Ҳужжат кучини йўқотган 14.12.2020 31.05.2019 йилдаги 450-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.12.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5623 Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПҚ-4105-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентлик Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 45а-уй манзилидаги бинога бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А.Хўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
450-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 майдаги 450-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) урбанизация жараёнларини давлат томонидан тартибга солишни, шунингдек, ер участкалари муомаласи ва улардан фойдаланиш соҳасида замонавий бозор механизмлари жорий этилишини таъминлаш соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг буйруқларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик ўз фаолиятини унга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг урбанизацияни ривожлантириш масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, бошқа зарур муҳрлар ва штампларга, ғазначилик ва банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентликнинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги, қисқартирилган номи — Урбанизация агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Агентство урбанизации при Министерстве экономики и промышленности Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство урбанизации;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Urbanization Аgency under the Ministry of Economy and Industry of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Urbanization Аgency.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45а-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
урбанизация жараёнларини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатлаштириш сиёсатининг суръатлари, босқичлари ва натижаларини узоқ муддатли режалаштириш, шаҳар ва қишлоқлардаги узоқ муддатли демографик тенденцияларни таҳлил қилиш, жадал саноатлаштириш шароитида шаҳарларнинг демографик сиғимлари ҳамда ишчи кучига бўлган эҳтиёжларини ҳисоблаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ўсиш полюслари»ни аниқлаш, бошқарув марказлари жойларини танлаш, таълим, меҳнат бозорини шакллантиришни келишиш, ички ва ташқи миграция соҳаларидаги сиёсатни тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ аҳолисини янги саноат ўқитиш ва қайта тайёрлашга қаратилган қатор институционал ва ташкилий чора-тадбирларни белгилашни назарда тутувчи, ишчи кучининг қишлоқлардан шаҳарларга ҳаракатланишини рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор энергияни тежайдиган, экологик тоза технологиялар ва материалларни жорий этиш асосида ҳамда ижтимоий, муҳандислик-коммунал ва йўл-транспорт инфратузилмаларини қамраб олган йўлдош шаҳарлар бунёд этилишини ҳисобга олган ҳолда шаҳар агломерацияларини шакллантиришни бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда шаҳар аҳолисини жойлаштириш тизимини комплекс ривожлантиришни тартибга солиш, кичик, ўрта, катта ва йирик шаҳарларнинг самарали нисбатини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) урбанизация жараёнларини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари билан биргаликда янги саноат корхоналарини комплекс жойлаштириш орқали аҳоли пунктларида урбанизация жараёнларини фаоллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма билан таъминланган, ипотека кредити бериш ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурсларини жалб қилиш механизмларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан, кам ва ўрта даромадли оилалар учун арзонлаштирилган турар жойларни қуришга йўналтирилган инвестицияларни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус чора-тадбирларни назарда тутувчи мутлақо янги уй-жой сиёсатини амалга оширишда урбанизация жараёнларини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ер участкаларини хусусийлаштириш ва бозор нархини аниқлаш соҳасида умуман урбанизация соҳасида ва ер муносабатларини тартибга солиш бўйича давлат сиёсатини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида шаҳарлар, йирик қишлоқ аҳоли пунктлари ва шаҳар посёлкаларини истиқболли ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқади, шунингдек, тегишли концепция доирасида дастурлар ва лойиҳалар тайёрланиши ва амалга оширилишини методик қўллаб-қувватлашни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада урбанизация жараёнларини тартибга солиш мақсадида аҳоли пунктлари урбанизациясини ривожлантиришни баҳолаш учун миллий индикаторлар тизимини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
урбанизацияни ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари ва хусусий сектор, халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштиради ва тизимли қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
урбанизация жараёнларини тартибга солиш соҳасида халқаро ва давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаммоларни тизимли ўрганиш ва ислоҳотлар амалга оширилиши якунлари асосида илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда урбанизацияни ривожлантириш бўйича давлат концепциялари ва дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) саноатлаштириш сиёсатининг суръатлари, босқичлари ва натижаларини узоқ муддатли режалаштириш, шаҳар ва қишлоқлардаги узоқ муддатли демографик тенденцияларни таҳлил қилиш, жадал саноатлаштириш шароитида шаҳарларнинг демографик сиғимлари ҳамда ишчи кучига бўлган эҳтиёжларини ҳисоблаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чуқур таҳлил қилиш асосида мавжуд салоҳиятни ҳисобга олган ҳолда корхоналарни жойлаштириш ҳамда шаҳарлар, йирик қишлоқ аҳоли пунктлари ва шаҳар посёлкаларининг самарали саноат тузилмасини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар аҳолиси бўйича ҳисобга олиш ва статистика ҳисоботини, шунингдек, халқаро талабларга мувофиқ урбанизация даражасини ҳисоблаб чиқиш методологиясини такомиллаштиришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар, йирик қишлоқ аҳоли пунктлари ва шаҳар посёлкаларида турар жой, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини ва саноат корхоналарини жойлаштиришда ҳисобга олиш мақсадида демографик сиғим ҳисоб-китобини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар, йирик қишлоқ аҳоли пунктлари ва шаҳар посёлкаларида уй-жой, ижтимоий, муҳандислик инфратузилмалари ва саноат корхоналарини реконструкция қилиш ва қуришнинг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «ўсиш полюслари»ни аниқлаш, бошқарув марказлари жойларини танлаш, таълим, меҳнат бозорини шакллантиришни келишиш, ички ва ташқи миграция соҳаларидаги сиёсатни тартибга солиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда «ўсиш полюслари»ни аниқлаш методикаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда шаҳарлар, йирик қишлоқ аҳоли пунктлари ва шаҳар посёлкаларини ривожлантириш бўйича бошқарув функцияларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
урбанизация жараёнларини устувор ривожлантириш учун минтақаларни аниқлаш ва танлаш мақсадида ваколатли давлат органлари билан биргаликда шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларини уларни демографик, меҳнат, инфратузилма ва ишлаб чиқариш салоҳияти жиҳатидан ўрганиш юзасидан хатловдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозори ҳолатининг доимий мониторингини олиб боради ва шаҳарларда уни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ва ташқи миграцияни тартибга солиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қишлоқ аҳолисини янги саноат ўқитиш ва қайта тайёрлашга қаратилган қатор институционал ва ташкилий чора-тадбирларни белгилашни назарда тутувчи, ишчи кучининг қишлоқлардан шаҳарларга ҳаракатланишини рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш кучларининг қишлоқдан шаҳарга эркин ҳаракатланиши йўлидаги мавжуд тўсиқларни аниқлайди ва ваколатли давлат органлари билан биргаликда уларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик асосида ва тегишли ҳудудларда жойлашган таълим муассасалари негизида (янги саноат мутахассисларини очиш ҳисобга олинган ҳолда) қишлоқ аҳолисини ўқитиш ва қайта ўқитиш дастурини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектлари учун урбанизация соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) илғор энергияни тежайдиган, экологик тоза технологиялар ва материалларни жорий этиш асосида ҳамда ижтимоий, муҳандислик-коммунал ва йўл-транспорт инфратузилмаларини қамраб олган йўлдош шаҳарлар бунёд этилишини ҳисобга олган ҳолда шаҳар агломерацияларини шакллантиришни бошқариш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар агломерацияларини шакллантириш имкониятларини аниқлаш мақсадида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда йирик шаҳар (ядро) ва унинг атрофидаги аҳоли пунктлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар агломерацияларини шакллантириш учун истиқболларни ўрганиш мақсадида йирик шаҳар чеккасида жойлашган шаҳарлашган манзилгоҳларнинг ижтимоий, муҳандислик-коммунал ва йўл-транспорт инфратузилмалари ҳолатини баҳолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органлари билан биргаликда йирик шаҳарлар чеккасида йўлдош шаҳарлар ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарларда ижтимоий, муҳандислик-коммунал ва йўл-транспорт инфратузилмаларини ташкил этишда илғор энергияни тежайдиган (энергия жиҳатидан самарали), экологик тоза технологиялар ва материалларни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия жиҳатидан самарали ва экологик технологиялар жорий этилишини назарда тутувчи аҳоли пунктларини «яшил шаҳарлар»га айлантириш механизмини ишлаб чиқади ва жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда тегишли ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида урбанизацияни ривожлантириш концепциясини (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) амалга ошириш мақсадида қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадда фойдаланиладиган ер участкаларини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Концепция доирасида белгиланган ер участкаларини зарур муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмалар билан жиҳозлаш устидан назорат қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда шаҳар аҳолисини жойлаштириш тизимини комплекс ривожлантиришни тартибга солиш, кичик, ўрта, катта ва йирик шаҳарларнинг самарали нисбатини шакллантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шаҳарсозликни режалаштириш, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда кичик, ўрта, катта ва йирик шаҳарларнинг самарали нисбатларини шакллантириш тенденцияларини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субурбанизация йўли билан йўлдош шаҳарларнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида урбанизация масалаларига оид ахборот ва маълумотлар эълон қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
урбанизация масалаларига оид халқаро ва миллий илмий анжуманлар, симпозиумлар, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этади ва уларда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
урбанизацияни тартибга солиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда қатнашиш, шунингдек, улар ҳақида ўз хулосаларини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича маълумот ва материалларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, республика ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли Концепциялар доирасида ташкил этиладиган янги шаҳарлар ва йўлдош шаҳарлар лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида бош режаларни ишлаб чиқиш бўйича ўз таклифларини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
урбанизация жараёнларини тартибга солиш соҳасида халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириш учун грантлар ва кредитларни жалб этиш масалалари бўйича халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
урбанизацияни тартибга солиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг юқори малакали ходимларини ҳамда мутахассисларни жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентлик директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директорининг ўринбосарлари директорнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимидан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агентликка юкланган вазифаларга мувофиқ Агентлик раҳбарлари қуйидаги функционал вазифаларни бажарадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Агентлик директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яккабошчилик асосида Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директор ўринбосарлари ва Агентлик бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини ҳамда фаолиятнинг айрим йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш учун шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда урбанизацияни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Агентлик ходимлари ижро этиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимларини белгиланган тартибда ишга қабул қилади ва улар билан меҳнат шартномаларини бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни ва унинг ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ижро этиш муддатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) директорнинг ўринбосари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка юкланган вазифаларни амалга оширишда Агентликнинг тегишли бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбариятнинг топшириғи бўйича урбанизацияни ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг топширилган ва мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларига бевосита раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг, шунингдек, Жамғарманинг бошлиқлари ва мутахассислари лавозимларига номзодларни белгиланган тартибда директорнинг тасдиқлаши учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари бошлиқлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Агентлик таркибий бўлинмалари бошлиқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли таркибий бўлинма тўғрисидаги тасдиқланган низом доирасида аниқ йўналишлар бўйича вазифалар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
функционал вазифаларни бажаришда Агентликнинг бошқа таркибий бўлинмалари ва раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинманинг вазифаларини амалга ошириш доирасида маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари яратилишини ташкил этади ва уларнинг ишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик олдига қўйилган вазифалар ва функциялар амалга оширилишининг амалий чора-тадбирлари ва механизмлари бўйича Агентлик раҳбариятига аниқ таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Директор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан унга юкланган вазифалар сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, Агентлик ишидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга ошириладиган дастурлар, стратегиялар ва концепциялар натижаларига эришиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликда ижро интизомига сўзсиз риоя қилиниши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Директорнинг ўринбосарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли йўналишлар бўйича топшириқлар бажарилишининг натижадорлиги ва ўз вақтидалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича урбанизацияни ривожлантириш вазифалари ва дастурлари самарали амалга оширилишини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Агентликнинг таркибий бўлинмалари бошлиқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари, Агентлик раҳбариятининг топшириқлари, шунингдек, таркибий бўлинма ва Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан таъсирчан назорат қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
урбанизацияни ривожлантириш дастурлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тегишли йўналишлар бўйича улар амалга оширилиши назорат қилинишини таъминлаш учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Агентликнинг давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агентлик, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ваколатларига тегишли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишида ва белгиланган тартибда киритилишида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
урбанизацияни тартибга солиш соҳасида, шунингдек, Агентлик ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар бўйича ягона давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан, шу жумладан, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг интеграцияси орқали ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агентлик фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва рағбатлантирувчи тусдаги қўшимча ҳақлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 09/19/450/3228-сон)