1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида «Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика иқтисодиётининг саноат тармоқлари учун малакали кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларни амалга ошириш юзасидан амалий тадбирлар режаси («Йўл харитаси»)ни ижро этиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.06 (Кучини йукотган) Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари / 13.01.61.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва «Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) (кейинги ўринларда — Университет) Тошкент шаҳрида «Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин (кейинги ўринларда — Филиал).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг саноат тармоқларидаги муҳим илмий-технологик вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.25.00 Саноатнинг бошқа соҳалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наноматериаллар кимёвий технологияси, материалшунослик ва материалларни коррозиядан сақлаш, материалларга бадиий ишлов бериш технологияси ва саноат ишлаб чиқаришининг бошқа соҳаларида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ҳамда илм-фаннинг узлуксизлиги ва изчиллиги, шунингдек, уларни жаҳон таълими ва илм-фани ҳамжамиятига интеграция қилиш ҳисобига мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандис-техник ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.02.00 Фан ва фан-техника фаолияти соҳасини бошқариш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг яқин интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ҳамда илмий-техникавий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес ҳамжамияти билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал Университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси — олий таълим муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал, Университет билан келишган ҳолда, таълимнинг бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб, барча даражалардаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, шу жумладан илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалда ўқитиш рус тилида, Россия Федерациясининг федерал таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлар асосида амалга оширилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалга абитуриентларни қабул қилиш, таълим фаолияти ва Филиал битирувчиларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланадиган талаб, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал битирувчиларига ўқишни битирганларидан сўнг Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Университет қуйидагиларни таъминлашда кўмаклашади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал мутахассисларининг малакасини ошириш ва профессор-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал кутубхона фондини шакллантириш ҳамда уни замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техникавий адабиётлар билан тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Тошкент кимё-технология институти Филиалнинг академик ҳамкори ҳисобланади ва у:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-методик ёрдам кўрсатади ва лаборатория ва илмий-тадқиқот ишларини бажариш учун лаборатория хоналари, ўқув адабиётлари ва ускуналарни беғараз асосда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги «Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида кадрлар тайёрлаш бўйича бакалавриат таълимининг асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги «Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг Васийлик кенгаши таркиби (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги «Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия таркиби 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташкилий комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 августга қадар Филиални жойлаштириш бўйича бино ва иншоотлардаги зарур таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширсин, шунингдек, Филиал талабалари ва ўқитувчилари яшаши учун ётоқхона тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 25 августга қадар Филиални жойлаштириш ҳамда уни зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, кутубхона фонди, компьютер ва бошқа оргтехника билан таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Филиалга қабул квоталари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг тегишли кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб, Университет ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, Филиал Васийлик кенгашининг қарори билан тасдиқланади;
(7-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари республика ташкилотларига беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларни давлат грантлари бўйича ўқитиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, бироқ Филиалга ўқишга қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
(7-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган пул маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда мақсадли бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Филиал Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-1 мавзеси, 47-уйда жойлашган Мирзо Улуғбек саноат касб-ҳунар коллежи биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналарининг уларнинг маблағлари ҳисобидан Филиални ташкил этиш, унинг моддий-техника ва ўқув базасини шакллантириш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни, шу жумладан бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер ва бошқа оргтехника, кутубхона фонди билан таъминлаш ишларини молиялаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилаб қўйилсинки, Филиалга Университетдан жалб қилинадиган профессор ва ўқитувчиларнинг хизмат сафари харажатлари ўқув жараёнининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Филиалга ўқитувчилик ва илмий фаолият олиб бориш учун таклиф этиладиган хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифларда тўлашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, Филиал таъминоти учун бюджет ажратмалари 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган харажатлар параметрлари доирасида ажратилади, 2020 йилдан бошлаб эса мазкур соҳанинг йиллик харажатлар параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет ва «Ўзкимёсаноат» АЖ билан ҳамкорликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва келишилиши, Филиалнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши ва унинг ташкилий тузилмаси тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 августга қадар Филиалнинг танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан тўлдирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Филиалга иккита енгил автотранспорт, жумладан битта хизмат ва битта навбатчи автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш учун тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. 2022 йил 1 июнга қадар Филиал фаолиятини таъминлаш ва уни жиҳозлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиёт, инвентарь ва моддий-техник ресурслар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 7 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4352-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4352-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги «Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалида кадрлар тайёрлаш бўйича бакалавриат таълимининг асосий йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бакалавриат таълим йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Материалшунослик, наноматериаллар ва нанотизимлар технологиялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Материалларга бадиий ишлов бериш технологияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Синтетик биологик фаол моддалар, кимё-фармацевтика препаратлари ва пардоз воситалари технологияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Технологик жараён ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магистратура мутахассисликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Материалшунослик ва материалларни коррозиядан сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Наноматериаллар кимёвий технологияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхатига Васийлик кенгаши томонидан буюртмачи ташкилотларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги «Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4352-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги «Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг Васийлик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. О.Ш. Темиров
—
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси, Васийлик кенгаши раиси
2. И.У. Мажидов
—
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари
3. А.Х. Камилов
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири
4. Б.Б. Ашрафхонов
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари
5. Б.Ш. Усмонов
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари
6. Б.К. Зарипов
—
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раиси
7. У.Х. Сайидов
—
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари
8. А.Г. Мажуга
—
«Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасиректори (келишилган ҳолда)
9. Лавозимига кўра
—
Тошкент шаҳридаги «Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасасифилиали раҳбари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4352-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги «Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркиби

Изоҳ. Ташкилиш комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2019 й., 07/19/4352/3245-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)