01.11.2018 йилдаги 897-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергетика ресурсларини реализация қилишнинг бозор механизмларини янада жорий этишни таъминлаш, улардан оқилона фойдаланиш, энергия тежамкорлигини рағбатлантириш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини балансли ривожлантириш мақсадида, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларининг жаҳон нархлари ўсишини ва товарлар (хизматлар) бозорларида монополияни босқичма-босқич пасайтирилаётганлигини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарорига асосан 2019 йил 15 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарорига асосан 2019 йил 15 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2022 й., 09/22/348/0583-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ ва «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ билан биргаликда ишлаб чиқариш самарадорлигига эришиш мақсадида 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб нефть ва газ соҳасида қазиб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар маҳсулотларининг тармоқ ичидаги нархлари табиий газ учун — ўртача 2,2 баробарга, нефть учун — ўртача 2 баробарга, газ конденсати учун — 1,6 баробарга ва суюлтирилган газ учун — 2,3 баробарга оширилишини таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» АЖ барча истеъмолчиларни дизель ёқилғиси билан белгиланган нархларда узлуксиз таъминлаш бўйича 2019 йил 1 январгача таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавнефтгазинспекция» ДИ ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда аҳолига маиший эҳтиёж учун Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Газ ҳисоблагичлари бўлмаган тақдирда коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига бериладиган табиий газнинг ойлик нормаларини қайта кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ билан биргаликда жорий этилаётган янги нарх ва тариф прейскурантларини тасдиқласин ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идора ва ташкилотларга етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси тарифларини аҳоли учун кўпи билан 10 фоизгача ошириш ва бошқа истеъмолчилар учун таннархдан келиб чиққан ҳолда ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ ва унинг ҳудудий корхоналари, шунингдек, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин сотувчи ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида табиий газ сотувчи хўжалик юритувчи субъектлар, «Ўзтрансгаз» АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ ва Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2018 йил 16 ноябрдаги ҳолати бўйича автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензиннинг ҳамда газ тўлдириш шохобча ва пунктларида суюлтирилган газнинг қолдиғини қайта ҳисобласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, қўшимча баҳолаш суммаси тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
897-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «2002 — 2004 йилларда уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 28 мартдаги 99-сон қарорига 5-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Газ приборларининг тури ва газни сарфлаш мақсади» устуни 4-позициясининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«беш ойлик иситиш мавсуми мобайнида ҳар ойда газ билан иситиш приборининг туридан қатъи назар уйлар, квартираларни якка тартибда иситишда, шунингдек, марказий иситишдан узилган кўп қаватли уйлардаги квартиралар газдан фойдаланганда»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) изоҳ 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «бир ярим баравар миқдорда» сўзлари «1,2 баравар миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги 913-сон қарори 1-банднинг «а» кичик банди ва 2-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш ва реализация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 декабрдаги 1025-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун сотиладиган суюлтирилган газнинг республика бўйича ягона чакана нархини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги 1033-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2018 й., 09/18/897/2149-сон; 25.03.2019 й., 09/19/243/2807-сон; 01.06.2019 й., 09/19/452/3230-сон, 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2022 й., 09/22/348/0583-сон, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)