон орқали хабар қилиб ёки ёзма равишда» деган сўзлар «тўланмаганда, бу ҳақда абонентни узиб қўйишдан камида 5 кун олдин телефон, ёзма ёки электрон хабар билан E-mail ёки SMS орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар абонент телефон алоқасидан фойдаланиш тўхтатиб қўйилгандан кейин 60 кун ичида телефон алоқаси хизматларига ҳақ тўлаш бўйича қарздорлигини ёпмаса, телекоммуникация оператори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ бир томонлама тартибда Шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда оператор абонентга мазкур банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошисида белгиланган усуллардан бири орқали камида 10 кун олдин хабар бериши керак;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 89-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Абонент телекоммуникация оператори ёки провайдерининг Call-марказига қўнғироқ қилганда IVR (олдиндан ёзиб олинган овозли хабарлар тизими)ни эшитиш вақти ёки автоинформаторнинг аудио-хабарлари боғланишнинг тарификацияланадиган давомийлигига киритилмайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 100-банддаги «бланкига киритилган» деган сўзлар «бланкига киритилган ёки автоматлаштирилган ҳисоб-китоблар тизимининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«102. Телефон алоқаси хизматлари учун абонентга — юридик шахсга қуйидагилардан иборат ҳисоб тақдим этилади:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «оператори реквизитларининг номи» деган сўзлар «операторининг номи, банк реквизитлари ва» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи ва тўққизинчи хатбошилардан «(олдиндан тўлов тўланганда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Абонент — жисмоний шахсга унинг талабига асосан ҳисоб-китоб қилинган хизматлар ва тўловлар тўғрисидаги ахборот тақдим этилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 107-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«107. Ойлик телефон алоқаси хизматларини ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб (жорий) ойининг биринчи саналарида амалга оширилади. Шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси хизматларини ҳисоблаш, маҳаллий сўзлашувларни вақтбай ҳисобга олиш ва бошқа бир марталик тўловлар (масалан, пулли маълумотнома хизмати ва ҳ.к.) хизмат кўрсатишни тугатиш ва коммуникация ускунаси орқали маълумотларни қайта ишлаш факти бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдиндан ҳисоб-китоб тизимида ҳар ойлик хизматлар бўйича ҳисоблаш фақат абонентнинг шахсий ҳисобварағида телекоммуникация операторининг тариф режаси билан белгиланган етарлича маблағлар бўлганда амалга оширилади. Абонентнинг шахсий ҳисобварағида етарлича маблағлар бўлмаганда, телекоммуникация оператори абонентни мазкур Қоидаларнинг 66-банди «б» кичик бандининг иккинчи хатбошисида берилган усуллардан бири орқали огоҳлантириб, абонентнинг телекоммуникация операторининг тармоғидан фойдаланишини вақтинча тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоб тугагач, абонентларга барча хизматларнинг тўлови учун битта ҳисоб тақдим этилади. Ҳисобланган телефон алоқаси хизматлари учун тўлов ҳисоб-китобда кўрсатилган санадан кечиктирилмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобларни тўлаш муддати ҳисоб тақдим этилгандан бошлаб 20 кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар 15 кунлик тўлов муддати тугаганидан кейин тўлов амалга оширилмаса, абонентларга мазкур Қоидаларнинг 66-банди «б» кичик бандининг иккинчи хатбошисида берилган усуллардан бири орқали кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш зарурлиги тўғрисида хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабар берилгандан сўнг абонент ҳисобланган хизматлар учун 5 кун ичида тўловни амалга оширмаса, телекоммуникация оператори абонент қурилмасини ўчириш йўли билан абонентнинг телефон алоқа тармоғидан фойдаланишини вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация оператори ва абонент ўртасида тўловни ундириш бўйича келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, келишмовчиликлар суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация тармоғидан рухсатсиз фойдаланиш йўли орқали бегона шахслар томонидан телефон алоқаси хизматларидан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган келишмовчиликларда бажарилган сўзлашувларнинг кимга тегишлилигини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширилиши керак. Текширув натижалари билан рози бўлмаса, абонент судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 1 ва 2-иловадан «М.Ў.» қисқартмаси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 24 май
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2019 й., 10/19/1323-7/3267-сон)