25.08.2018 йилдаги 685-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть-газ тармоғи ташкилотларининг активларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ташкилотларининг молиявий-иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш ва яхшилаш, нефть-газ тармоғи ташкилотларининг ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларидан мақсадли фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда нефть-газ тармоғи ташкилотлари деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть-газ тармоғи ташкилотларининг 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича фойдаланилмаётган ва ихтисосли бўлмаган активларини оммавий савдоларда хусусий мулкка сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 1-иловада назарда тутилган активларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг илгари қабул қилинган қарорларига мувофиқ сотилиши керак бўлган активларни, улар оммавий савдоларга қўйилган кундан бошлаб уч ой мобайнида сотилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, кичик саноат зоналарида янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига тўловларни ўн йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан бозор қиймати бўйича сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть-газ тармоғи ташкилотларининг 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича активларини қолдиқ (баланс) қиймати бўйича улардан кейинчалик самарали фойдаланиш учун давлат мулки сифатида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга оператив бошқарувга бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 1-иловада назарда тутилган активлар ушбу қарор қабул қилингунга қадар ижара шартномалари асосида фойдаланишга берилган тақдирда, ижарага олувчи ижарага олинадиган активни сотиб олишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
активлар тадбиркорлик субъектларига активлар бозор қийматининг камида ўн беш фоизини олдиндан тўлаш ва тўловларнинг қолган қисмини ҳар йили тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига берилаётган ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ активлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш бўйича харажатлар маҳаллий бюджетлар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекнефтгаз» АЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда ушбу қарорга 1-иловада назарда тутилган активларни баҳолаш ва оммавий савдоларга қўйиш жадвалларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда ушбу қарорга 2-иловада назарда тутилган активлар кейинчалик «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг устав капиталидаги (фондидаги) давлат улуши, шунингдек, нефть-газ тармоғи ташкилотларининг устав капиталларидаги (фондларидаги) давлат улуши ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг акциядорлик жамиятлари улуши берилаётган активларнинг қолдиқ (баланс) қийматига камайтирилган ҳолда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 25 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
685-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2018 й., 09/18/685/1797-сон; 27.05.2019 й., 09/19/431/3187-сон; 30.05.2019 й., 09/19/442/3211-сон; 05.05.2021 й., 09/21/266/0417-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)