Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2010 19.01.2005 йилдаги 24-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396 сонли «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлашнинг ягона тартибини белгилаш ҳамда янги таҳрирдаги «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 мартдаги 139-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузурида Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оқилона иқтисодий ва экологик асосда конлар захираларини энг тўлиқ ва комплекс қазиб олиш талабларига мувофиқ бўлган, ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш учун кондицияларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика минерал-хом ашё базаси ривожланишини таъминловчи ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар барча турларининг захираларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар захираларини классификация қилиш ҳамда ҳисоблаб чиқиш, уларни геология-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш ва саноатдаги аҳамиятини аниқлаш принципларини белгилаш соҳасида ягона сиёсатни ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2005 йилнинг биринчи ярим йиллигида манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар иштирокида, халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда, фойдали қазилмалар захираларини классификация қилиш ва баҳолашнинг ягона принципларини белгиловчи норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 19 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 19 январдаги 24-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси деб аталади) ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захираларини тасдиқловчи ва геология материалларини экспертизадан ўтказувчи махсус орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) буйруқларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича қарорлари ер ости бойликларини геология жиҳатидан ўрганиш, кон-қазиб олиш корхоналарини лойиҳалаштириш ва қуриш, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашни амалга оширувчи барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оқилона иқтисодий ва экологик асосда конлар захираларини энг тўлиқ ва комплекс қазиб олиш талабларига мувофиқ бўлган, ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш учун кондицияларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика минерал-хом ашё базаси ривожланишини таъминловчи ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар барча турларининг захираларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар захираларини классификация қилиш ҳамда ҳисоблаб чиқиш, уларни геология-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш ва саноатдаги аҳамиятини аниқлаш принципларини белгилаш соҳасида ягона сиёсатни ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
разведка қилиш кондициялари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослари экспертизасини ташкил қилади ва ҳар бир кон бўйича ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш учун ушбу кондициялар параметрлари (кўрсаткичлари)ни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик ва техник-иқтисодий асослашлари билан тақдим этилган геология материалларини таҳлил қилиш асосида нефть, газ конденсати қазиб олишнинг чекланган коэффициентларини белгилайди.;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиққан ҳолда геология материаллари экспертизасини ташкил қилади ва ер ости бойликларидаги фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқилган захираларини тасдиқлайди, мазкур захираларнинг ўрганилганлик ва ишончлилик даражасининг фойдали қазилмалар конлари захираларининг амалдаги классификацияларига мувофиқлигини, уларнинг саноатдаги аҳамиятини ҳамда конларнинг (ёки улар қисмларининг) саноат йўли билан ўзлаштиришга тайёрлигини белгилайди. Фойдали қазилмалар захиралари конни геологик ўрганишнинг барча босқичларида фойдали қазилмалар конининг саноат жиҳатидан қимматини белгиловчи разведка қилиш кондициялари асосида тасдиқланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмалар конлари геология-қидирув ишларини қўшимча равишда ўтказишда, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асосланадиган янги разведка қилиш кондициялари аниқланганда ёки бошқа сабабларга кўра сезиларли ўзгарган тақдирда уларни қайта тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш кондицияларини ва улар асосида ҳисоблаб чиқилган фойдали қазилмалар захираларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат учун аҳамиятини йўқотган ёхуд кейинги геология-қидирув ишлари ёки конни қазиб олиш жараёнида тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан белгиланган тартибда чиқаришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган қурилиш ва (ёки) ер ости иншоотларидан фойдаланиш учун ва чиқиндиларни сақлаш, кўмиш учун фойдаланишга бериладиган ер ости бойликлари участкалари бўйича геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил қилади, участкаларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш учун кондицияларни белгилайди ва улардан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш имконияти тўғрисида хулоса беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия берган органнинг тақдимномасига кўра геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказади ва лицензия бериш вақтида фойдали қазилмаларнинг янги турлари ёки қўшимча компонентлар мавжудлиги тўғрисида, шунингдек фойдали қазилмаларнинг янги хоссалари ёки сифатлари тўғрисида маълум бўлмаган маълумотлар аниқланган тақдирда фойдали қазилмалар захираларини қайта тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кондицияларнинг техник-иқтисодий асослаш материалларини кўриб чиқиш, фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш натижаларини умумлаштиради ва таҳлил қилади ҳамда камчиликларни бартараф этиш, геологик ва бошқа ахборотларнинг тўлиқлиги ва сифатини, захираларни ҳисоблаб чиқишнинг ва конларни геологик-иқтисодий баҳолашнинг ишончлилигини ошириш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқади; фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиққан ҳолда ҳисоботларни кўриб чиқиш якунлари бўйича обзорлар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалар захиралари давлат балансини таҳлил қилади ҳамда геология-қидирув ишлари ва конлардан фойдаланиш бўйича янги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда унга тузатишлар киритиш, шунингдек жадал ҳисоблаб чиқишлар бўйича балансга қабул қилинган захираларни Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этиш юзасидан тавсияномалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конлар захиралари классификациясини ва фойдали қазилмаларнинг прогноз ресурсларини, захиралар классификацияларини турли фойдали қазилмалар конларига татбиқ этиш бўйича йўриқномаларни, ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захиралари кондициясини ва ҳисоблаб чиқилишини асословчи материалларнинг мазмуни, уларни расмийлаштириш ва Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни ишлаб чиқиш бўйича методик раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-қидирув ишларининг алоҳида босқичларини ўтказиш бўйича келишишга тақдим этиладиган методик кўрсатмалар юзасидан, фойдали қазилмаларга кондицияларни, нефть ва газ конденсатини қазиб олиш коэффициентларини, конларни геологик-иқтисодий баҳолашни асослаш ва ҳисоблаб чиқиш юзасидан, бошқа методик ҳужжатлар, шунингдек турли ташкилотлар томонидан киритиладиган геология-қидирув ишлари методикасини янада такомиллаштиришга ва фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга тааллуқли таклифлар юзасидан хулосалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-қидирув ишларини олиб борувчи корхоналар ва ташкилотлардан Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этилган кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашларини, нефть ва газ конденсатини, фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш коэффициентларини, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг кўриб чиқиши учун кондициялар, захиралар тўғрисидаги маълумотлар билан бирга ҳисоботлар лойиҳаларини тақдим этиш йиллик режаларини текшириш учун зарур бўлган геология ахборотлари ва бошқа маълумотларни сўраш ва белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғилишлар, семинарлар ўтказиш, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича хорижий мамлакатларнинг шунга ўхшаш органлари билан илмий-техник алоқалар ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси қабул қилинган кондицияларнинг, нефть ва газ конденсати қазиб олиш коэффициентларининг, тасдиқланаётган захиралар миқдори ва сифатининг, саноат мақсадида ўзлаштириш учун конларнинг (ёки улар қисмларининг) тайёрлиги баҳоларининг асосланганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясини комиссиянинг раиси ҳисобланадиган Давлат геология қўмитаси раиси бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳ вазифаларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси иш режаларини, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тушган материалларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг ялпи мажлисларини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси аъзолари таркибига, келишилган ҳолда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, илмий-тадқиқот институтларининг, етакчи кон қазиш корхоналарининг фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш, захираларини ҳисоблаб чиқиш ва уларни геологик-иқтисодий баҳолаш бўйича иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси аъзоларининг камида 50 фоизи Давлат геология қўмитаси тизимида ишламайдиган мутахассислардан иборат бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси аъзоларининг шахсий таркиби Давлат геология қўмитаси тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси аъзоларига уларнинг комиссия ишида қатнашган вақти учун Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ меҳнат ҳақи тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишчи гуруҳ Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади, ишчи гуруҳ фойдали қазилмалар захиралари кондицияларини асослаш ва ҳисоблаб чиқиш бўйича материалларни экспертизадан ўтказишни, комиссия мажлисларига материалларни тайёрлашни, уларни расмийлаштиришни, шунингдек Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал этишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ штат жадвали Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фойдали қазилмаларга кондициялар лойиҳаларини, фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш материалларини ва кўриб чиқиш учун тушадиган бошқа геология материалларини экспертизадан ўтказиш Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси экспертлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертизаларни ўтказиш учун турли ташкилотларнинг экспертизанинг мазкур тури бўйича иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислари мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси эксперти тўғрисидаги низом, экспертларнинг шахсий таркиби ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси билан материалларни тақдим этган ташкилотлар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда ташкилотлар мустақил экспертиза ўтказиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Буюртмачи томонидан тақдим этилган материалларни ва экспертларнинг шахсий хулосаларини дастлабки кўриб чиқиш учун фойдали қазилмаларнинг турлари бўйича тармоқ кичик эксперт комиссиялари ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқ кичик эксперт комиссиялари турли ихтисосдаги жалб этилган экспертлардан, манфаатдор ташкилотлар вакилларидан ва Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг ишчи гуруҳи аъзоларидан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик эксперт комиссиялари тўғрисидаги низом ва уларнинг таркиби Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тармоқ кичик эксперт комиссиялари ўзининг ишчи мажлисларида буюртмачи иштирокида экспертларнинг шахсий хулосаларини кўриб чиқади, тақдим этилган материаллар бўйича келишилган хулосаларни ишлаб чиқади ва Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси қарори лойиҳасини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш учун кондицияларни, нефть ва газ конденсатини қазиб олиш коэффициентларини ҳамда ер ости бойликларидаги фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқилган захираларини, шунингдек геология материалларининг ўтказилган давлат экспертизасини тасдиқлаш тўғрисидаги якуний қарори комиссиянинг ялпи мажлисида, тақдим этилган материаллар муаллифлари, экспертлар, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси мажлислари комиссия аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси қарорлари унинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Комиссиянинг айрим аъзолари қабул қилинган қарорга рози бўлишмаган тақдирда улар ўзининг алоҳида фикрини Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси раиси номига ёзма равишда юборишлари мумкин. Узил-кесил қарор қабул қилиш учун материаллар мустақил экспертиза ўтказишга юборилади, шундан кейин Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг кенгайтирилган мажлисига кўриб чиқиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Зарур ҳолларда фойдали қазилмалар захиралари кондицияларини тасдиқлаш ва ҳисоблаб чиқиш масалалари кўчма мажлисларда, бевосита иш объектларида кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси мажлисларида қабул қилинган қарорлар протоколлар билан расмийлаштирилади, уларнинг нусхалари экспертиза материаллари билан бирга икки ҳафта муддатда материалларни тақдим этган ташкилотга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқилган захиралари кондицияларининг лойиҳалари етарли асосланмаганда, ер ости бойликлари участкаларининг фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун яроқлилиги тўғрисидаги маълумотлар етарли бўлмаганда тақдим этилган материаллар Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси протоколи ва экспертлар хулосалари билан бирга буюртмачи ташкилотга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Материаллар Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси протоколида баён қилинган мулоҳазалар ва тавсияномаларга мувофиқ пухта ишлаб чиқилган тақдирда улар Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига такроран кўриб чиқиш учун тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш тўғрисидаги ижобий қарори уларни Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалар давлат баланси томонидан ҳисобга олиш учун асос ҳамда конни саноат йўли билан ўзлаштиришга жалб этишнинг шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг қарорлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш муддати ташкилот билан тузилган шартномада белгиланади, бироқ у 3 ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашлари ҳамда фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш материалларининг мундарижасини, уларни расмийлаштириш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этиш тартиби Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси иш тартибида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси мажлисларида комиссия фаолиятига тааллуқли норматив-методик ҳужжатлар лойиҳалари ва унинг ваколатига кирадиган бошқа муҳим масалалар ҳам кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этилган фойдали қазилмалар захиралари кондициялари лойиҳаларини ва захираларни ҳисоблаб чиқиш материалларини кўриб чиқиш, геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш шартнома асосида, тузилган шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган ишлар ва хизматлар турлари нархлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ишчи гуруҳининг таъминоти Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг атрибутлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ўз номи ёзилган, белгиланган намунадаги бланкаларга эга бўлади ва Давлат геология қўмитаси муҳридан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 19 январдаги
24-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузурида Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахмедов Нурмухаммад Ахмедович ‎ —‎ Давлат геология қўмитаси раиси, Комиссия раиси ‎
Азимов Дамир Хамидович‎ —‎‎ «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси «Тоғ-геология жамлама экспедицияси» очиқ акциядорлик жамиятининг бош геологи‎
Алибоев Абдужаббор Эшмуродович‎ —‎‎ «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг Ер ости бойликларини муҳофаза қилишни, минерал хом ашёни қайта ишлашни назорат қилиш ва геология-маркшейдерлик назорати инспекцияси бошлиғи ‎
Бизеев Виктор Константинович ‎ —‎‎ «OʼzGEOTEXLITI» институти бош муҳандисининг ўринбосари ‎
Тожиев Александр Сергеевич ‎ —‎‎ «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамиятининг бош геологи ‎
Глейзер Лев Михайлович‎ —‎‎ Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг бош геологи‎
Иноземцев Сергей Борисович‎ —‎‎ Навоий кон-металлургия комбинатининг бош геологи‎
Жўраев Абдували Жўраевич‎ —‎‎ Иқтисодиёт вазирлигининг индустрияни ривожлантириш бўлими бошлиғининг ўринбосари ‎
Корсаков Юрий Федорович‎ —‎‎ Давлат геология қўмитасининг «Қизилтепагеология» давлат геология корхонасининг бош геологи ‎
Нагевич Павел Павлович‎ —‎‎ Давлат геология қўмитасининг «Гидроингео» институти лаборатория мудири ‎
Нурматов Муталибжон Рашидович‎ —‎‎ «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг Нефть ва газ тармоғини истиқболли мувозанатли ривожлантириш ва шартномавий ташқи иқтисодий алоқалар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ‎
Тўрамуродов Илҳомбой Бекчонович‎ —‎‎ Давлат геология қўмитасининг Ер ости бойликларини геология жиҳатидан ўрганиш ишларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи‎
Шеров Чўли Қурбонович‎ —‎‎ «Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниясининг геология бошқармаси бошлиғи‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Фойдали қазилмалар захиралари давлат комиссияси аъзолари лавозимдан озод этилганда ушбу лавозимга янги тайинланган шахслар комиссия таркибига киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 23-модда)