29.05.2019 йилдаги 442-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш, жумладан, ахборот технология маркази ҳамда инновацион технопаркларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Карбонам» МЧЖга тегишли Наманган шаҳар А.Хўжаев кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни (кейинги ўринларда объект деб аталади) белгиланган тартибда Наманган вилояти ҳокимлигига давлат мулки сифатида оператив бошқарувга бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ бир ой муддатда объектнинг қолдиқ (баланс) қиймати бўйича берилишини, Наманган вилояти ҳокимлиги эса қабул қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Наманган вилояти ҳокимлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан биргаликда уч ой муддатда Наманган шаҳридаги «Карбонам» МЧЖга тегишли коммуникация тармоқлари мавжуд бўлган ер участкасини ажратиш, жамият ходимларининг иш жойларини сақлаб қолган ҳолда мавжуд ишлаб чиқариш технологик ускуналарини демонтаж қилиб кўчириб ўтказиш ва инвесторларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг объект негизида энг илғор хорижий тажрибалар намунасида «IT park» мажмуасини (кейинги ўринларда мажмуа деб аталади) ташкил этиш ҳамда мазкур мажмуада замонавий ахборот дастурларини яратиш учун инновацион технологиялар асосида ишлайдиган «IT school» ахборот технологиялари марказини жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар «IT school» ахборот технологиялари марказининг асосий фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулот ва хизматларни, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқариш, уларни ички ва ташқи бозорларда илгари суришга қулай шарт-шароитлар яратиш ва кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори технологияли маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш занжирининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида илмий, таълим, ишлаб чиқариш ташкилотларининг интеграциялашувига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий дастурчилар маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортини амалга оширишга кўмаклашиш, миллий дастурий маҳсулотларнинг ишлаб чиқувчилар ва уларнинг маҳсулотлари тўғрисидаги ахборотнинг ягона электрон банкини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи компаниялар ва уларнинг мутахассислари иштирокида курслар, тренинглар ва мастер классларни, шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ва малакали мутахассислар синфини шакллантириш учун илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Наманган вилояти ҳокимлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда «IT school» ахборот технологиялари марказининг низомини белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть-газ тармоғи ташкилотларининг активларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 августдаги 685-сон қарорига 1-иловадан 151-банд чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 29 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
442-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 09/19/442/3211-сон)