31.05.2019 йилдаги 452-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.06.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурсларини сотиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича бозор механизмларига ўтишнинг истеъмолчиларга таъсирини енгиллаштириш, ёқилғи-энергетика ресурслари учун нархларни белгилашда мутаносибликни ҳамда уларнинг мақбуллилигини, шунингдек, ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотларини ресурсларни ишлаб чиқаришда рентабеликка эришган ҳолда мувозанатли ривожлантиришни таъминлаш ҳамда соҳада тариф сиёсатини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширмайдиган ва маънавий эскирган ҳамда тежамкор бўлмаган қозон агрегатларини алмаштирмаган ташкилотларга нисбатан 2019 йил 1 июндан бошлаб, фойдаланилган табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тарифларга нисбатан оширилган коэффициент 2,0 дан 1,2 гача камайтирилади, аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган сув таъминоти корхоналарига электр энергияси учун ҳисоб-китобларни табақалаштирилган тариф бўйича амалга ошириш талаби татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-эксплуатация ташкилотлари умумий уй-жой эҳтиёжларига фойдаланиладиган электр энергияси учун ҳисоб-китобни электр таъминоти шартномасига асосан электр тармоғининг баланс мансублигининг бўлиниш чегарасидаги нуқтада ўрнатилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларига мувофиқ маиший истеъмолчиларга белгиланган тариф бўйича амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясидан аҳолини электр билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналарга, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналарга маиший истеъмолчилар учун белгиланган электр энергияси тарифи қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти корхонасининг электр тармоқлари ва уйларнинг ички электр тармоқларининг бўлиниш чегарасидан умумий мулк ҳисобланадиган ушбу тармоқлардан таъминланадиган маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларигача бўлган электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг технологик йўқотишларида ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор кучга киргунга қадар электр энергияси (актив ва реактив энергия учун) ва табиий газ ҳажмлари учун аванс тўловлари амалга оширилган тақдирда, истеъмолчилар (аҳолидан ташқари) тариф ўзгарганда тўлов амалга оширилган кундан эътиборан кейинги 2 ойдан кўп бўлмаган муддатга қўшимча тўловлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорида назарда тутилган табиий газ учун тарифларнинг, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархларнинг 2019 йил 1 июндан бошлаб оширилиши бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва электр энергетика ташкилотларининг рентабеллигини таъминловчи энергия ресурслари учун амалдаги тарифларни қайта кўриб чиқиш бўйича бир ой муддатда асосланган таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар билан биргаликда мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет тармоғида барча ҳудудлар ва туманлар (шаҳарлар) қамраб олинишини назарда тутувчи тасдиқланган жадвал асосида кенг ёритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига ушбу бандда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва кўмаклашиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
452-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги 452-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хўжалигида энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 5 ноябрдаги 241-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «2008 йил 1 январдан бошлаб фойдаланилган табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тарифларга 2,0 оширилган коэффициент қўлланилади» сўзлари «2019 йил 1 июндан бошлаб фойдаланилган табиий газ учун ҳақ тўлаш бўйича амалдаги тарифларга 1,2 оширилган коэффициент қўлланилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 10-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-банднинг учинчи хатбошидаги «кейинги 2 ойдан» сўзлари «кейинги 1 ойдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84 ва 150-бандларга «бюджет ташкилотлари,» сўзларидан кейин «сув таъминоти ташкилотлари» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88-банддаги «белгиланган тарифга мувофиқ» сўзлари «маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифга мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«89. Электр таъминоти корхонасининг электр тармоқлари ва уйларнинг ички электр тармоқларининг бўлиниш чегарасидан умумий мулк ҳисобланадиган ушбу тармоқлардан таъминланадиган маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларигача бўлган электр тармоқларидаги электр энергияси йўқотишлари ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг технологик йўқотишларида ҳисобга олинади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электр энергиясидан аҳолига электр энергияси етказиб бериш мақсадида фойдаланувчи идоравий ва муниципиал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналар, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналарга маиший истеъмолчиларга белгиланган тариф қўлланилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-илованинг 1221-бандидаги «кейинги 2 ойдан» сўзлари «кейинги 1 ойдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 44-сон, 863-модда) 1 ва 2-иловаларига киритилаётган ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 09/19/452/3230-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2024 й., 09/24/319/0406-сон)